«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўзининг бошқа банклар билан ўзаро муносабатларини шартномавий асосда қуриши, чет эл валютасидаги операцияларни эса «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ амалга ошириши белгилаб қўйилсин.
3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар ва фуқароларнинг валюта маблағлари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида, республика ҳудудида ишловчи бошқа ваколатли банкларда сақланади.
Республиканинг юридик шахслари ва фуқаролари 1991 йил 1 ноябригача ўзларининг валюта маблағларини ана шу банклар ҳисобига ўтказсинлар.
Республика ҳудудидан ташқарида валюта ҳисоблари фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг рухсати билангина очилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг низом ва захира жамғармаларини ташкил этиш, моддий-техника базасини вужудга келтириш ва мустаҳкамлаш, уни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш тадбирларини кўрсин;
бир ой муддат ичида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Ушбу Фармондан келиб чиқадиган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида» ва 1993 йил 13 августдаги 413-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бошқаруви тўғрисида»ги қарорлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ўз ишларини ташкил этишда амалий ёрдам берсин.