Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ халқаро шартномалар шартнома, келишув, конвенция, протокол, меморандум, декларация ва ҳ.к. шаклларда тузилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро шартномани қўллаш масаласини ҳал этишда, қонунга кўра, («Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси) халқаро шартнома шартноманинг ўзида назарда тутилган ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида келишилган тартибда ва муддатларда кучга киришига доир қоидадан келиб чиқиш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Шуни назарда тутиш лозимки, ФПК 363-моддаси, ЖПК 592-моддаси мазмунига кўра, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида ҳуқуқий ёрдам ўзаролик принципига асосан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилаётган ишларни юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича, шу жумладан, суд томонидан ЖПК 399-моддаси тартибида эълон қилинган қидирув натижасида турган жойи аниқланган шахсни ушлаб туриш ва бериш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда (ЖПК 593-моддаси) хорижий давлат ҳудудида жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров мазмуни ва шаклига нисбатан муайян талаблар белгиланган. Бундай сўров, жумладан, қуйидагиларни ўзида акс эттириши керак:
Қидирувда бўлган шахсни ушлаб туриш, қамоққа олиш, ушлаб бериш ва кўчириб келиш зарурияти тўғрисидаги масалани ҳал этишда, суд мазкур шахсга нисбатан жиноят ишни ЖПК 84-моддасига мувофиқ, тугатиш учун асослар бор-йўқлигини текшириши лозим. Агар иш бўйича мазкур моддада назарда тутилган асослардан бирортаси мавжудлиги аниқланса, суд жиноят ишини тугатишга нисбатан шахснинг розилигини олиш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органига сўров юбориш билан чегараланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Халқаро ҳуқуқ нормалари ва ЖПК 600-моддасига мувофиқ хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахс фақат ушлаб берилгунига қадар ўзи содир этган ва фақат бунга уни ушлаб берган давлат розилиги олинган жиноятлар учун жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши мумкин.
Агар ишни кўриш пайтида судланувчига нисбатан Жиноят кодекси 59-моддасининг саккизинчи қисми ёки 60-моддаси қоидаларига мувофиқ жазо тайинлаш учун асослар аниқланса ва бунга хорижий давлат ваколатли органининг розилиги олинмаган бўлса, суд ЖПК 418 ва 481-моддалари тартибида ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради ва материалларни мазкур масалани ҳал этиш учун прокурорга юборади.
Айни пайтда шуни назарда тутиш лозимки, судланувчининг ҳаракатларини Жиноят кодексининг енгилроқ жазони назарда тутувчи моддасига (моддаси қисмига) қайта квалификация қилиш учун, агар халқаро шартномада бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, хорижий давлат ваколатли органининг розилиги талаб этилмайди.
12. Тушунтирилсинки, ЖК 34-моддасининг бешинчи қисмига кўра, хорижий давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлик ҳолати шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда ҳисобга олиниши мумкин. Бошқа барча ҳолларда хорижий давлат судининг ҳукми бўйича судланганлик ҳолатини суд фақат агар бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлсагина тан олиши мумкин.
14. Қонунда (ЖПК 602-моддаси) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан шикоят бериш ва уни суд томонидан кўришнинг алоҳида тартиби белгиланган. Бунда, агар шикоятни беришдан келиб чиқадиган процессуал муносабатлар мазкур норма билан тартибга солинмаган бўлса, суд ЖПК 551-бобида назарда тутилган тегишли нормаларга амал қилиши лозим.
Бундай шикоятни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ажрими устидан апелляция шикояти (протести) ЖПК 13-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази