LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ—1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ушбу Низомда назарда тутилмаган барча ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
3. Олий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Танлов абитуриентлар аризасида кўрсатилган ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича кетма-кет таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ва олий таълим муассасасига ҳужжат топшираётган фуқаронинг (кейинги ўринларда абитуриент деб юритилади) ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаси олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
5. Барча олий таълим муассасалари веб-сайти ва олий таълим муассасалари қабул комиссиялари эълонлар тахтасида таълим йўналишларининг таълим тили бўйича қабул квотаси, олий таълим муассасаларининг бир таълим соҳасига тегишли таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси эълон қилинади.
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини ёки ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун).
Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат олий таълим муассасаси қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
7. Ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
биринчи ва иккинчи олий таълим муассасаси ҳамда таълим йўналиши номлари (бунда йўналиш бўйича тест синовлари топширадиган фанлар мажмуаси (блоки) ва таълим соҳаси мос бўлиши шарт) киритилади.
Абитуриент аризада иккинчи олий таълим муассасаси сифатида биринчисини белгилаб, ундаги бошқа таълим йўналишини кўрсатишга ҳақли (бунда йўналиш бўйича тест синовлари топширадиган фанлар мажмуаси (блоки) ва таълим соҳаси мос бўлиши шарт).
Иккинчи олий таълим муассасаси сифатида белгиланиши мумкин бўлган олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
8. Ҳарбий қисм тавсияномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.
9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Олий таълим муассасаcи қабул комиссияси томонидан абитуриентлар ҳақидаги маълумотлар биринчи ва иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналишлари, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда белгиланган шакллар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига кундузги ва махсус сиртқи бўлимлар учун 16 июлда тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган барча фуқароларга республиканинг барча олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 229-модда)
12. Абитуриентнинг тўплаган баллари унинг аризасида кўрсатилган биринчи олий таълим муассасаси бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасасида эълон қилинади ва унга аризасида кўрсатилган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишига рухсат этилмайди.
13. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, аммо улар учун имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда биринчи олий таълим муассасаси танловидан ўта олмаган абитуриентларнинг республикадаги бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари тест синовлари тугагандан кейин 10 кун мобайнида Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриент тест синови топширган таълим йўналишига кириш учун етарли балл тўпламаган, бироқ танлаган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналиши, таълим шакли ва тили бўйича қабул квотаси доирасида белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, ушбу таълим йўналишига тўлов-контракт асосида Давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган квотадан ташқари ўқишга тавсия этилади.
Ушбу абитуриентнинг тест синови натижалари унинг аризасида кўрсатилган биринчи ва (ёки) иккинчи олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан эълон қилинади.
Бунда, талабаликка тавсия этилган ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентларга тегишли таълим йўналишлари учун амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорлари қўлланилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
15.Абитуриент ўз аризасида кўрсатилган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналиши бўйича ҳам етарлича балл тўплай олмаган тақдирда, унга мазкур ва бошқа олий таълим муассасасидаги бошқа таълим йўналишларида қўшимча равишда танловда иштирок этишга рухсат этилмайди.
16.Абитуриентлар ўз аризасида кўрсатилган бошқа олий таълим муассасасига Давлат комиссиясининг қарорига биноан ўқишга қабул қилинган ҳолларда уларнинг ҳужжатлари бир олий таълим муассасасидан иккинчи олий таълим муассасасига тақдим этиш учун тилхат билан абитуриентга берилади.
Абитуриент ҳужжатларни тест синовлари эълон қилинган кундан кейин бир ҳафта муддатда олиши ва икки ҳафта муддатда ўқишга қабул қилинган олий таълим муассасасига тақдим этиши шарт.
Узрли сабаблар билан кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаган ҳужжатлар олий таълим муассасасининг бўйсунуви бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан истисно тариқасида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)