Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тўғрисида» 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон қарорини бажариш юзасидан, Болалар уйлари фаолиятини такомиллаштириш, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларни, психофизик ривожланиши бузилган болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тиббий-ижтимоий кафолатларни таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш, уларни тарбиялаш, жамиятга интеграциялаш, уларга таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Болалар уйларининг амалдаги штат нормативларини қайта кўриб чиқсин, уларда тарбияланувчи болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ишлари учун ходимларни, шунингдек педагог ва хизмат кўрсатувчи кичик ходимлар юкламасининг амалдаги ҳисобланган нормалари камайтирилишини назарда тутсин.
Белгилансинки, Болалар уйларининг кўрсатиб ўтилган ходимлари сонининг кўпайтирилиши муносабати билан бюджетнинг қўшимча харажатлари соғлиқни сақлаш муассасаларининг тармоғи ва ўринлар фондини мақбуллаштириш ҳисобига қопланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар уйлари тарбияланувчи болаларини тарбиялаш, таълим бериш, психологик ва интеллектуал ривожлантиришнинг замонавий технологияларини ҳисобга олган ҳолда педагоглар ҳамда тарбиячиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини мунтазам равишда амалга оширсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Болалар уйларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларда тарбияланувчи болаларга ёрдам бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсин, шунингдек Болалар уйлари фаолияти юзасидан мунтазам назоратни таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмаклашсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек уларда етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болаларга тиббий-ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Болалар уйи етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болалар (кейинги ўринларда тарбияланувчилар деб аталади) учун давлат таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади.
3. Болалар уйи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек ушбу Низомга ва ўз Уставига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Болалар уйи қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик фаолиятни такомиллаштириш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Болалар уйи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Болалар уйини тугатишда тарбияланувчиларни бошқа тегишли муассасаларга ўтказиш таъминланади.
6. Болалар уйи давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ва юридик шахс сифатида тегишли туман ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
7. Болалар уйи устави Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий устав асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
а) болалар 3 ёшгача бўладиган умумий типдаги Болалар уйи. Зарурият бўлганда ушбу муассасаларда 4 ёшгача қабул қилинадиган, улар 7 ёшгача бўлиши мумкин бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади;
б) 4 ёшгача қабул қилинадиган, улар бу ерда 7 ёшгача бўлиши мумкин бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги Болалар уйи.
9. Болалар уйининг типи ва ўринлари сони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Болалар уйи кеча-кундуз фаолият кўрсатади.
10. Болалар уйи фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
тарбияланувчиларни тиббий ёрдам билан таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш, уларни камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш;
тарбияланувчиларни тўлақонли психологик реабилитация қилишга, ижтимоий мослашишга ва жамиятга интеграциялашга кўмаклашадиган уй шароитига яқинлаштирилган шарт-шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларни диспансеризациялаш, профилактика, даволаш ва соғломлаштиришни, психофизик ривожланиши бузилган болалар учун коррекция-тиклаш тадбирларини, тарбияланувчиларни тиббий-психологик-педагогик реабилитация қилишни ўз ичига оладиган даволаш-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш;
даволаш-соғломлаштириш, таълим-тарбия ва, зарурият бўлганда, коррекция-ривожлантириш жараёни сифатини оширишга йўналтирилган иш шакллари ва усулларини такомиллаштириш;
зарур тарздаги санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларни таъминлаш, инфекциялар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш.
ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ота-оналарнинг ота-она ҳуқуқлари вақтинча чекланган, ота-оналар ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган, ота-оналар касал бўлган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;
қолдириб кетилган болалар (туғруқ муассасасидаги ёки стационардаги ҳамда текшириш ва даволашнинг тўлиқ курсидан ўтган, бироқ узрли сабабларсиз уч кун муддатда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олинмаган болалар);
б) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор-йўқлигидан қатъи назар;
в) ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжат бўйича кам таъминланган оилаларнинг болалари, шунингдек фақат ота-онасининг бирига (она ёки отага) эга бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича, боланинг бу ерда бўлиши муддатини узайтириш кейинчалик қайта кўриб чиқилган ҳолда 1 йилгача муддат билан.
13. Болалар уйига болалар янги туғилган пайтдан бошлаб қабул қилинади ва 3 ёшгача тарбияланади, болада психофизик ривожланиш бузилиши мавжуд бўлган ҳолларда эса – 4 ёшгача тарбияланади, туман (шаҳар) ҳокимининг белгиланган тартибдаги қарори асосида бу ерда уларга 7 ёшгача бўлиш имкони берилади.
Кўрсатиб ўтилган касалликларга чалинган болалар стационар даволаниш учун ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилиши зарур ва даволаниш тугаллангандан кейин Болалар уйига юборилади.
15. Болалар уйига юбориладиган бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳужжатлар тақдим этилади.
16. Ташландиқ (топилган) болалар Болалар уйига ички ишлар органларида тузилган далолатнома ёки Болалар уйида ички ишлар органлари ходими иштирокида тузилган далолатнома бўйича, ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида ташландиқ (топилган) боланинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий далолатнома мажбурий тартибда тузилган, шунингдек кейинчалик ташландиқ (топилган) болани 1 ой муддатга Болалар уйига вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги битим расмийлаштирилган ҳолда қабул қилинади.
Далолатнома 3 нусхада тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси ҳудудий ички ишлар органида, иккинчи нусхаси – боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида, учинчи нусхаси – фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида сақланади.
Ташландиқ (топилган) болани Болалар уйига вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги битим бола топилган туман (шаҳар)нинг васийлик ва ҳомийлик органи ва Болалар уйи маъмурияти томонидан имзоланади. Ушбу битимнинг бир нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчи нусхаси боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланиши керак.
Васийлик ва ҳомийлик органлари Болалар уйининг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик хизмати билан биргаликда ташландиқ боланинг ёшини аниқлайдилар, унинг туғилган санасини белгилайдилар, унга фамилия, исм ва ота исмини берадилар ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида болани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида рўйхатдан ўтказадилар.
17. Бола ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ташлаб кетилган тақдирда туғруқхонада ёки бошқа даволаш-профилактика муассасасида ушбу муассасанинг маъмурияти ва юристи томонидан васийлик ва ҳомийлик органлари ва муассаса жойлашган жой бўйича ички ишлар органлари ходими иштирокида далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома муассасанинг муҳри билан тасдиқланади. Унинг асосида бола қолдирилган болани Болалар уйига бир ой муддатга вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги битимга мувофиқ қабул қилинади. Ушбу битим васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда муассаса маъмурияти томонидан имзоланади. Битимнинг бир нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчи нусхаси боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланиши керак.
Ҳам ташландиқ (топилган), ҳам қолдириб кетилган болалар учун кўрсатиб ўтилган ой мобайнида васийлик ва ҳомийлик органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болага ҳужжатларни расмийлаштирадилар, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан йўлланма расмийлаштирилган ҳолда болани Болалар уйига жойлаштириш зарурлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш учун тавсиянома тайёрлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар болани тарбиялашни рад этган тақдирда болалар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Болалар уйига қабул қилинадилар.
20. Тарбияланувчилар Болалар уйида бўлган давр учун тарбияланувчиларнинг барча ҳужжатларини сақлаш тартиби бош врач томонидан белгиланади. Барча тарбияланувчиларнинг ҳужжатлари алоҳида темир сандиқда сақланиши керак, ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бош врач томонидан белгиланади.
21. Болалар уйига қабул қилинган болалар тўғрисидаги маълумотлар қабул қилиш журналига ёзилади. Журналга тартиб рақами қўйилади, у ип ўтказиб тикилади, муҳр билан тасдиқланади ва Болалар уйи архивида сақланади. Журнални сақлаш муддати — 75 йил.
Тарбияланувчилар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилган тақдирда улар Болалар уйидан чиқиб кетган деб ҳисобланмайди, қайтганларидан кейин янги қабул қилинганлар деб ҳисобланмайди ва қабул қилиш журналида рўйхатдан ўтказилмайди.
Тарбияланувчи ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига даволаниш учун юборилганда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда ота-оналарга ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар бериши, боланинг соғлиғи ҳолатини кузатиб бориши, унинг ривожланиши тарихига даволашнинг бориши, у бошқа ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига ўтказилганлиги тўғрисида ёзиб қўйиши, шунингдек Болалар уйининг унга қарайдиган ходимлари томонидан кеча-кундуз навбатчилик қилинишини ташкил этиши ва болани бир ёшгача сут аралашмаси билан таъминлаши шарт.
22. Болалар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ оилага қайтарилган, «Меҳрибонлик» уйига, «Мурувват» болалар интернат-уйига ўтказилган, фарзандликка, патронатга, васийлик ва ҳомийликка ҳамда жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказилган ҳолларда Болалар уйи ҳисобидан чиқарилади.
23. Тарбияланувчини ота-оналарга ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш васийлик ва ҳомийлик органларининг хулосалари ҳамда уларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида амалга оширилади.
Тарбияланувчининг Болалар уйида бўлиш муддати тамом бўлгандан кейин ота-оналар узрли сабабларсиз ўз боласини қабул қилишни рад этган тақдирда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муассаса маъмурияти уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш тўғрисида судга даъво аризаси беришга ҳақлидир.
24. Тарбияланувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг «Меҳрибонлик» уйларига ўтказиш улар 3 ёшга тўлганидан кейин мажбурий равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Психофизик нуқсонлари бўлган, ўқитилиши керак бўлган тарбияланувчилар 7 ёшга тўлганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг «Меҳрибонлик» уйларига ўтказилади, ўқитилиши керак бўлмаган психик нуқсонли тарбияланувчилар эса 4 ёшга тўлганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимининг «Мурувват» болалар интернат-уйларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Меҳрибонлик» уйларига ва «Мурувват» болалар интернат-уйларига ўтказилиши керак бўлган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ўтказиш муддатидан 6 ой олдин васийлик ва ҳомийлик органларига ҳамда тарбияланувчининг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўтказиш халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик комиссиянинг хулосасига мувофиқ амалга оширилади. Тарбияланувчини ўтказишда тегишли равишда Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича унинг барча ҳужжатлари ўтказилади ва ҳар бир бола учун алоҳида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мажбурий тартибда чиқарилади. Бунда барча ҳужжатларнинг нусхалари Болалар уйида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Тарбияланувчиларни фарзандликка (патронатга), васийлик ва ҳомийликка ҳамда жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарбияланувчини фарзандликка беришда қабул қилиш журналига, фарзандликка олувчининг фамилияси ва манзили кўрсатилмаган ҳолда бола фарзандликка берилганлиги, фарзандликка бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ва санаси тўғрисида ёзиб қўйилади. Ушбу маълумотлар белгиланган тартибда бош врачда сақланади ва фақат тергов ва суд органларининг расмий сўрови бўйича тақдим этилади.
Ака-укалар ва опа-сингилларни фарзандликка беришда, шунингдек уларни «Меҳрибонлик» уйларига ва «Мурувват» болалар интернат-уйларига ҳамда жойлаштиришнинг бошқа шаклларига ўтказишда уларни айиришга тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар алоҳида тарбияланиши ва сақланиши керак бўлган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда фақат истисно сифатида йўл қўйилиши мумкин.
Қонун билан муҳофаза қилинадиган фарзандликка олиш сири ошкор этилганлиги учун Болалар уйи ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Тарбияланувчиларни тиббий-ижтимоий таъминлаш, тарбиялаш, моддий таъминлаш, ҳаётий кўникмаларга ўқитиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бепул овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмлари ҳамда тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.
Зарурият бўлганда тарбияланувчилар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.
28. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, зарурият бўлганда эса – белгиланган тартибда тегишли ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан таъминланади.
Тарбияланувчининг соғлиғи ҳолати ёмонлашган ёки у вафот этган тақдирда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда дарҳол юқори ташкилотни ва ота-оналарни ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларни, бундай шахслар бўлмаганда – тарбияланувчи доимий яшайдиган жой бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади.
29. Вафот этган тарбияланувчиларни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вафот этган тарбияланувчи дафн этилганда Болалар уйи маъмурияти томонидан дафн харажатлари бюджет маблағлари, шунингдек хайрия эҳсонлари ҳисобидан амалга оширилади.
30. Тарбияланувчининг Болалар уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат Болалар уйи ходимлари ёхуд ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамроҳлигида, Болалар уйи маъмуриятининг ёзма рухсати билан, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг тегишли хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.
Тарбияланувчи ҳудуддан ташқарига ўзбошимчалик билан чиққан тақдирда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда унинг ота-оналарини ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларни, ички ишлар органларини, юқори соғлиқни сақлаш органларини ва тарбияланувчининг яшаш ёки бўлиш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариш чораларини кўради.
31. Тарбияланувчилар озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг тасдиқланган ўртача суткалик оқилона нормаларига биноан озиқ-овқат, шунингдек мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ нормалар бўйича кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар билан таъминланадилар.
32. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар тарбияланувчиларни келиб кўриш, Болалар уйининг тиббий ва тарбиявий фаолияти, агар бу боланинг манфаатларига зид бўлмаса ўз болаларининг тиббий-педагогик реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
33. Тарбияланувчилар «Меҳрибонлик» уйларига ёки «Мурувват» болалар интернат-уйларига ўтказилганда уларга ички кийим, кийим-бош ва мавсумий пойабзал берилади.
34. Бош врач ушбу Низом талабларига мувофиқ тарбияланувчиларни Болалар уйига қабул қилиш ва ундан чиқариш юзасидан шахсан жавоб беради.
35. Тарбияланувчиларни тиббий таъминлаш, тарбиялаш ва моддий таъминлаш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, психик ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, тарбияланувчилардаги ҳиссий зўриқишни юмшатиш учун шарт-шароитлар яратиши керак. Болалар уйининг биноси, қаттиқ ва юмшоқ анжомлар, тиббий ва хўжалик жиҳозлари, ўйинчоқлар санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, болаларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати ва психик ривожланишига мувофиқ бўлиши зарур.
36. Болалар уйидаги даволаш-соғломлаштириш ишлари касалликка чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлашга, улар ривожланишининг олдини олишга, болаларни комплекс тиббий-педагогик реабилитация қилишга, шунингдек асоратларнинг, ногиронликнинг олдини олишга йўналтирилган бўлиши керак.
37. Тарбияланувчилар штатдаги тиббиёт ходимлари, педиатр ва тор ихтисосли мутахассислар томонидан кузатиб борилади. Тарбияланувчилар ҳудудий даволаш-профилактика муассасасининг мутахассислари томонидан бир йилда 2 марта пухта тиббий текширувдан ўтказилади ва зарурият бўлганда, профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади; изолятордаги бемор болаларни даволаш таъминланади; психофизик ривожланиши бузилган болалар даволанади ва улар ўртасида коррекция-тиклаш тадбирлари ўтказилади.
Касал бўлиб қолган тарбияланувчилар тиббий кўрсаткичлар бўйича ҳудудий, вилоят ва республика болалар даволаш-профилактика муассасаларига ётқизилади.
38. Болалар уйида янгидан қабул қилинган болалар учун карантин гуруҳи ва стационар даволашни талаб этмайдиган касалликларга чалинган болалар учун изолятор ташкил этилади. Изолятордаги ўринлар сони Болалар уйидаги штатли ўринлар сонининг камида 10 фоизини ташкил этиши керак.
39. Тарбияланувчилар ёши, жисмоний ҳолати, ақлий ривожланиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларга ажратилади. Гуруҳлардаги болалар сони 1 ёшгача бўлган болалар учун – 8 нафар болани ва 1 ёшдан катта ёшдаги болалар учун – 10 нафар болани, ихтисослаштирилган гуруҳларда, ёшидан қатъи назар – 8 нафар болани ташкил этиши керак.
40. Болалар уйларидаги тарбиявий ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мактабгача таълим муассасалари учун давлат таълим талаблари асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ олиб борилади. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда мақбул технологиялар, тарбиялаш шакллари ва усуллари танланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Психофизик ривожланиши бузилган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни уларнинг ривожланишидаги бузилишларга мувофиқ, таълим ва тарбиянинг индивидуал йўналтирилган дастурлари бўйича ташкил этилади.
42. Тарбия, дам олиш ва турли тадбирларнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик асосланган ҳолда бирга қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Болалар уйида кеча-кундуз бўлиши ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
43. Тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдам бериш мақсадида Болалар уйида тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик хизмат (кейинги ўринларда хизмат деб аталади) ташкил этилади. Хизмат таркиби мутахассислардан – Болалар уйи ходимларидан иборат бўлади. Хизматнинг таркиби бош врачнинг буйруғи билан тасдиқланади. Хизмат таркибига хизматга бошчилик қиладиган Болалар уйининг бош врачи, ижтимоий махсус ходим, психолог, врач-педиатр, катта тарбиячи ва дефектолог киради.
тарбияланувчилар билан диагностик, профилактик, коррекцион, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини мувофиқлаштиради;
врачлар, тарбиячилар, педагоглар, муассаса маъмурияти ва Болалар уйининг бошқа ходимлари билан профилактик, маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб боради;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб боради.
тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
тарбияланувчиларга ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Болалар уйидаги ҳаётга мослашиш учун боланинг зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш соҳасида:
болаларнинг индивидуал-психологик ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланишнинг якка тартибдаги дастурларини тузиш, педагогик таъсир кўрсатиш метод ва усулларини тизимли ривожлантириш;
болаларнинг ижобий ҳис-туйғуларини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни атрофдаги воқеликка мослаштириш, ижобий кўникма ва одатларни, муайян билимлар ва уқувларни шакллантириш;
ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклларини ва болани тарбиялаш учун оилага қабул қилишни хоҳловчи шахсларни танлаш.
46. Хизмат томонидан Болалар уйи ҳаётига тўлақонли киришиб кетишни ва кейинчалик уни жамиятга ижтимоий мослаштиришни таъминлаш учун тарбияланувчилар билан якка тартибда коррекцион-тарбиявий ишлар дастури ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Тиббий хизмат кўрсатиш Болалар уйининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади (ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларидан мутахассислар жалб этилган ҳолда). Тиббиёт ходимлари (Болалар уйи маъмурияти билан биргаликда) тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, режим ва овқатланиш сифати, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши ва санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши учун жавоб берадилар.
Болалар уйидаги даволаш-маслаҳат ёрдами ва амалга оширилган даволаш-профилактика тадбирлари таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
51. Болалар уйида тарбияланувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий кузатиб бориш ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.
52. Болалар уйи маъмурияти тиббиёт ходимлари, педагог, психологик ва ижтимоий ходимларнинг касб маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ташкил этилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Ходимлар ушбу Низом нормаларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишга, касб одоб-ахлоқига қатъий амал қилишга, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлашга, тарбияланувчиларни тиббий-ижтимоий кузатиб боришга, ўз касб малакасини мунтазам ошириб боришга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Ходимлар Болалар уйи уставида белгиланган тартибда уни бошқаришда қатнашиш, касб обрў-эътиборини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
56. Ходимларнинг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларнинг ваколати ва функциялари қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда, шунингдек Болалар уйи уставида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
57. Болалар уйида болаларнинг Болалар уйида бўлишининг қуйидагиларни назарда тутадиган махсус шарт-шароитлари таъминланади:
58. Болалар уйига бевосита раҳбарликни олий тиббий маълумотли, махсус тайёргарликка, камида 5 йил тиббий стажга ва малака тоифасига эга бўлган бош врач амалга оширади. Бош врачни ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Бош врач Болалар уйининг барча ишларини ташкил этади ҳамда тиббий-ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш, тарбия, таълим жараёнлари ва Болалар уйидаги ҳаёт фаолиятининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради.
60. Бош врач Болалар уйи номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Болалар уйининг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Болалар уйининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Болалар уйига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида барча ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, тарбия ва таълим ишлари, малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича айрим масалаларни ҳал этиш ва Болалар уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли буйруқ чиқариш йўли билан рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини кўради ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62. Болалар уйининг моддий-техника базаси зарур иморатларни, коммуникациялар, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини ҳамда тиббий таъминлаш ва тарбиялаш учун фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Болалар уйи биноси техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқ жиҳозланади ва ундан фойдаланилади.
63. Болалар уйи фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда мақсадли бадаллари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64. Болалар уйини молиялаштириш тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Бюджет маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66. Штат жадвали намунавий штат нормативларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Болалар уйи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
68. Болалар уйи молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Болани Болалар уйига жойлаштириш зарурлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори (бола, унинг оиласи, турар жойни сотиш ҳуқуқисиз болага бириктириш тўғрисидаги аниқ таъриф билан бирга турар жой мавжудлиги тўғрисидаги далилланган ва тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлган қарор).
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан берилган йўлланма.
3. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда – расмийлаштириш ва болани қабул қилиш Низомнинг 17-бандига мувофиқ амалга оширилади).
4. Анализлар натижалари ва бола турган ёки яшаган жой бўйича даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси хулосаси илова қилинган ҳолда боланинг соғлиғи ва ривожланиши ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар.
5. Белгиланган тартибда берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома нусхаси (агар ногиронлик мавжуд бўлса).
6. Белгиланган тартибда берилган ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (агар ногиронлик мавжуд бўлса).
7. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари ва ўлими тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари, суд ҳукмлари ёки қарорлари, ота-оналарнинг узоқ вақт касаллиги тўғрисидаги маълумотнома, боладан воз кечилган тақдирда – ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг нотариал тасдиқланган аризаси ва ота-оналар йўқлигини ёки улар ўз болаларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мол-мулк қаердалиги, уни сақлаш таъминланиши учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларнинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда ота-оналардан кейин қолган боланинг мол-мулки рўйхати (агар у мавжуд бўлса).
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Мавжуд бўлган тақдирда болаларга бириктирилган турар жой майдони тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, уй-жой режаси нусхалари, туман (шаҳар) «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумотнома).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олувчи боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, жамғарма дафтарчаси (улар мавжуд бўлган тақдирда).
Низомнинг 12-банди «б» ва «в» кичик бандларига мувофиқ болани Болалар уйига юборишда боланинг ота-оналарининг ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг болани Болалар уйига расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси, оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома, кам таъминланган оилалар болалари учун эса ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ҳужжат ҳам тақдим этилади. Бунда ушбу Низомнинг 8, 9, 10 ва 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
граммларда | |||||
Т/р | Маҳсулотлар номи | 0-6 | 6-12 | 1-3 | 4-7 |
1. | 1-навли буғдой нон | - | 30 | 175 | 250 |
2. | Буғдой уни | - | 10 | 35 | 35 |
3. | Болалар овқати учун ун (гуручли, гречихали,сули ёрмали ва бошқалар) | 10 | 10 | - | - |
4. | Картошка уни | 8 | 8 | 8 | 8 |
5. | Ёрма, дуккакли, макарон маҳсулотлари | 20 | 40 | 85 | 85 |
6. | Картошка | 50 | 100 | 350 | 350 |
7. | Ҳар хил сабзавотлар, шу жумладан кўкатлар — 10 гр | 100 | 200 | 400 | 400 |
8. | Ҳўл мевалар | 50 | 100 | 150 | 200 |
9. | Мева, сабзавот шарбатлари | 30 | 100 | 100 | 200 |
10. | Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак — 10 гр | - | 20 | 30 | 30 |
11. | Қандолатчилик маҳсулотлари | - | 20 | 50 | 70 |
12. | Табиий асал | - | - | - | 10 |
13. | Қанд-шакар | 20 | 30 | 50 | 50 |
14. | Сариёғ | 10 | 20 | 45 | 55 |
15. | Ўсимлик мойи | 5 | 10 | 20 | 20 |
16. | Помидор пастаси, помидор пюреси | - | - | - | 3 |
17. | Тухум (дона) | 0,5сариғи | 0,5сариғи | 1 | 1 |
18. | Сут | 100 | 250 | 600 | 600 |
19. | Творог | - | 20 | 40 | 40 |
20. | Гўшт, парранда гўшти, жигар | - | 120 | 150 | 175 |
21. | Балиқ | - | - | 75 | 75 |
22. | Колбаса маҳсулотлари | - | - | 40 | 40 |
23. | Сметана | - | - | - | 25 |
24. | Қаймоқ | 10 | 20 | 50 | 50 |
25. | Қатиқ маҳсулотлари (болалар кефири, биолакт, ацидофил пастаси) | 150 | 200 | 200 | 200 |
26. | Пишлоқ | - | 20 | 20 | 25 |
27. | Чой | - | - | 2 | 2 |
28. | Какао | - | - | 3 | 3 |
29. | Йодланган туз | - | - | 6 | 6 |
30. | Хамиртуруш | - | - | 1 | 1 |
31. | Сутли аралашма | 150 | 150 | - | - |
Т/р | Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомнинг номи | Қуйидаги ёшдаги болалар учун: | |||||||
1 ёшгача | 1 ёшдан 2 ёшгача | 2 ёшдан 4 ёшгача | 4 ёшдан 7 ёшгача | ||||||
1 ўринга сони | эскириш муддати (йил) | 1ўринга сони | эскириш муддати (йил) | 1 ўринга сони | эскириш муддати (йил) | 1 ўринга сони | эскириш муддати (йил) | ||
ИЧКИ КИЙИМ ҲАМДА ЧОЙШАБ, ЁСТИҚ ЖИЛДИ ВА ШУ КАБИЛАР | |||||||||
1. | Ички кўйлак, чақалоқлар яктакчаси, майкалар | 12 | 1 | 6 | 1 | 6 | 1 | 4 | 1 |
2. | Ички кофтачалар, пижамалар, тунги кўйлаклар | 4 | 1 | 4 | 1 | 3 | 1 | 2 | 1 |
3. | Ползункалар, калта иштонлар, трико (қалин) | 40 | 1 | 40 | 1 | 6 | 1 | 5 | 1 |
4. | Ползункалар, калта иштонлар, трико (ёзги) | 30 | 1 | 30 | 1 | 10 | 1 | 5 | 1 |
5. | Болалар чойшаблари | 7 | 1 | 7 | 1 | 6 | 1 | 5 | 1 |
6. | Ёзги йўргаклар | 130 | 1 | 50 | 1 | 10 | 1 | - | - |
7. | Қалин йўргаклар | 10 | 1 | 10 | 1 | - | - | - | - |
8. | Болалар кўрпажилдлари (конвертлар) | 7 | 2 | 7 | 2 | 5 | 2 | 2 | 1 |
9. | Ёстиқ учун устки ёстиқжилдлар | 7 | 2 | 7 | 3 | 5 | 3 | 4 | 1 |
10. | Ёстиқ учун ички ёстиқжилдлар | 1,5 | 2 | 1,5 | 2 | 1,5 | 2 | 1,5 | 2 |
11. | Болалар сочиқлари | 4 | 1 | 4 | 2 | 4 | 2 | 4 | 1 |
12. | Учбурчак рўмоллар, чепчиклар (иссиқ бош кийимлар) | 5 | 1 | 5 | 1 | 5 | 2 | - | - |
ФОРМАЛИ КИЙИМЛАР | |||||||||
13. | Қалин кийимлар (кўйлаклар) | - | - | 4 | 2 | 4 | 2 | 1 | 1 |
14. | Ёзги кийимлар (кўйлаклар) | - | - | 2 | 1 | 4 | 2 | 2 | 2 |
15. | Трикотажли машқ қилиш кийимлари | - | - | - | - | 2 | 2 | 1 | 1 |
16. | Ўғил болалар учун устки пахта ипли кўйлаклар | - | - | - | - | - | - | 3 | 1 |
17. | Фартуклар (ошхўраклар) | 6 | 0,5 | 3 | 1 | 3 | 2 | 1 | 1 |
18. | Пайпоқлар, гольфлар | 5 | 1 | 5 | 1 | 7 | 1 | 6 | 1 |
19. | Колготкалар | 6 | 1 | 10 | 1 | 10 | 1 | 6 | 1 |
20. | Жундан (ип аралаш жундан) тўқилган свитерлар, нимчалар, кофталар | 1,5 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 |
21. | Сув ўтмайдиган курткалар, комбинезонлар | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 | 2 |
22. | Енгил пальтолар | - | - | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 | 2 |
23. | Қишки пальтолар | - | - | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 | 2 |
24. | Ёзги бош кийимлар (панамкалар, пилоткалар) | 2 | 1 | 3 | 3 | 3 | 2 | 1 | 1 |
25. | Жундан тўқилган шапкалар | 1,5 | 2 | 1,5 | 2 | 2 | 2 | 2 | 1 |
26. | Шарфлар, кашне | 1 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 | 2 |
27. | Бошмалдоқли қўлқоплар | - | - | 2 | 2 | 3 | 3 | 2 | 1 |
28. | Жунли пайпоқлар | 4 | 2 | 3 | 1,5 | 3 | 1,5 | 3 | 1 |
29. | Туфлилар, кроссовкалар | - | - | 2 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 |
30. | Ботинкалар | - | - | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 |
31. | Совуқ ўтмайдиган ботинкалар, этиклар | - | - | 1 | 2 | 1 | 1 | 1 | 1 |
32. | Қалин этиклар | - | - | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 |
33. | Памперслар* | 730 | - | 730 | - | 730 | - | 280 | - |
ТЎШАК, АДЁЛ, ЁСТИҚ ЖИЛДИ ВА ШУ КАБИЛАР | |||||||||
34. | Тўшак | 2 | 3 | 2 | 3 | 2 | 3 | 2 | 3 |
35. | Иссиқ ёки момиқли адёл | 2 | 3 | 2 | 3 | 1 | 3 | 1 | 6 |
36. | Жунли, ип аралаш жунли адёллар | 1,2 5 | 5 | 1,2 5 | 5 | 1,1 | 5 | 1 | 3 |
37. | Пахмоқ адёл | 2,5 | 3 | 2,5 | 3 | 2 | 3 | 2 | 3 |
38. | Чойшаблар | 1 | 5 | 1 | 5 | 1 | 5 | 1 | 5 |
39. | Ёстиқлар | 2 | 4 | 1,5 | 4 | 1,5 | 4 | 1,5 | 4 |