Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

II боб. Тест синовларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

1-§. Қабул комиссиясини ташкил этиш ва унинг вазифалари

2-§. Тест синовлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тест синовларига тайёрлаш

3-§. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест марказининг асосий вазифалари

4-§. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари

5-§. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест маркази вакилларининг вазифалари

6-§. Тест синовлари ўтказишда аудитория раҳбари ва кузатувчиларининг вазифалари

7-§. Тест синовларини ўтказиш ва натижаларни аниқлаш

III боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш

IV.Якуний қоида

1-ИЛОВА
Абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида МАЪЛУМОТ

19-ИЛОВА
Аудитория раҳбарининг абитуриентларга ЭСЛАТМАСИ

Тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлар бўйича АРИЗА

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг (бундан буён матнда Давлат бошқаруви академияси деб юритилади) магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
15. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 10 кун олдин абитурентлардан тушган аризалар ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловаси бўйича қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва ушбу ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиши қатъиян ман этилади.
16. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 4 кун олдин мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги абитуриент рухсатномаларини Давлат тест марказидан қабул қилиб олади.
17. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 8 кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловаси 1-шаклига мувофиқ ихтисослик бўйича гуруҳланган абитуриентлар сонининг бинолар ва гуруҳлар бўйича тақсимотини, мазкур Низомнинг 1-иловаси бўйича тайёрланган абитуриентлардан келиб тушган аризалар ҳақидаги маълумотлар ва мазкур Низомнинг 3-иловаси 2-шаклидаги абитуриентларнинг аудиториялардаги ўтириш ўринлари сони ҳақидаги маълумот билан таққослаб, Давлат тест марказига тақдим этади ва тест синови белгиланган кундан камида 6 кун олдин абитуриентларнинг бинолар ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини мазкур Низомнинг 3-иловаси 3-шакли бўйича Давлат тест марказидан қабул қилиб олади.
18. Қабул комиссияси тест синови белгиланган кундан камида 4 кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловаси 4-шаклига мувофиқ абитуриентларнинг умумий рўйхатини, шунингдек мазкур Низомнинг 4-иловаси 1—5-шаклларига мувофиқ тест ўтказиладиган биноларнинг режа-чизмаси, Давлат бошқаруви академияси бўйича биноларнинг жойлашиш схемаси, ҳар бир бино учун асосий жойлашиш схема ва тест синовлари учун мўлжалланган қават бўйича аудиторияларнинг жойлашиш схемаси ҳамда тест синовлари ўтказиладиган бинолар тўғрисидаги умумий маълумотни эълон қилади ва ушбу маълумотларни Давлат тест маркази вакилларига етказади.
20. Қабул комиссияси тест синови белгиланган куни Давлат бошқаруви академияси бўйича вакилидан мазкур Низомнинг 5-иловаси 2-шакли бўйича бир нусхада бино бўйича абитуриентларнинг умумий рўйхатини қабул қилиб, эълонлар тахтасига илиб қўяди.
мазкур Низомнинг 5-иловаси 3-шакли бўйича абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини шакллантиради;
мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган титул варақалари ва мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган абитуриент рухсатномаси бланкаларини компьютер дастури ёрдамида тўлдиради;
49. Тест синовларини жойларда тўғри ва адолатли ўтказиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари Давлат тест маркази томонидан мазкур Низомнинг 7-иловаси 1-шаклига мувофиқ тақдим этилган маълумотлар асосида мазкур Низомнинг 7-иловаси 2-шаклига мувофиқ Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари сифатида жалб этиладиган ходимлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди.
мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ тест синовларига келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тўғрисида далолатнома расмийлаштиради;
соат 12.10 дан 12.30 гача мазкур Низомнинг 12-иловаси 1-шакли бўйича аудитория раҳбарларидан тест материаллари қутиларини муҳрланган ҳолда қабул қилиб олади ва ўз вақтида топширган аудитория раҳбарлари рухсатномасининг тегишли жойларини тўлдириб, имзо қўяди;
қават вакиллари иштирокида тест материаллари қутиларини мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ тест материаллари қутиси реестри асосида Давлат тест маркази ходимига топширади;
мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ тест жараёнини ўтказиш бўйича ҳисоботини ёзиб қават вакиллари ҳисоботлари билан бирга шу куннинг ўзида Давлат бошқаруви академияси бўйича вакилига топширади;
мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ тест синовини ўтказиш бўйича ҳисобот ёзади ва Давлат тест марказининг бино бўйича вакилига топширади.
63. Аудитория раҳбари соат 7.45 дан 8.15 гача бино штабида бино бўйича вакилдан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати, муҳрланган пакетда гуруҳ абитуриентлари титул варақаларини ва тест материаллари қутисини муҳри бузилмаганлигини текшириб, қабул қилади, қават вакили бошчилигида аудиторияга олиб келади ва соат 8.30 да аудитория кузатувчилари ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материалларини муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб очади. Тест материаллари қутисида абитуриентлар сонига мос саволлар китоби, жавоблар варақаси, ишлатилмаган саволлар китоблари, жавоблар варақаси ва титул варақалари учун бўш пакетлар, далолатнома шакллари ҳамда муҳр ва Давлат тест маркази эмблемалари мавжудлигини текшириб, мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ тест материаллари қутисини очилганлиги ҳақида далолатнома тузади.
Жавоблар варақаси намунаси мазкур Низомнинг 17-иловасида, саволлар китобининг муқоваси мазкур Низомнинг 18-иловасида келтирилган.
мазкур Низомнинг 19-иловасида келтирилган аудитория раҳбарининг абитуриентларга эслатмасини ўқиб беради;
«Жамият бошқаруви» мутахассислиги бўйича икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг бали тенг бўлган ҳолда «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади. Бунда ҳам икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг ўрни аниқланмаса «Иқтисодиёт ва менежмент асослари» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади. Бунда ҳам икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг ўрни аниқланмаса «Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёт фани асослари» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади. Бунда ҳам икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг ўрни аниқланмаса «Ўзбекистон тарихи» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади.
«Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг бали тенг бўлган ҳолда «Иқтисодиёт ва менежмент асослари» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади. Бунда ҳам икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг ўрни аниқланмаса «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади. Бунда ҳам икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг ўрни аниқланмаса «Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёт фани асослари» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади. Бунда ҳам икки ёки бир нечта жавоблар варақаси бўйича рейтинг ўрни аниқланмаса «Ўзбекистон тарихи» фанидан кўп тўғри жавоб белгиланган жавоблар варақаси юқори рейтинг ўрнига эга бўлади.
90. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида Давлат бошқаруви академиясида ташкил этиладиган апелляция комиссиясига мазкур Низомнинг 23-иловасига мувофиқ ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилинади. Апелляция қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга мазкур Низомнинг 23-иловасига мувофиқ хабарнома берилади.

1-шакл

Давлат бошқаруви академияси коди

Давлат бошқаруви академияси

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

«Келишилди»_____________

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_________ қабул комиссияси
раиси

шаҳар (туман) ички ишлар
бошқармаси (бўлими) бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат тест маркази вакили

М.Ў________

___________

М.Ў _______

_________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(имзо)

(Ф.И.О.)

(имзо)

(Ф.И.О.)

«__» ________ 20__ й.

«__» ________ 20__ й.

«__» ________ 20__ й.

ТЕСТ ЎТКАЗИЛАДИГАН БИНО, ҚАВАТ ВА АУДИТОРИЯЛАРНИНГ
РЕЖА-ЧИЗМАСИ

Қабул комиссияси раиси:_____________________________________________________

(Ф.И.О., ишхона ва уяли телефон рақами)

Қабул комиссияси масъул котиби:______________________________________________

(Ф.И.О., ишхона ва уяли телефон рақами)

Бинолар сони: ________________________ Жами қаватлар сони: __________________
Жами аудиториялар сони:__________________________
30 ўринли аудиториялар сони: ____________ 60 ўринли аудиториялар сони: ____________
Жами ўринлар сони: ______________________
Давлат бошқаруви академияси манзили _________________________________________

Давлат бошқаруви академияси коди, бино рақами

БИНО ВАКИЛИНИНГ ТЕСТ ЖАРАЁНИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ
(Шаклдан нусха кўчириш ман этилади!)

1.

Соат : да қабул комиссиясидан қуйидагилар қабул қилиб олинди:
1.1.  та абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатлари (5.3-шакл)
1.2.  та абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича титул варақалари солинган пакетлар

2.

Соат : да қават вакиллари билан биргаликда Давлат тест маркази ходимидан қуйидагилар:
2.1. Бино бўйича шакллар қутиси
2.2. 9-илова асосида тест материаллари қутиси

3.

Соат : да  та тест материаллари солинган захира
қутиларни сейфга жойлаштирилди ва муҳрланди.

4.

Соат : да шакллар қутиси очилди.

5.

Соат : гача 10-илова ва 11-иловалар расмийлаштирилди. Қават вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларига уларнинг рухсатномалари тарқатилди.

6.

Соат : гача 5.3-шакл ва титул варақалари солинган пакетлар аудитория кузатувчисига тарқатилди.

7.

Соат : гачагача қават вакиллари билан биргаликда тест материаллари қутилари аудитория раҳбарларига топширилди ва 12.1-шакл расмийлаштирилди.

8.

Қават вакилининг тест материалида типографик нуқсон борлиги ҳақидаги мурожаати бўлдими?  Ҳа( та)  Йўқ

9.

Тест жараёнида муаммо пайдо бўлдими? Ҳа (пастдаги қаторларда ёритилади)  Йўқ
____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________

10.

Соат  гача тест материаллари қутилари (муҳрланганлиги текширилиб) аудитория раҳбарларидан қабул қилиб олинди ва 12.1-иловадаги шакл тўлиқ расмийлаштирилди.

11.

Бино бўйича шакллар қутисига қуйидагилар солинди:
11.1. 9-илова  Ҳа  Йўқ
11.2. 10-илова  Ҳа  Йўқ
11.3. 11-илова  Ҳа  Йўқ
11.4. 12.1-шакл  Ҳа  Йўқ
11.5. 12.2-шакл  Ҳа  Йўқ
11.6. Тест синовларида қатнашмаган вакил ва назоратчилар рухсатномалари  та
11.7. Штабда тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш видеотасвири та
11.8. Абитуриентларнинг кириш жараёни видеотасвири  та
11.9. Қават вакиллари ҳисоботи та
11.10. Мазкур ҳисобот.

12.

Соат  :  гача қават вакиллари иштирокида қуйидагилар Давлат тест маркази ходимига топширилди:
12.1. Тест материаллари қутилари 9-илова асосида
12.2. Тест материаллари солинган захира қутилар
12.3. Бино бўйича шакллар қутиси (муҳрланган ҳолда)
Бино вакили 

__________________

_________

(махсус коди)

(Ф.И.О.)

(имзо)

Давлат бошқаруви академиясининг коди

Бино

Қават

Гуруҳ

Тест материаллари қутисини очиш ҳақида
ДАЛОЛАТНОМА

«_____»_____________ 20___ й.

________________________________

(далолатнома тузилган жой номи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар аудиторияда тест материаллари қутиси очилганлигини ва тест материалларини қуйидаги кетма-кетликда тарқатилганлигини тасдиқлаймиз:

1. Тест материаллари қутиси соат _____:_____ да очилди.

___________________________________________________________________

(қути муҳрининг ҳолати ва ўзига шикаст етмаганлиги ҳақида маълумот киритилади)

___ та саволлар китоби санаб олинди;
___ та жавоблар варақалари пакети олинди;
___ та титул варақалари учун бўш пакет олинди;
___ та ишлатилмаган саволлар китоби учун бўш пакет олинди;
___ та Давлат тест марказининг қайтиш муҳри олинди;
2. Жавоблар варақалари пакети соат __:__ да очилди.
___ та жавоблар варақалари санаб олинди;
___ та Давлат тест марказининг қайтиш муҳри олинди;
___ та жавоблар варақалари абитуриентларга тарқатилди.

3. Соат __:__ да абитуриентлардан тўлдирилган ___ та титул варақалари ва ___ та абитуриент рухсатномалари йиғиб олинди.

4. Соат __:__ да ___ та саволлар китоби абитуриентларга тарқатилди.

5. Соат __:__ да тест синовларига келмаган абитуриентларнинг саволлар китоблари «Ишлатилмаган саволлар китоби пакети»га солиниб Давлат тест марказининг қайтиш муҳри билан муҳрланди.

Тест материаллари қутисини очиш жараёнида вужудга келган камчиликлар қайд этилади:

___________________________________________________________________
___________________________________________________________________
1. Аудитория раҳбари

______________________

________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

2. Аудитория кузатувчиси______________________

________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

3. Гувоҳ абитуриент______________________

________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

4. Гувоҳ абитуриент_____________________

________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ МАГИСТРАТУРАСИГА
КИРУВЧИЛАР УЧУН

САВОЛЛАР КИТОБИ

АБИТУРИЕНТ: __________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

АБИТУРИЕНТ ДИҚҚАТИГА!

Тест топшириқларини ечишдан аввал саволлар китобини варақлаб, унда ҳар бир фан бўйича 25 та савол мавжудлигини текширинг. Агар саволлар сони камлиги аниқланса, ёки саволлар китоби рақами билан жавоблар варақаси рақами бир хил бўлмаса дарҳол аудитория раҳбарига маълум қилинг.

Саволлар китобида абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси хато тўлдирилган ёки тўлдирилмаган ҳолларда эътирози кўриб чиқилмайди.

Китоб типи: 2

ФАНЛАР:
Блок 1: Давлат ва ҳуқуқ асослари
Блок 2: Иқтисодиёт ва менежмент асослари
Блок 3: Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёт фани асослари
Блок 4: Ўзбекистон тарихи

Саволлар китоби рақами: 1000001

Тошкент —

Давлат бошқаруви
академиясининг коди

Бино

Қават

Гуруҳ

Тест материаллари қутисини ёпиш ҳақида
ДАЛОЛАТНОМА

«___» _________________ 20__ й.

_______________________________

(далолатнома тузилган жой номи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар аудиторияда тест синовларини тугаш ҳамда тест материалларини йиғиб олиш, тегишли пакетлар ва қутига жойлаштириш ва муҳрлаш жараёнлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилганлигини тасдиқлаймиз:

I. Соат _____:_____ да тест синовлари тугаганлиги эълон қилинди.

II. Абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатидан кетма-кетлик бўйича абитуриентлардан саволлар китоблари ва жавоблар варақалари йиғиб олиниб, тест материалларини ўз вақтида ва шикаст етмаган ҳолда топширган абитуриентларнинг рухсатномасига аудитория раҳбари томонидан имзо қўйилиб, қайтариб берилди.

III. Жавоблар варақаси пакетига:
__ та жавоблар варақаси санаб солинди;
__ та тест синовида ишлатилмаган жавоблар варақаси санаб солинди;

__ та тест синовидан четлаштирилганлиги ҳақидаги далолатнома елимланган жавоблар варақаси ва титул варақаси санаб солинди;

__ та тест материалларини ўз вақтида топширмаганларни четлаштириш ҳақидаги далолатнома елимланган титул варақалари санаб солинди;

__ та нуқсонли тест материаллари далолатнома елимланган ҳолда солинди;

__ та тест синовига келмаган абитуриентларга тегишли титул варақалари солинди.

Жавоблар варақаси пакети Давлат тест марказининг қайтиш муҳри билан муҳрланди.
IV. Титул варақаси пакетига:
__ та тест материалларини топширган абитуриентларнинг титул варақаси санаб солинди;

Абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхати солинди.

Титул варақаси пакети Давлат тест марказининг қайтиш муҳри билан муҳрланди.

V. Тест материаллари қутисига:
__ та саволлар китоби санаб солинди;
муҳрланган «Ишлатилмаган саволлар китоби пакети» солинди;
муҳрланган «Жавоблар варағи пакети» солинди;
муҳрланган «Титул варағи пакети» солинди;
Тест материаллари қутиси Давлат тест марказининг қайтиш муҳри билан муҳрланди.

Тест материаллари қутисини ёпиш жараёнида вужудга келган
камчиликлар қайд этилади:

___________________________________________________________________
___________________________________________________________________
1. Аудитория раҳбари_____________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

2. Аудитория кузатувчиси

_____________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

3. Гувоҳ абитуриент

_____________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

4. Гувоҳ абитуриент_____________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Давлат бошқаруви академияси ректорига

_________________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Давлат бошқаруви академиясининг коди

Гуруҳ

Махсус код

Жавоблар варақаси рақами

Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

1. _________________________________________________________________
2. _________________________________________________________________
3. _________________________________________________________________
4. __________________________________________________________________________
5. ___________________________________________________________________________
________________________________

_______________

________________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Ариза 20__ йил «_____» _____________ соат ___________ да кўриб чиқилади.

_________________________________

_______________

________________

(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

М.Ў.

(қирқиш чизиғи)

------------------------------------------------------------------------------

ХАБАРНОМА ____________-сон

Ҳурматли___________________________________________________________

(абитуриент Ф.И.О.)

Аризангизни кўриб чиқиш учун 20___ йил «__» __________ соат _____да Давлат бошқаруви академиясига паспорт ва абитуриент рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.

20_ йил «___»_____

________________________________

_______________

(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази