1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
2) 12-модданинг тўртинчи қисми «суғурталовчининг» деган сўздан кейин «(суғурта агентининг)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар»;
4) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «ваколатли ўз вакилларига» деган сўзлар «ваколатли ўз филиалларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчи суғурта қилдирувчининг аризасига кўра унинг дубликатини беради. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатни бериш учун қилган харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак»;
бешинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги «вакилларининг», «вакилларнинг» деган сўзлар тегишинча «филиалларининг», «филиалларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми биринчи хатбошисидаги «унинг вакилига» деган сўзлар «унинг филиалига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан, эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги»;
8) 26-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси «суғурталанмаганлиги» деган сўздан кейин «ёки транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 29-модданинг иккинчи қисмидаги «юридик шахс» деган сўзлар «нотижорат ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар суғурта товонининг миқдорини аниқлаш мақсадида суғурта ҳодисалари содир бўлишининг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда етказилган зарар ҳақидаги масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва хулосаларни суғурталовчиларнинг ҳамда Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг сўровига кўра тақдим этиши шарт».
LexUZ шарҳи