Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 109-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 109-модда) мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар учун солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
2. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.
3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бутун корхонага татбиқ этилади.
4. Мазкур Низомнинг 10, 14 ва 15-бандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди биринчи хатбошиси билан назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилган корхоналарга ҳам татбиқ этилади.
5. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари:
6. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Агар корхона мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга ушбу корхона барпо этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейинги даврларда мувофиқ келса, ушбу корхона имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳолатлар юзага келган санадан бошлаб имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, имтиёздан фойдаланиш муддатини ҳисоблаш имтиёзни қўллаш учун корхона белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган ҳолатлар юзага келган санадан бошлаб бошланади, бироқ имтиёзларни қўллаш бошланган санадан бошлаб етти йилдан кўп бўлмаган муддатга.
7. Имтиёзга доир ҳуқуқ фақат қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда устав капиталларини (фондларни) шакллантирган корхоналарга тақдим этилади. Бунда корхона мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни ўз устав капиталини (фондини) шакллантириши лозим бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган давр учун қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўз устав капиталларини (фондларини) қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарда, қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда ўз устав капиталларини (жамғармаларини) шакллантирмаган, чет эл инвестициялари қатнашган корхоналардан солиқларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1144, 2002 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон) мувофиқ имтиёзлар тақдим этилган солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлиқ миқдорда ва фаолиятнинг бутун даври учун имтиёзларни қўлламасдан тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келади.
9. Агар корхона ҳисобот йили якуни бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашмаса, у ушбу ҳисобот даври учун мазкур Низомда белгиланган имтиёзларни қўлламаган ҳолда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
Корхона мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган талабларига мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, корхона белгиланган талабларга мос келмаган давр учун солиқлар ва мажбурий ажратмалар умумбелгиланган тартибда, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда тўланади.
Бунда, агар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланувчи корхонада имтиёзларни қўллаш даврида киритилган тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар суммаси камаймаган ҳолда хорижий инвесторнинг улуши корхонанинг устав фондида 33 фоиздан камайса, шунингдек Низомда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлиги сақланса, бундай корхоналар учун имтиёзларнинг амал қилиши сақланади.
12. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда имтиёзларни қўллаш санаси бошланиши ҳақида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилади:
13. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилгандан кейин мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар татбиқ этиладиган корхонани имтиёзларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар реестрига киритиб, унда корхонанинг номи, имтиёзли давр муддати ва имтиёзлар суммасини кўрсатади.
14. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар татбиқ этиладиган корхоналар, ҳисобот йили якуни бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда, давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича татбиқ этилган имтиёзлар суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.
15. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи йўқотилган тақдирда корхона солиқ даври мобайнида рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда имтиёз ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сон Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази