23.03.2011 йилдаги 84-сон
Ҳужжат 10.12.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон, «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида» 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон, «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Инвестиция дастури тўғрисида» 2010 йил 29 декабрдаги ПҚ-1455-сон қарорларининг ва ҳар йил қабул қилинадиган инвестиция ҳамда маҳаллийлаштириш дастурларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, илғор технологияларга асосланган модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек йирик корхоналарнинг раҳбарлари икки ҳафта муддатда:
ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ модернизациялаш, маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ташаббус кўрсатиш ва уларни амалга оширишга оид вазифаларни бажаришга қодир таркибий бўлинмалар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни ходимларнинг умумий сони доирасида ташкил этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11.

Сув хўжалиги вазирлиги

2.

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

3.

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси

4.

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси

5.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси

6.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

7.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

8.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

9.

«Ўзпахтасаноат» АЖ

10.

Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси

11.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

12.

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси

13.

Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни

14.

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси

15.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси

16.

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси

17.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

18.

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти

19.

«Ўзшаробсаноат» АЖ

20.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти

21.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати

22.

Навоий кон-металлургия комбинати

23.

«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон ва «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.