Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА КИРИТИЛАДИГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ҚОНУНЛАРНИ ЮРИДИК-ТЕХНИК ЖИҲАТДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидаларнинг мақсади

2. Ушбу Қоидаларни ишлаб чиқиш асоси

3. Ушбу Қоидаларни қўллаш соҳаси

4. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари доираси

5. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш шакли ва норматив асоси

6. Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар

2-боб. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) тузилиши

7. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номи

8. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) муқаддимаси

9. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликлари ва унинг моддалари

10. Қисм қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида

11. Бўлим қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида

12. Кичик бўлим қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида

13. Боб қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида

14. Параграф қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида

15. Модда қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида

16. Қонун лойиҳаси матнига қонун ёки унинг айрим қоидалари кучга кириши ёки уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тартиби тўғрисидаги қоидаларни киритиш

3-боб. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар), шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиладиган қонунлар рўйхатини ўз ичига олган қонун лойиҳалари (қонунлар) тузилишининг хусусиятлари

17. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини (қонунларни) расмийлаштириш

18. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликларини рақамлаш

19. Қонуннинг кучга кириши тартиби тўғрисидаги модда

20. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликларига изоҳ

21. Қонун лойиҳаларига (қонунларга) иловалар

4-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар) тузилишининг хусусиятлари

22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини (қонунларни) расмийлаштириш

23. Ўзбекистон Республикасининг бир нечта халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини (қонунни) расмийлаштириш

5-боб. Ҳаволаларнинг қўлланиш тартиби

24. Моддаларда бошқа моддаларга, шунингдек илгари қабул қилинган қонунларга ҳаволаларни қўлланиш

25. Қонунга ҳаволани расмийлаштириш

26. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳаволалар

27. Ўзбекистон Республикаси кодексларига ҳаволалар

28. Қонуннинг таркибий бирлигига ҳаволалар

29. Қонун лойиҳаларининг (қонунларнинг) таркибий бирликларини белгилаш

30. Турли юридик кучга эга бўлган қонунларга ҳаволалар

31. Бошқа қонунларнинг норматив кўрсатмаларига ҳаволалар

6-боб. Расмий эълон қилиш манбаларини кўрсатиш тартиби

32. Ўзбекистон Республикаси қонунларини эълон қилишнинг расмий манбалари

33. Қонунга ўзгартишлар киритилганида эълон қилинган расмий манбани кўрсатиш

34. Қонун ўз кучини йўқотган деб топилганида эълон қилинган расмий манбани кўрсатиш

7-боб. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

35. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан мақсад

36. Қонунларга ўзгартишлар киритиш

37. Қонунларга қўшимчалар киритиш

38. Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин бўлган қонунлар рўйхати

39. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни расмийлаштириш

40. Бир нечта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни расмийлаштириш

41. Ўз кучини йўқотган деб топилганлиги тўғрисидаги қонунларни расмийлаштириш

42. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида реквизитларни кўрсатиш

43. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар) номларини аниқлаштириш

44. Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин бўлган қонун

45. Доимий амалда бўлган қонунга вақтинчалик хусусиятдаги ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмаслиги

46. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида қўштирноқлардан фойдаланиш

47. Қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни баён қилиш

48. Қонунни ўзидан каттароқ таркибий бирликлар туташган жойда турган таркибий бирлик билан тўлдириш

49. Қонунга умумлаштирилган шаклда ўзгартишлар ёки қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмаслиги

50. Қонуннинг моддасида турли сон ва келишикларда қўлланилган сўзларни алмаштириш

51. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганида таркибий бирликларни кўрсатишдаги изчиллик

52. Қонун моддасининг турли таркибий бирликларига қўшимчалар киритишни расмийлаштириш

53. Қонун моддасининг таркибий бирлиги охирига қўшимчалар киритиш

54. Модданинг турли таркибий бирликларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни расмийлаштириш

55. Қонуннинг моддасини таркибий бирликлар билан тўлдириш

56. Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш ўрнига янги қонун қабул қилиш

57. Қонуннинг таркибий бирлигини янги таҳрирда баён қилиш

58. Рақамли белгилар ва сўзларни алмаштириш

59. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига эга қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номланиши

8-боб. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхати

60. Амалдаги қонунларни қабул қилинаётган қонун билан мувофиқлаштириш

61. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатини тузиш

62. Ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин бўлган қонунларнинг турлари

63. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатини расмийлаштириш

64. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхатига қўйиладиган асосий талаблар

65. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг фармони ўз кучини йўқотган деб топилганлигини расмийлаштириш

66. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети қарори билан амалга киритилган қонун ўз кучини йўқотган деб топилганлигини расмийлаштириш

67. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритилаётган қонуннинг реквизитлари

68. Қонунни ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритиш

69. Қонунларнинг ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатида хронологик тартибда жойлаштирилиши

70. Қонунда битта модда ёки таркибий бирлик қолган бўлса, қонуннинг ўз кучини йўқотган деб топилиши

71. Бошқа қонунлар (уларнинг таркибий бирликлари) ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги моддалар мавжуд бўлган қонуннинг ўз кучини йўқотган деб топилиши

72. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига амалда ўз кучини йўқотган ёхуд кейинги қонунларга сингиб кетган қонунларни киритиш

73. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхатига вақтинчалик кучга эга бўлган қонунларни киритиш тартиби

74. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига қонундаги иловага кўрсатма ва илованинг ўзи мавжуд бўлган қонуннинг таркибий бирлигини киритиш тартиби

9-боб. Қонунчилик палатаси қабул қилган ва Сенатга маъқуллаш учун юбориладиган қонун матнини расмийлаштириш

75. Сенатга юбориладиган ҳужжатлар рўйхати

76. Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунга илова қилинадиган қиёсий жадвални расмийлаштириш

77. Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун матнини расмийлаштиришга қўйиладиган техник талаблар

78. Қонунларнинг давлат ва рус тилларидаги матнларига қўйиладиган асосий талаблар

79. Қонун матнига виза қўйиш

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжати қабул қилиниши, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари ёки унинг қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифларни киритувчи сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларга қонун ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини қўллаш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасига доир ишларни, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топиш лозим бўлган қонунларнинг рўйхатини тайёрлаш ишларини бажариш вақтида;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимияти олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори эгадир.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази