23.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2200
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 23.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2200
Кучга кириш санаси
05.03.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 06.02.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларига Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда) билан белгиланган ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.
2. Ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларига риоя қилинмаган тақдирда мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомда белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда тўловлар деб юритилади) қўшимча ҳисоблашлари шарт.
ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолият юритувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бундан мустасно;
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) мувофиқ мазкур мини-маркет бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin = КХС х Тк х ИҲЭКМ) ой учун ҳисобланганда 1 571 317 сўмни (6 х 2,725 х 96 105) ташкил этади.
ҚБ — мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ аниқланган тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
12. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари ҳар йили 1 февралга қадар (2011 йилда — 1 апрелгача), янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тегишинча мазкур Низомнинг ва 1б-иловаларига мувофиқ шаклда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни (кейинги ўринларда ахборот деб юритилади) тақдим этадилар.
Календарь йил давомида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (1)-сон) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шаклда илова қилинадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) бўйича қабул қилинади.
Кўрсаткичларни (столлар сони, савдо зали майдони, ташкилотнинг иш режими, умумий овқатланиш турини) камайтириб кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари жорий йилнинг бошидан бошлаб (ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса — Ахборотни ёки Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш санасидан бошлаб) камайтириб кўрсатиш аниқланган санагача Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини, қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча ҳисоблайдилар.
16. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда чегирилади, мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
161. Микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона ижтимоий тўлов ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар учун белгиланган ставка (бундан буён матнда умумбелгиланган ставка деб юритилади) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ягона ижтимоий тўлов суммасини қўшимча ҳисоблайди, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг умумбелгиланган ставкасини ҳисобга олган ҳолда тўловларнинг умумий ставкаси бўйича қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини қайта ҳисоб-китоби амалга оширилади.
162. Агар ҳисобот йилида ягона ижтимоий тўловнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг ставкасини ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўллайди ва шунга кўра ҳисобот йили учун қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.
Ҳужжат тури

/


Ҳужжат тури: 1 — ахборот, 2 — аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами)


___________ йил учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги

АХБОРОТ
(чакана савдо ташкилотлари учун)

________________________________________________________га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________
2. Манзил ______________________________________________________________
3. СТИР
4. Телефон: код

рақам

Тақдим этилган аниқлаштиришларсанадан қўлланилади

Кўрсаткич номи

Сатр

Кўрсаткич қиймати

Умумий овқатланиш ташкилотлари бўйича

Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури

010

«_________________________»

4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столларнинг эълон қилинган сони, дона

020

Ҳафталик иш режими (Ҳафтасига жами соатларда )

030

Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури

040

«_________________________»

050

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 26 июндаги 2013-32, 61-сонли қарорига (рўйхат рақами 2200-3, 22.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 396-модда)