Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена Конвенциясининг 41-моддаси 1-бандига, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена Конвенциясининг 55-моддаси 1-бандига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ушбу Йўриқнома Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена Конвенциясининг 41-моддаси 1-бандига, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена Конвенциясининг 55-моддаси 1-бандига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига (ва уларнинг оила аъзоларига) (кейинги ўринларда дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар деб юритилади) нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхоналар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслар бўлган маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қонунийлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига мувофиқ дахлсизликдан фойдаланувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бундай шахсларга ва улар вакили бўлган дипломатик ваколатхоналарга нисбатан комплекс таъсир чораларини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари аниқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати ходимлари (кейинги ўринларда — ЙПХ ходимлари деб юритилади) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ҳамда бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимлари билан алоқага киришган ҳолларда ўз мақомидан қатъий назар, аккредитация карточкаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини кўрсатувчи бошқа ҳужжатларни ЙПХ ходимларига тақдим этишга мажбур.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
Бунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳуқуқбузар шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади.
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахс транспорт воситасини бошқараётиб алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда бўлган деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлса, ЙПХ ходими бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчини вақтинча транспорт воситасини бошқаришдан четлаштиради, ҳайдовчининг розилигига кўра, белгиланган тартибда алкоголли ичимлик, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастликни аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтишни таклиф қилади. Ушбу ҳолат бўйича ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — ТИВ деб юритилади) тегишли дипломатик ваколатхонани дарҳол хабардор этиш учун маълум қилинади.
Бунда тинтув ёки текширув деб баҳоланиши мумкин бўлган талаблар (транспорт воситасининг капоти ёки багаж бўлмасини очиш) қўйилмаслиги лозим.
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган ҳолларда, транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси, ҳуқуқбузарликни содир этиш вақти, санаси ва жойи албатта кўрсатилган ҳолда тегишли далолатнома тузилади. Далолатнома ЙПХ ходимлари ва икки холис томонидан имзоланади.
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахс бошқараётган транспорт воситаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси (кейинги ўринларда ЙТҲ деб юритилади) факти бўйича материалларни расмийлаштириш вақтида, агар у тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаса, ЙПХ ходими унга ушбу жараёнда иштирок этишни таклиф қилади. Агар ҳайдовчи ёки йўловчилардан бирортаси иштирок этишни хоҳламаса, ЙПХ ходими ЙТҲ иштирокчилари тўғрисидаги зарур маълумотларни ёзиб олади. Бундай ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомага ҳайдовчи йўқлигининг сабаби тўғрисида ёзиб қўйилади ҳамда баённома уни тузувчи ва икки холис томонидан имзоланади.
4. Қуйидагилар дахлсизликдан фойдаланувчи шахс бошқараётган транспорт воситаларини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
агар транспорт воситасининг ҳаракатланиш хусусияти ҳайдовчининг бошқариш қобилиятига шубҳа туғдирса (йўналишнинг ва / ёки тезликнинг кескин ўзгариши);
транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари кўринишини яширувчи бирор-бир воситалардан фойдаланиш мавжудлиги (уларнинг белгиланмаган жойга мустаҳкамланиши ёки бошқача предметлар билан ёпилиши);
транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчиларнинг ЙТҲни, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишга алоқадорлиги тўғрисида далолат берувчи маълумотларнинг мавжудлиги;
ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш тўғрисидаги қарорларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш, «CMD», «D», «UN» ва «X» серияли давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгилари бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2012 йил 12 апрелдаги 8, 12 ва 50-сонли қарори (рўйхат рақами 2338-1, 26.04.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 198-модда)
Ушбу банднинг иккинчи – саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда транспорт воситаларини тўхтатиш ман этилади.
5. ЙПХ ходимлари қуйидаги ҳолларда ҳайдовчига транспорт воситаси кабинаси (салони) дан чиқишни таклиф қилишлари мумкин:
ҳайдовчининг алкоголли ичимлик, гиёванд модда таъсиридан ва ўзгача тарзда мастлик ҳолатида деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлганда;
6. ЙПХ ходимларининг дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларга нисбатан муносабатлари қонунийликка қатъий риоя этиш, ўз вазифаларини аниқ бажариш, шунингдек ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги принципиаллик ушбу шахсларга эътибор, хайрихоҳлилик ва ҳурмат кўрсатиш билан асосланиши лозим.
ЙПХ ходимлари дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларга мурожаат қилишда қўлни бош кийимга қўйиб ўзини таништириши, ўз лавозими, махсус унвони ва фамилиясини айтиши, транспорт воситасини тўхтатиш сабабини маълум қилиши лозим.
ЙПХ ходимлари дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар билан сўзлашишда хотиржам ва вазмин бўлишлари лозим, уларнинг тортишувга киришиши, ўзини йўқотиши, қўполликка қўполлик билан жавоб қайтариши мумкин эмас.
Низоли вазиятлар, эътирозлар пайдо бўлганда ёки дахлсизликдан фойдаланувчи шахснинг талабига кўра ЙПХ ходими кўкрак нишонининг тартиб рақамини айтади ва хизмат гувоҳномасини қўлидан чиқармай кўрсатади. Бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомага ёзиб қўйилади ва қўшимча материаллар баённомага қўшиб қўйилади.
7. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва бошқа ҳужжатлар ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан эътиборан бир сутка давомида ТИВнинг Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармасига (кейинги ўринларда Дипхорижхизмат деб юритилади) тегишли дипломатик ваколатхонани хабардор қилиш учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ёки бошқа ваколатли орган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
Суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо кўрсатилган қарор қабул қилингандан сўнг бундай қарор Дипхорижхизмат орқали тегишли дипломатик ваколатхонага ижро этиш учун юборилади.
Дипхорижхизмат йўл ҳаракати қоидаларини бузган дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар тўғрисида маълумотлар базасини ташкил этади, унга бундай шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида келиб тушаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар ва суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорлари киритилади.
Дипхорижхизмат суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорини бажариш талаби баён этилган ноталарни тегишли дипломатик ваколатхоналарга юборади ва уларни умумлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тўланади.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган тақдирда, шунингдек суд ёки бошқа ваколатли орган қарорини бажаришни рад этса ёки бўйин товласа, тегишли дипломатик ваколатхоналар ёки дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар Дипхорижхизматга транспорт хизмати (автомобилни рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш ва алмаштириш, техник кўрикдан ўтказиш ва бошқалар) кўрсатишни сўраб мурожаат қилганда, бундай хизматлар маъмурий жазолар ижро этилмагунга қадар кўрсатилмайди.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Дипхорижхизмат дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун суд ёки бошқа ваколатли орган қарорини ижро этилишини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари уч маротабадан кўп бузилганда, ҳуқуқбузарга бириктирилган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари Дипхорижхизмат томонидан ТИВ тегишли бўлинмаси билан келишилган ҳолда олти ойгача бўлган муддатга олиб қўйилиши мумкин ёки тегишли дипломатик ваколатхона бошлиғи ТИВга тушунтириш ишлари учун чақиртирилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларидан маҳрум қилинган шахс мазкур автомобилдан бошқа давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари билан фойдаланган тақдирда, ушбу факт ЙПХ ходимлари томонидан расман ҳужжатлаштирилади ва Дипхорижхизматга топширилади, Дипхорижхизмат бундай йўл ҳаракати қоидалари бузувчисининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги таклифни ТИВ раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Йўриқноманинг 7-банди еттинчи хатбошисида кўрсатилган таъсир чоралари қўллангандан сўнг бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш такроран содир этилса, ТИВ тўғридан-тўғри (Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали) тегишли давлатнинг ташқи ишлар вазирлигига ушбу давлат дипломатик ваколатхонасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилишини таъминлаш бўйича чоралар кўришни сўраб Нота юборади. Бошқа ҳолларда ТИВ тегишли давлат ташқи ишлар вазирлигини йўл ҳаракати қоидалари бузувчисини аккредитациядан маҳрум қилиш нияти тўғрисида хабардор қилади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дипхорижхизмат даврий равишда дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисида барча дипломатик ваколатхоналарга батафсил статистик маълумотларни ўз ичига олган умумлаштирилган тематик ахборотнома юборади;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТИВ, зарур бўлганда, Дипломатик маълумотномада ва бошқа манбаларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни мунтазам равишда тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларнинг «қора рўйхат»ини эълон қилади.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолда транспорт воситасининг эгаси маъмурий жавобгарликка тортилади.
Дипломатик ваколатхонага тегишли транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолларда дипломатик ваколатхонага тегишли транспорт воситасининг эксплуатацияси учун мутасадди шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Транспорт воситасининг мулкдори махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун жавобгарликдан озод этилади, башарти:
маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан келтирилган шикоятни кўриб чиқиш давомида ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда тегишли транспорт воситасига эгалик қилган шахс аниқланса;
мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида унинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли (рўйхат рақами 2338-2, 26.01.2018 й.) қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)
9. Мазкур Йўриқнома кучга киргандан сўнг ТИВ барча дипломатик ваколатхоналарга бундан буён дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган маъмурий жазо қўлланиши тўғрисида циркуляр Нота юборади.