Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда тўловни қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ундириб олиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган «Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисида»ги низом.
2. Тижорат банклари вакиллик ҳисоб-варақларининг ҳолатидан қатъи назар, солиқ тўловчида маблағ мавжуд бўлган тақдирда бюджетга тўловлар ўз вақтида ўтказилишини таъминласинлар.
қарздор корхонанинг сўмлардаги маблағи етарли бўлмаган ва валюта ҳисоб-варақларида маблағлари мавжуд бўлган тақдирда вакил қилинган банкларга солиқ идораларининг тақдимномаси бўйича мазкур валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида сотиладиган кундаги курс бўйича, бюджет олдидаги қарзни узиш учун зарур ҳажмларда қатъи тартибда сотиш ҳуқуқи берилсин.
экспорт маҳсулоти (марказлаштирилган экспорт бундан мустасно) республика божхона чегарасидан ўтган пайтдан бошлаб 60 кундан кейин сотилган ҳисобланади ва тегишли барча солиқ тўловлари тўланиши мажбур;
солиқ идораларининг сўрови бўйича банклар ўз мижозлари бўлмиш корхоналарнинг солиқ тўловларини бекаму-кўст ва тўғри тўлаётганликлари устидан назоратни амалга ошириш учун шу корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни беришлари шарт;
хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатувчи бошқа банкка ўтганида у солиқ идорасининг солиқлар ҳамда бошқа тўловлар бўйича ўзининг давлат бюджети билан ўзаро муносабатлари қандай ҳолатда экани тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак. Бунда хўжалик юритувчи субъект бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан кейингина янги ҳисоб-китоб варағини очишга йўл қўйилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (ёхуд виртуал кассадан) фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 06/19/5813/3708-сон)
корхоналар ва тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши юридик ва жисмоний шахсларга векселлар билан операциялар бўйича ёки бажарилиши тўхтатилган шартнома бўйича олдиндан тўлаш ҳолида тушган тўловларни қайтариш мақсадида нақд пул маблағларини тўлашга йўл қуйилмайди. Мазкур пул маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли ҳисоб-китоб (жорий) варақларига ўтказилиши лозим. Белгиланган тартибни бузганлик учун айбдор корхона ва тижорат банкига юридик ёки жисмоний шахснинг банк ҳисоб-варағига олдиндан ўтказилмай берилган нақд пул маблағи миқдорида жарима солинади.
4. 1996 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза асосидаги шартномалар тузиш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўласинлар, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасинлар товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари бундан мустасно.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5476-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5476/1504-сон)
Белгилаб қўйилсинки, ушбу тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда векселларни қўлланиши бюджет билан ҳисоб-китоблар тартибининг бузилишига олиб келинмаслигини назарда тутган ҳолда вексель муомаласини такомиллаштиришга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб республика Молия вазирлиги ва молия идораларининг таркибига республиканинг акциз солиғига тортиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи катта корхоналарида акциз солиқлари бўйича инспекторлар лавозимини жорий этиш, уларнинг зиммасига акциз солиқларини хомчўт қилиш ва тушумини таъминлаш вазифалари юклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамаси солиқ тўловчи мазкур катта корхоналар, биринчи навбатда вино-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган шундай корхоналарда даромадларни муттасил назорат қилиш ҳамда бюджет олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун уларнинг рўйхатини ҳар йили тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 29 мартдаги ПФ-2276-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 80-модда)
9. Республиканинг суд ва солиқ идоралари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузишга йўл қўяётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 176-моддасида кўзда тутилган маъмурий таъсир чораларини кенгроқ қўлласинлар.
10. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.