Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек экспорт операцияларини амалга ошириш механизмини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2011 йил 1 октябрдан бошлаб «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмининг босқичма-босқич жорий этилиши тажриба тариқасида рўёбга чиқарилиши маълумот учун қабул қилинсин.
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир вақтнинг ўзида давлат божхона хизматлари органларида контрактларни ҳисобга қўйиш, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини жорий қилиш учун масъул орган этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки тегишли сертификатларни бериш учун ва «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тўловларни қабул қилиш бўйича ваколатли банклар бўлимлари учун камида икки нафар ваколатли вакилнинг фаолият юритишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2012 йил 1 апрелгача барча хизматларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини назарда тутган ҳолда онлайн режимида экспорт операцияларни божхонада расмийлаштиришнинг бирхиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тайёргарлик чора-тадбирларини кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «бир дарча» тамойили бўйича экспорт операцияларини расмийлаштириш механизмини жорий этиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни 2012 йил 1 мартгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига 2012 йил 1 апрелдан бошлаб онлайн режимида электрон шаклдаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Вақтинчалик низом бир вақтнинг ўзида давлат божхона хизмати органларида контрактларни ҳисобга қўйиш, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, «бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспорт товарларини сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш тартиботларидан ўтиш схемаси ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган.
Ушбу Вақтинчалик низом қонун ҳужжатларида белгиланадиган товарларнинг алоҳида тоифаларини экспорт қилиш учун қўшимча рухсатнома ҳужжатлари (лицензия, рухсатнома) олиш билан боғлиқ бўлган экспорт тартиботларини амалга ошириш механизмига жорий этилмайди.
«бир дарча» тамойили — давлат божхона хизмати органларида контрактларни ҳисобга қўйиш, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва экспорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш (кейинги ўринларда сертификациялаш ва божхона расмийлаштируви деб юритилади) учун экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга оширишнинг соддалаштирилган механизми, бунда аризачи аризанинг ягона шаклини тўлдиради ва уни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда «бир дарча» тамойили бўйича экспорт тартиботларини расмийлаштириш жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида (кейинги ўринларда ТИФ божхона постлари деб юритилади) фаолият юритувчи манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ваколатли вакилларига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аризанинг ягона шакли — сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ҳужжатларни беришда аризачи томонидан тўлдириладиган шакл.
3. Аризачи экспорт қилинадиган товарларни сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ ягона шакл бўйича аризани тўлдиради.
4. ТИФ божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ (кейинги ўринларда ваколатли сертификация органлари деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг вакиллари доимий равишда фаолият юритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Бир дарча» тамойили бўйича сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш икки босқичда амалга оширилади.
6. Биринчи босқичда аризачи оладиган сертификатнинг турига қараб ТИФ божхона постларидаги ваколатли сертификация органларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ягона шаклдаги аризани тақдим этади:
а) товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэкспертиза» ОАЖ):
Кейинги таҳрирга қаранг.
экспорт қилинадиган товарни тайёрловчи, ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашёнинг келиб чиқиши ва компонентлари (хом ашё етказиб беришга шартномалар, счёт-фактуралар) тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари;
Товарлар келиб чиққан мамлакатни, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган импорт қилинган компонентлар, хом ашё-материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни аниқлаш бўйича мурожаат қилинган тақдирда — юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
товар позициясининг товарни қайта ишлаш натижасида юзага келган биринчи тўртта белгисидан бири даражасида ТИФ ТН бўйича ўзгаришини асослаб бериш;
б) ветеринария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) фитосанитария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат бош инспекцияси):
Кейинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи мамлакатнинг (алоҳида мамлакатлар учун ҳукуматлараро битимга асосан) импорт қилишга карантин рухсатномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) гигиена сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлатлараро стандарт (ГОСТ), Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O’zDSt)га мос бўлган товарни сертификациялашни тартибга соладиган норматив ҳужжат нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун уларни дарҳол кўриб чиқадилар;
камчиликлар аниқланганда аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтарадилар.
8. Ваколатли сертификация органлари вакиллари ариза қабул қилинган кун мобайнида, экспорт учун мўлжалланган товарлардан белгиланган тартибда намуналар оладилар ва товарлар намуналарини ҳамда ҳужжатларни тегишли синов лабораторияларига ва/ёки ваколатли органларга юборадилар.
9. Экспортга мўлжалланган товарлар учун лаборатория синовлари, экспертизадан ўтказиш ва тегишли сертификатлар бериш муддати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари, кўпи билан 3 иш кунини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа тегишли сертификатларни бериш муддати 5 иш кунидан ошмайди.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
10. Лаборатория синовлари якунлари бўйича ижобий натижа олинган тақдирда ваколатли сертификация органлари вакиллари бир иш куни мобайнида аризачига бевосита ТИФ божхона постида тегишли сертификатларни берадилар.
11. Иккинчи босқичда аризачи экспорт учун мўлжалланган товарларнинг экспорт контрактини ҳисобга қўйиш ва божхонада расмийлаштириш учун давлат божхона хизмати органлари ходимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
транспорт ва товарларга илова ҳужжатлари (контейнер ва вагоннинг тартиб рақами, темир йўл юк ҳужжатлари ва бошқалар);
товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат, ветеринария, фитосанитария ва гигиена сертификатлари (зарур ҳолларда);
божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати (тўлов топшириқномаси, квитанция, таққослаш далолатномаси ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун уларни дарҳол кўриб чиқади;
камчиликлар аниқланганда аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтаради.
13. Давлат божхона хизмати органи ходими товарларни экспортга етказиб берадиган микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг экспорт контрактларини бир кун мобайнида ҳисобга қўяди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарлар рўйхати бундан мустасно.
Ташқи иқтисодий фаолият бошқа субъектларининг экспорт контрактларини ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ва ҳудудий божхона бошқармаларида, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат божхона хизмати органи ходими экспорт қилинадиган товарларнинг юклаб жўнатишга тайёрлигига қараб, уларни ва транспорт воситаларини божхона текширувидан ўтказади, шунингдек экспорт қилинадиган товарларни ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини бир иш куни мобайнида амалга оширади.
15. Ваколатли сертификация органлари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан мазкур Вақтинчалик низомнинг 6 ва 11-бандларида кўрсатилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
16. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ваколатли сертификация органлари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан ягона шаклдаги аризада илгари баён қилинмаган янги эътироз билан даъво билдирилишига йўл қўйилмайди.
17. Аризачидан сертификация ва божхонада расмийлаштириш ҳужжатлари ваколатли сертификация органлари ҳамда давлат божхона хизмати органлари томонидан бутун иш куни (соат 9:00 — 18:00) давомида қабул қилинади.
18. Мазкур Вақтинчалик низомнинг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона постлари номи | Пост коди | Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари |
«Нукус» ТИФ | 35002 | Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси |
«Андижон» ТИФ | 03011 | Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси |
«Бухоро-2» ТИФ | 06006 | Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси |
«Жиззах» ТИФ | 08004 | Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси |
«Қашқадарё» ТИФ | 10001 | Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси |
«Тинчлик» ТИФ | 12001 | Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси |
«Наманган» ТИФ | 14010 | Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бошқармаси |
«Самарқанд» ТИФ | 18005 | Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси |
«Гулистон» ТИФ | 24009 | Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси |
«Термиз» ТИФ | 22005 | Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси |
«Чирчиқ» ТИФ | 27014 | Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси |
«Водий» ТИФ | 30003 | Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси |
«Урганч» ТИФ | 33007 | Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси |
«Тошкент-товар» ТИФ | 26002 | Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси |