LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2012 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда олис аҳоли пунктларида ФҲДЁ органларига бўлган эҳтиёжни ўргансин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, тасдиқланган мезонлардан келиб чиқиб, ФҲДЁ органлари ходимлари сонини белгиласин;
икки ой муддатда ФҲДЁ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутадиган ФҲДЁнинг ягона электрон архивини ташкил этиш, шунингдек ҳужжатлар ва архив материаллари сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тегишли хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда ФҲДЁ органларини тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат-касса машиналари билан тўлиқ жиҳозлашни таъминласин.
3. Белгилансинки, ФҲДЁ органлари таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) ходимлари сонини аниқлаш тартибини белгилайди.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ архивлари).
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
4. ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
ФҲДЁ бўлимлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан мавжуд штатлар доирасида ташкил этилади ва тугатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш учун ФҲДЁ органлари харажатлари, шу жумладан ягона ижтимоий тўлов (мартаба даражаси ва белгиланган хизмат муддати учун устамалар тўлови бундан мустасно) давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
б) ФҲДЁ архивларида — мудир, 1 нафар 1-тоифали ва 1 нафар 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
6. ФҲДЁ бўлимлари инспекторларининг иккинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган қуйидаги фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, ўлим, никоҳ ва никоҳни бекор қилиш), далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг ўртача ойлик сони.
Бунда, бир ходимга (мудир ва иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳнома ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони ойига камида 250 — 300 та бўлиши керак.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
б) хизмат кўрсатиладиган туман ва шаҳар ҳудуди аҳолиси сони. Бунда, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сони 50 минг кишидан 100 минг кишигача бўлганда — 1 нафар инспектор, 100 минг кишидан 150 минг кишигача бўлганда — 2 нафар инспектор, 150 минг кишидан 200 минг кишигача бўлганда — 3 нафар инспектор ва 200 минг ва ундан ортиқ киши бўлганда — 4 нафар инспектор лавозими жорий этилади.
7. ФҲДЁ органида инспекторларнинг 4 ва ундан ортиқ лавозимлари мавжуд бўлганда 1-тоифали инспекторлар улар умумий сонининг ярмидан ортиғини ташкил этмаслиги керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
8. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда ФҲДЁ бўлимидаги инспекторлар лавозимлари сонини белгилашда, аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан узоқлиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт ҳаракати ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
9. ФҲДЁ архивлари инспекторларининг учинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
архив фондидаги мавжуд ҳужжатлар йиғмажилди сони. Бунда, инспекторлар сони бир ходимга ҳар бирида бир йилда 250 тадан варақ бўлган 4000 та ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобидан белгиланади;
ФҲДЁ бўлимларидан тушган хабарномалар бўйича фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 450 — 500 та киритилган қайдлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 250 — 300 та берилган ҳужжатлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
10. ФҲДЁ органида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
11. ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Вазирликка киритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
12. ФҲДЁ бўлимлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифларга туман ва шаҳар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
охирги уч йилда ФҲДЁ бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
охирги уч йилда берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони;
14. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Вазирлик томонидан умумлаштирилади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
15. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин Вазирлик мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
2. 28-илованинг 1-банди саккизинчи хатбошидаги «Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлимлари бошлиқлари (мудирлари) ва» сўзлари чиқариб ташлансин.