Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш, шунингдек уларнинг аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари уч ой муддатда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг ушбу қарорга мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
Бунда ширкатларнинг жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун бошқача ҳуқуқларда ер участкаларини белгиланган тартибда олган аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ ер участкасига меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларидан фойдаланиши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон касаба уюшмалари республика кенгашининг «Боғдорчилик ширкатларининг намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1986 йил 26 августдаги 422-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 8-сон, 33-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 4-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 14-банди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом боғдорчилик-узумчилик ширкатлари мақомини ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
2. Боғдорчилик-узумчилик ширкати (кейинги ўринларда ширкат деб аталади) ширкат аъзоларига умумий ижтимоий-хўжалик вазифаларини ҳал этишда ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни юритишда кўмаклашиш учун жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий асосларда таъсис этилган нотижорат ташкилот ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
5. Ширкат юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган штампга, муҳрга ва бланкаларга, шунингдек банкда ҳисоб рақамларига эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини ширкат уставига мувофиқ амалга оширади.
6. Ширкат алоҳида мол-мулкка эга бўлади ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб беради, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, мажбуриятлар қабул қилади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Ширкат ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ширкат аъзолари ширкатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
7. Давлат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орқали ширкатлар ва уларнинг аъзолари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади, уларга зарур ташкилий ёрдам кўрсатади.
8. Ширкатнинг ташкил этилиши ва фаолияти билан боғлиқ ҳолда пайдо бўладиган ер муносабатлари ер қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ширкатни ташкил этиш учун унга белгиланган тартибда берилган ер участкаси умумий фойдаланиладиган ерлардан ва ширкат аъзолари ерларидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил 1 августга қадар берилган умумий фойдаланиладиган ерлар ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкат аъзоларига 2021 йил 1 августга қадар берилган ер участкалари жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
9. Жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун умумий фойдаланиладиган объектларни биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган жисмоний шахсларнинг бирлашмаси ширкат ҳисобланади.
мева, резаворлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун ер участкаларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланишда ширкат аъзоларига кўмаклашиш;
давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, судларда, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда ширкат аъзоларининг умумий манфаатларини ифодалаш;
коммуникациялар, муҳандислик инфратузилмаси объектлари, умумий фойдаланиладиган бошқа иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Ширкат ҳудудида ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида ширкат бошқаруви томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
экологик ва санитар ҳолатга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш ва ширкат аъзолари маблағлари ҳисобидан замонавий чиқиндихоналар қурилишини ташкил этиш;
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига хабар бериш;
ҳайвонларда юзага келган касалликлар турли хил эпидемияларга олиб келишининг олдини олиш ва тегишли чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий органларига хабар бериш;
ширкат аъзолари томонидан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти, хусусан чорвачилик билан шуғулланиб, уч ва ундан ортиқ чўчқа ва қорамолларни боқилиши, чиқиндилар ён атрофда оқиб ўтувчи дарёларга ёки далаларга оқизилиши, оқиб ўтган сув, шунингдек, ер ости сув ресурсларига салбий таъсир кўрсатиши, ҳайвонларда юзага келган касалликлар турли хил эпидемияларга олиб келишининг олдини олиш юзасидан кескин чоралар кўриш бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ва ваколатли органларга хабар бериш;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўз ҳудудига туташ ва туташ бўлмаган ер майдонларида қурилиш ишларининг амалга оширилиши, лойиҳа ҳужжатларисиз, рухсатномасиз қуриш ҳолатлари юзасидан Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органларига хабар бериш;
ер участкаси чегараларининг (чегара нуқталарининг) ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши, шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлик ҳолати юзасидан Кадастр агентлиги ҳудудий органларига хабар бериш.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини сақлаш усулларини белгилаш;
ширкат аъзоларининг ширкат аъзолигига кириш ва умумий харажатлар учун ҳар ойлик мажбурий бадаллари миқдорларини, шу жумладан ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича зарур харажатларни, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини сақлаш харажатларини, ширкат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа умумий харажатларни белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш юзасидан қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкидан, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкидан қонунчиликда ва ширкат уставида белгиланган тартибда фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ширкат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган хўжалик иморатлари ва бошқа иморатлар қуриш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга белгиланган тартибда олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектларни лойиҳалаш ва қуриш учун ишлаб чиқилган, белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ширкат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган хўжалик иморатлари ва бошқа иморатлар қуриш;
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини реконструкция қилиш;
умумий мол-мулк объектини таъмирлаш, тиклаш зарур бўлган тақдирда ёки ширкат аъзоларининг кўчмас мол-мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш учун боғдорчилик-узумчилик ер участкасидан фойдалана олиш;
ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмайдиган ҳолатларда умумий мол-мулкнинг бир қисмини бошқа шахсларга фойдаланишга ёки чекланган ҳолда фойдаланишга ширкат уставида белгиланган тартибда бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ушбу Низомда ва ширкат уставида назарда тутилган мақсадлар учун унинг маблағларидан фойдаланган ҳолда махсус жамғармалар ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда ширкат аъзосига ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланган бадалларни тўлаш, ширкатга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш тўғрисида талаб қўйиш;
(11-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
фаолиятнинг умумий масалаларини ҳал этиш учун ташкил этиладиган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари бирлашмаларига (уюшмаларига, иттифоқларига) кириш ва улар таркибидан чиқиш;
ширкат аъзоларидан улар ёки уларнинг вакиллари билан алоқа боғлаш учун боғланиш маълумотларини (почта ва/ёки электрон манзилини, телефон рақамларини) сўраб олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат аъзолигидан чиққан фуқароларнинг мол-мулкига ширкат томонидан хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек, коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатишни тўхтатиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
белгиланган қоидалар, нормалар ва стандартларга, шунингдек ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларига мувофиқ ширкат аъзоларининг умумий мол-мулки, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулки эҳтиёт қилиниши ва сақланишини таъминлаш;
ҳар йили ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини сақлаш бўйича ишлар режасини белгилаш, шунингдек ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тузиш;
ҳар йили ширкатнинг даромадлари ва харажатлари сметасини ҳамда ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг бажарилиши бўйича ҳисобот тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тушган бадаллардан коммуникациялар, муҳандислик инфратузилмаси объектлари ва йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
ширкат аъзоларининг умумий мол-мулки ва ер участкаларидан ширкатнинг барча аъзолари томонидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
биноларнинг барча мулкдорлари, ижарачилари томонидан ширкат аъзоларининг умумий мол-мулкидан, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкат аъзоларининг учинчи шахслар билан ширкат аъзолари умумий мол-мулкини сақлаш, уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш, коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ муносабатларида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ширкат аъзоларига ширкат аъзолари умумий мол-мулкининг ҳолати, амалга оширилган ва ошириладиган харажатлар тўғрисида ахборот бериш, ширкат аъзоларининг умумий мажлисида ҳисобот бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Ўзбекистон Республикасининг боғдорчилик-узумчилик ер участкаларига меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини олган фуқаролари ширкат аъзолари ҳисобланадилар.
14. Ширкатга аъзолик боғдорчилик-узумчилик ер участкалари эгаларида ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ширкат таркибига қабул қилиш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб пайдо бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки бошқа давлат фуқаролигини қабул қилган фуқароларнинг ширкатга аъзолигини тўхтатилиши;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкасини олиб қўйиш ҳоллари ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда ширкат аъзоларининг кўрган зарарлари қонунда белгиланган тартибда тўланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган асослар бўйича ширкатдан аъзоларни чиқариш ширкат бошқарувининг қарори билан амалга оширилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бўшаб қолган ер участкаси давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади ва ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқлар электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Агар фуқаролар ёки улар билан бирга яшайдиган ва у билан умумий хўжалик юритадиган уларнинг оила аъзолари деҳқон хўжалигини юритиш учун томорқа ер участкаларидан фойдалансалар ёки бошқа ширкатнинг аъзолари ҳисоблансалар бундай фуқаролар ширкат аъзолари бўлиши мумкин эмас.
18. Ширкат ташкил этилган ҳудуддаги иморатни сотиб олувчи шахслар уларда иморат ва иншоотга мулк ҳуқуқи пайдо бўлган ва улар ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан ширкат аъзолигига қабул қилинган пайтдан бошлаб ширкат аъзоларига айланадилар.
Ширкат аъзосининг боғдорчилик-узумчилик ер участкасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бериш билан боғлиқ битимлар нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
кириш бадаллари — ташкилий сарф-харажатларга ва ҳужжатларни расмийлаштиришга ширкат аъзолари томонидан тўланган пул маблағлари;
аъзолик бадаллари — ширкат билан меҳнат шартномалари тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ширкатнинг бошқа жорий харажатлари учун ҳар ойда тўланадиган пул маблағлари;
мақсадли бадаллар — умумий фойдаланиладиган объектларни сотиб олиш (ташкил этиш) учун тўланган пул маблағлари.
шаҳарсозлик, экологик, санитария-гигиена, ёнғинга қарши ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ боғдорчилик-узумчилик ер участкасида мавжуд иморатлар ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қуриш;
ҳам шахсан ўзи, ҳам ўз вакили орқали ширкат фаолиятида қатнашиш, шунингдек ширкатнинг бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
ширкат фаолияти бошқарувини такомиллаштириш, унинг органлари ишидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва ширкат бошқарувининг унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
шаҳарсозлик, экология, техник, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларига ва боғдорчилик-узумчилик ер участкасини сақлаш меъёрларига риоя қилишга;
умумий мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича харажатларни қоплаш учун зарур бўлган кириш, аъзолик ва мақсадли бадалларни ўзига тегишли ер участкаси майдони улушига мутаносиб равишда ўз вақтида тўлашга ва харажатларда қатнашишга, коммунал хизматларни ўз вақтида тўлашга;
умумий мулк объектларидан бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузмасдан фақат уларнинг тўғридан-тўғри вазифасига кўра фойдаланишга;
умумий мулк объектларини тиклаш зарур бўлганда ёки ширкатнинг бошқа аъзолари мол-мулкига етказилиши эҳтимоли бўлган зарарнинг олдини олиш учун боғдорчилик-узумчилик ер участкасига киришни таъминлашга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Умумий фойдаланиладиган мол-мулк ширкат томонидан кириш бадаллари ва мақсадли бадаллар ҳисобига сотиб олинади ёки ташкил этилади.
24. Умумий фойдаланиладиган мол-мулк ширкатнинг якка тартибда боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланадиган аъзоларининг умумий улушли мулки ҳисобланади.
25. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори бўйича ташкил этилган махсус жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган ёки ташкил этилган умумий фойдаланиладиган мол-мулк ширкатнинг мол-мулки ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ширкатнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ширкатга берилган маблағлар махсус жамғармани ташкил этади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
27. Махсус жамғарма маблағлари ширкат фаолиятининг мақсадлари ва предметини амалга ошириш учун сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, доимий яшаш учун фойдаланишга яроқли бўлган иморатлар ширкат аъзосининг аризасига кўра ҳамда қурилиш органларининг хулосаси бўйича турар жой тоифасига ўтказилиши мумкин.
Бунда, ширкат аъзосининг мавжуд ер участкаси ва ер участкасида жойлашган иморатлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт.
Ер участкасида жойлашган иморатларни турар жой тоифасига ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
30. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ширкатни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш бир йилда камида бир марта чақирилади.
31. Ширкат аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши молиявий йил тамом бўлгандан кейин 60 кундан кечикмай ўтказилади.
Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бошқарувнинг, ширкат аъзолари умумий сонининг камида 10 фоизини ташкил этадиган ширкат аъзоларининг ташаббуси билан, шунингдек тафтиш комиссияси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талаби бўйича чақирилиши мумкин.
32. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби ширкатнинг таъсис ҳужжатларида белгиланади.
ширкат уставини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ширкатнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш, ширкатнинг кириш, аъзолик ва мақсадли бадаллари миқдорларини белгилаш;
ширкат аъзоларининг бошқарув раисининг фаолиятига ва ширкатнинг тафтиш комиссиясига тегишли аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа моддий бойликларни сотиб олиш, сотиш, бериш, алмаштириш, ижарага бериш тўғрисида, шунингдек уларни балансдан чиқариш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ширкатнинг ҳудудида иморатлар солиш ва иншоотларни тиклаш, уставда қайд этилган мақсадларни бажариш учун кўчмас мулкни сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар ҳам ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатига тегишли бўлиши мумкин.
(33-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкат аъзоларининг камида 2/3 қисми ҳозир бўлганда, ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарорига хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ширкат бошқаруви умумий йиғилиш томонидан ширкат аъзолари орасидан етти кишидан кам бўлмаган, шу жумладан, Бошқарув раисидан иборат таркибда сайланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
351. Бошқарувда бўш қолган ўринни навбатдан ташқари йиғилиш қарорига кўра тўлдириш мумкин, бунда йиғилиш Бошқарув таркибидан бирон-бир аъзо чиқиб кетгандан сўнг кўпи билан уч ойдан кечикмай чақирилади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Бошқарув аъзоларини сайлаш, шунингдек ширкатнинг Бошқарув фаолиятини амалга ошириш тартиби мазкур Низомда белгиланган қоидалардан келиб чиққан ҳолда, ширкат уставида белгиланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/731/1126-сон)
даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметаси лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
умумий фойдаланиладиган объектларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек сақлаш юзасидан шартномалар тузиш;
умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ширкат маблағларини тасарруф этиш;
ширкат аъзолари томонидан ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланадиган бадалларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
ширкатнинг мол-мулкига хизмат кўрсатиш ва хўжалик фаолиятини юритиш, шу жумладан иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун ходимлар ёллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
38. Ширкат молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун унинг аъзоларининг умумий йиғилиши ширкат аъзоларидан камида уч кишидан иборат таркибда тафтиш комиссияси сайлайди.
39. Тафтиш комиссияси икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга сайланади. Ширкат бошқаруви аъзолари тафтиш комиссияси таркибига кириши мумкин эмас.
40. Ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини ва унинг бошқарувини текшириш учун ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши аудиторлик ташкилотини жалб этиш ҳуқуқига эга.
ширкат аъзолари умумий йиғилишига йиллик ҳисобот ҳамда мажбурий тўловлар ва бадаллар миқдорлари бўйича хулосани тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ширкатнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан қонунчилик талабларига, ширкатнинг таъсис ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади.
(41-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори ёхуд қонунчиликда белгиланган асос бўйича ва тартибда суднинг қарори билан амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
43. Ширкатни тугатишда кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қоладиган мол-мулк ширкат аъзолари ўртасида ширкат аъзоларининг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади.