Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 25 августдаги 54-Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
1. Мазкур Қоидалар сил касаллигига қарши муассаса ва ташкилотларга (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 декабрдаги 48-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-1, 08.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 10/20/2266-1/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 декабрдаги 48-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-1, 08.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 10/20/2266-1/0027-сон)
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ва билимларни синашни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
15. Иш жойларидаги муҳит ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
27. Ходимлар Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1998, 2009 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 391-модда) мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
29. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
30. Босим остида ишловчи ускуналарда ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 декабрдаги 48-2019-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2266-1, 08.01.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 10/20/2266-1/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ташкилотларда ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 26 декабрдаги 48-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-1, 08.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 10/20/2266-1/0027-сон)
34. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
35. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
36. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
37. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
39. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
40. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
41. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
42. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
44. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги лозим.
45. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 210 С, ўртача оғир ишда 170 С ва оғир ишда 160 С дан паст бўлмаслиги керак.
47. Маиший хоналар ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» талабларига мувофиқ оқиб келувчи ва сўрувчи вентиляция билан жиҳозланиши лозим.
48. Ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ҳаво алмаштириш тизими қурилмаларини хавфсиз ишлатиш бўйича жавобгар шахс тайинланиши лозим. Вентиляция қурилмалари ишга яроқли ҳолда сақланиши, даврий равишда кўрикдан ўтказилиб, тозаланиб турилиши, носозликлар аниқланганида эса, зудлик билан таъмирланиши лозим. Ташкилотларда ҳаво ҳарорати СанҚваМ 12.01.005 «Иш зонасидаги ҳавога умумий санитария-гигиена талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
49. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
50. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
55. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубилниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асослар (мармар, текстолит, гетинакс ва бошқалар) да монтаж қилиниши лозим.
56. Юқори намлик иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сақлашдан ҳимояланган ёки ёпиқ ижрода бўлиши шарт.
58. Кўчириб юрувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабел ва электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.
60. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
61. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалари, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
62. Электр қурилмалари ва агрегатларини нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги ташкилотнинг масъул ходими бошчилигидаги комиссия томонидан камида олти ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
63. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланиши ҳисобига олинган ҳолда ташкилотнинг масъул ходими рухсати билан амалга оширилиши лозим.
65. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши лозим.
66. Хоналарни табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига мос бўлиши лозим.
69. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
70. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда) тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
71. Участкаларда ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
72. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак.
73. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабига мос бўлиши керак.
74. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
75. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкаларининг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
76. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
77. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
78. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
79. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м ён томонларида деворча ва тўсиқлар бўлиши лозим.
81. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
82. Ҳовлидаги ҳожатхоналарни озода сақлаш, мунтазам дезинфекция қилиш, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
83. Ташкилот майдони бутун чегара бўйлаб тўсилган бўлиши, унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
84. Ташкилот бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.04-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига мос келиши керак.
85. Хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
86. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
87. Транспорт воситаларини бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситасининг эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
88. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 метрдан ошиқ бўлиши керак.
89. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
90. Бинолар ва иншоотлар бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тасдиқланадиган тадбирлар ва далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
91. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда иш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
92. Ташкилот ҳудудида жойлашган хўжалик бинолари беморларнинг назоратсиз кириб-чиқишини олдини оладиган кузатув ва огоҳлантирадиган ускуналар билан таъминланиши лозим.
93. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
94. Ташкилотда беморларни даволаш бўлимларига жойлаштириш беморлар таркибини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
95. Ташкилотга келтирилган беморни қабул қилиб олиш навбатчи тиббий ходимлар томонидан бажарилиб, бунда албатта шифокордан ташқари ҳамшира (фельдшер) ва санитар бўлишлари шарт.
96. Беморларни қайд қилиш бўлимида ходимларни томчи инфекциядан муҳофаза қилиш учун беморлар билан гаплашишга икки қаватли ойналар ўрнатилган бўлиб, ҳужжатларни қабул қилиш учун ён томондан тирқишлар қолдирилиши лозим.
97. Ҳар бир бўлим алоҳида бемор учун аниқ белгиланган ўтириш жойи бўлган овқатланиш хонасига, бўлим ичида ўтказиладиган меҳнат билан даволаш хонасига, қариндошлари билан учрашув хонасига, ошхонадан овқат узатадиган дарчали буфет хонасига, тоза ва кирланган ич кийимлар, ўрин — бош жилдлари ҳамда устки кийим ва пойабзал учун кийимхонага, кўтариб юриладиган асбоб-ускуналар, аравачалар ва қўзғалувчи курсиларни сақлаш учун хоналарга, бўлим мудири ва катта тиббий ҳамшира кабинетларига, хўжалик ҳамшираси ва ходимлар хонасига, нейролептикларни инъекция қилиш учун муолажа хонасига, ходимлар учун кийим хонага ва ҳожатхонага эга бўлиши лозим.
99. Бўлим мудирлари, шифокор хоналари ва катта тиббий ҳамшира хоналари орасида хабар етказиш (сигнализация) чироқли ва қўнғироқли бўлиши лозим.
102. Сил касаллигига қарши муассасаларда ходимларнинг ва ташриф буюрувчиларнинг сил касаллиги билан касалланишларини олдини олиш ҳамда сил инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагиларга амал қилиниши лозим:
ходимлар ва ташриф буюрувчилар муассасага киришда халат, қалпоқ (ёки рўмол) кийишлари, чиқаётганда ечишлари;
ходимлар ва ташриф буюрувчилар беморларнинг ётоқ жойларига ўтирмасликлари ва уларнинг идиш ва бошқа буюмларидан фойдаланмасликлари.
103. Сил касаллиги муассасалари ташриф буюрувчиларга беморларнинг кийимлари ёки буюмларини зарарсизлантирмасдан бериб юбориши қатъиян ман қилинади (идишлар, рўмолчалар, кийимлар, ўйинчоқлар, китоблар ва бошқалар).
туфукдонларни, идишларни, ич кийимларни, ётоқ анжомларини, рўмолчаларни ва бошқаларни зарарсизлантиришни тўғри ташкил қилиш;
105. Сил касаллигига қарши ташкилотлар йилига камида бир марта, шунингдек беморлар қайта жойлаштирилганда, ташкилот кўчирилганда ёки таъмирланишидан олдин якуний зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиши керак.
106. Ташкилотда зарарсизлантириш учун дезинфекцион камералар, ётоқ анжомлари ва ички кийимларни зарарсизлантирувчи ускуна ҳамда идишлар учун махсус стерилизаторлар ва бошқалар бўлиши зарур.
107. Ташкилотда сил касаллиги ўчоғини жорий ва якуний зарарсизлантириш тадбирлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
108. Жорий зарарсизлантириш тадбирлари бацилла ажратувчи аниқланиши билан дарҳол уй шароитида доимий равишда ўтказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Беморининг уйида жорий зарарсизлантириш тадбирлари сил касаллиги муассасалари ёки поликлиникаларнинг сил касаллиги бўлимлари, қишлоқ жойларда эса оилавий шифокор пунктлари томонидан ташкил қилиниши лозим.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
110. Жорий зарарсизлантириш устидан умумий назорат ва амалий ёрдамни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда дезинфекция станциялари олиб боришлари керак.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
юқори ҳароратдан фойдаланиш (туфукдонларни, кийимларни, боғлов воситаларини, идиш ва ўйинчоқларни камерада зарарсизлантириш;
113. Сил касаллиги ўчоғида якуний зарарсизлантириш мажбурий равишда қуйидаги холларда ўтказилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
114. Якуний зарарсизлантиришни ўтказиш учун участка тиббиёт ходими дезинфекция станциясига ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимларига сил касаллигининг клиник шакли ҳамда зарарсизлантирилиши лозим бўлган хоналар сони ва катталиги тўғрисида маълумот бериши шарт.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
115. Якуний зарарсизлантириш дезинфекция станциялари ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтказилади, шунингдек улар касаллик ўчоғида зарарсизлантиришнинг сифати ва ўз вақтида ўтказилишига масъул ҳисобланадилар
(115-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 31 октябрдаги 77-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2266-2, 22.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 10/23/2266-2/0959-сон)
жойида юқори ҳароратдан фойдаланиш (кийимлар, боғлов материаллари, идишлар, ўйинчоқларни қайнатиш, чиқиндиларни куйдириш);
камерада зарарсизлантириш (ётоқ анжомлари, беморларнинг устки ва ички кийимлари, паласлар, китоблар ва бошқалар);
якуний зарарсизлантириш ўтказишда шифокор томонидан зарарсизлантирилувчи нарсалар ва хоналар ҳажмини ўрганиш;
118. Биринчи навбатда эпидемиологик жиҳатдан аҳамиятга эга бўлган нарсалар зарарсизлантирилиши лозим (ажратмалар, ич кийимлар, идишлар ва бошқалар).
120. Бацилла ажратувчига атрофдагилардан ажратилган ҳолда алоҳида хона, иложи бўлмаса хонанинг бир томони ажратиб берилиши лозим. Беморнинг ётоғи девордан нарида, бошқа ётоқлардан эса камида 1,5 м узоқликда бўлиши керак.
122. Беморнинг зарарсизлантирилган идишлари алоҳида жавонда ёки умумий жавоннинг алоҳида токчасида сақланиши лозим.
123. Беморнинг буюмлари, кийимлари ва туалет анжомлари алоҳида сақланади, устки кийим учун ҳам алоҳида жой ажратилади.
126. Сил касаллиги ўчоғида парвариш қилинаётган беморларни назорат қилувчи тиббий ходимлар сил касаллиги юқишининг олдини олишда гигиеник тартиб тўғрисида тушунтиришлар олиб боришлари керак.
129. Сил касаллигида зарарсизлантиришда қўлланилувчи хлорли оҳакда камида 20 — 25 фоиз фаол хлор бўлиши керак.
130. Хлорли оҳак — хлор ҳидли оқ кукун маҳкам ёпиладиган идишда, қуруқ, салқин жойда, қоронғида, яхши шамоллатиладиган жойда сақланиши лозим.
131. Хлорли сувдан зарарсизлантириш учун 10 ва 20 фоизли концентрациялардан фойдаланишга рухсат берилади.
132. Лаборатория хоналари табиий ёритилган ва шамоллатиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши, шунингдек кунига икки маҳал шамоллатиб турилиши керак.
133. Барча хоналарга линолеум тўшалиши, санитария хоналарида эса метлах плиткалари ётқизилган бўлиши керак. Деворлар мойли бўёқ билан бўялиши, санитария хоналарида эса кафель ёпиштирилиши зарур.
134. Хоналар ва инвентарлар кунига камида 2 марта тозаланиши керак. Чиқиндилар қопқоқли челакларга йиғилиши ва олиб чиқилиши ҳамда махсус жойда ёқиб юборилиши лозим.
135. Тозалаш инвентарлари (челаклар, латталар, хокандозлар ва бошқалар) алоҳида ажратилган хоналарда ёки алоҳида жавонларда сақланиши керак.
136. Ифлос ич кийимлар солинган қоплар сақланадиган ички қисмига темир қопланган қутиларни қўйишга хоналар ажратилиши зарур. Бу кийимлар ювишдан олдин албатта зарарсизлантирилиши лозим.
137. Туфукдон ва балғамларни кимёвий ёки термик йўл билан зарарсизлантиришда, шунингдек суднолар ва сийдик қабул қилувчи идишларни автоматик равишда ювиш ускуналарини ўрнатиш учун алоҳида хоналар бўлиши керак.
138. Ҳар бир стационар бўлимлар иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган, идиш ювиш учун алоҳида, қўл ювиш учун алоҳида сув жумраклари ўрнатилган бўлиши керак.
140. Беморлардан қайтган идишлар овқат қолдиқларидан тозалангандан кейин термик ёки кимёвий йўл билан зарарсизлантирилиб ювилиши лозим. Овқат қолдиқлари албатта зарарсизлантирилиши керак.
141. Рентген кабинетида ускунанинг экрани орқасига целлулоид плёнкаси ўрнатилади, уни кабинетнинг иш вақти тугаганидан кейин ҳар куни 0,25 фоизли фаол хлорамин эритмаси билан ювилиши ёки куйдирилиши лозим.
142. Лабораторияларда иш тугагандан кейин барча ишлатилган материаллар махсус идишларга солиниб зарарсизлантирилиши керак.
143. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
144. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
(144-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
145. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.