Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Ҳужжат 08.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш» деган сўзлар «лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-модданинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 14-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 15-модданинг иккинчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлардан кейин «лицензияловчи органнинг мазкур аризани кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлари доирасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 16-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
6) 20-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «бир ҳафталик» деган сўзлар «бир ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 23-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси «лицензияловчи орган» деган сўзлардан кейин «ёки суд» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 25-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан алмаштирилсин:
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази