Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 10 ноябрдаги 188-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Қоидалар металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртиш ишларини амалга оширувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Ушбу Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган корхоналарда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юкланади.
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб этилишлари мумкин эмас.
9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
10. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
12. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
13. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
14. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
15. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
16. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
17. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
18. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
19. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
20. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
24. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
26. Ходимлар махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан белгиланган тартибда бепул таъминланиши лозим.
28. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
29. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
32. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
33. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
34. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
35. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
36. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
38. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
39. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш талаблари»га мувофиқ ташкил қилиш лозим.
40. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ҳамда СанМваҚ 0054-96 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария қоида ва нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
41. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
42. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
43. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
44. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши керак.
45. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
47. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
49. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
50. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
51. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
52. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
54. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
55. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21°С, ўртача оғир ишда 17°С, оғир ишда 16°С дан паст бўлмаслиги лозим.
57. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
58. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
59. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
62. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда ҳудудий санитария-эпидемиология назорати билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.
63. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши лозим.
64. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини уланиши тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
65. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
66. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
67. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
68. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
69. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак.
Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
70. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларини бош плани» талабига мос бўлиши керак.
71. Ташкилот ҳудудида транспорт воситалари ва пиёдаларни ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
72. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
73. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
74. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
75. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
76. Ташкилотдаги ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
ишловчиларга зарарли таъсир кўрсатмайдиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, бутловчи маҳсулотларни қўллаш (ушбу талабни бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда ишлаб чиқариш жараёнининг хавфсизлигини ва ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи чоралар кўриш орқали);
хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспорт воситаларида ташишнинг хавфсиз усулларини қўллаш;
78. Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларининг тегишли нормативларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
79. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари соз ускуналарда, соз назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар, ишга туширувчи аппаратлар, технологик асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
81. Технологик жараёнда янги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар қўлланилса, шунингдек хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган оралиқ моддалар ҳосил бўлса ходимларга олдиндан ўзини бехатар тутиш қоидалари ҳақида маълум қилиниши ва улар тегишли тартибда ўқитилиши ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
82. Янги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни қўллашга фақат белгиланган тартибда тегишли гигиеник меъёрлар тасдиқлангандан сўнг рухсат этилади.
83. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
84. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
85. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
87. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
88. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғинни олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
89. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
90. Ёнғинга қарши жиҳозлар ажратилган жойда сақланиши керак. Ёнғинга қарши жиҳозлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
91. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
92. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубилниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асослар (мармар, текстолит, гетинакс ва бошқалар)да монтаж қилиниши лозим.
93. Ёритиш ва қувватли ускуналар ва электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги шароитларга ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.
94. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган ёки ёпиқ ижрода бўлиши шарт.
95. Ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқариш ва омборхоналардаги ёритқичлар ёпиқ чанг ўтказмайдиган ҳолда бўлиши лозим.
96. Электр ёритқичлар биноларнинг ёнувчи конструкциялари ва ёнувчи материаллари билан туташиб турмаслиги лозим.
98. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
99. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қалпоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабел ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
101. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
102. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
103. Электр аппаратлари ва агрегатлари нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
104. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун жавобгар ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
106. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
тозалаш ишларини шамоллатиш қурилмалари ва ёнғин ўчириш воситалари билан ускуналанган алоҳида хоналарда амалга ошириш;
деталларни ёнғин чиқариш хавфи бўлган органик эритувчилар билан қўлда тозалаш вақтида ёнмайдиган материаллардан ясалган махсус шкафларда ювиш, уларнинг ичига металл ванналар ёки рангли металлдан тайёрланган столлар ўрнатиш;
қўлда артиб тозалаш вақтида статик электр токи тўпланишига имкон бермайдиган ип-газлама материаллардан фойдаланиш;
108. Шамоллатиш тизимларида органик эритувчиларнинг буғларини ушлаб қолувчи қурилмалар ўрнатилиши лозим.
109. Вентиляторлар портлашдан ҳимояланган тарзда ясалиши ва ишлаб чиқариш хонаси ташқарисида ўрнатилиши керак.
110. Органик эритувчилар билан тозалаш участкаларида электр-қиздириш асбобларидан фойдаланиш, шунингдек учқун чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
111. Органик эритувчилар қолдиқлари мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ускунасини тозалаш ва таъмирлаш ишлари ҳаво ёки буғ ёрдамида эритувчи буғлари тўлиқ чиқарилгандан сўнг бажарилиши лозим.
112. Тозалаш участкаларида мавжуд бўлган ёнғин чиқариш хавфи бўлган органик эритувчилар фақат технологик ҳужжатда назарда тутилган миқдорларда сақланиши керак.
113. Деталларни учхлорэтилен билан ёғсизлантириш фақат герметик ёпиқ, сув билан совитиладиган, автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган ускуналарда амалга оширилиши лозим.
114. Учхлорэтилен билан тозалаш учун кўзланган ускуналарнинг конструкцияси ускунанинг ишлаш вақтида ва ундан деталларни тушириш вақтида хонага эритувчи тушишини истисно қилиши керак.
115. Электрокимёвий тозалаш ваннасига деталларни юклаш ва ундан чиқариш ишлари электр манбаси ўчирилган пайтда бажарилиши керак. Агар бу операцияларни электр кучланиш остида бажариш зарур бўлса, деталлар турли ишорали қутбларни туташтириб қўймаслигини мунтазам кузатиб туриш керак.
116. Электрокимёвий тозалаш ваннасида ишлашда портлаш юз бермаслиги учун эритма юзасидан гумбурловчи газли кўпикни барқарор металлардан ясалган мосламалар ёрдамида олиб туриш ва учқун вужудга келишига йўл қўймайдиган чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
117. Электрокимёвий тозалаш ваннаси тубига тушиб кетган деталларни электр токи ва иситгичларни ўчириб, махсус мосламалар ёрдамида чиқариб олиш лозим.
118. Электрокимёвий тозалаш ваннасини тайёрлаш ва таркибини меъёрлаш (корректировкалаш) ишларини алоҳида ваннада олдиндан тайёрлаб қўйилган каустик сода ва бошқа тузларнинг эритмалари билан амалга ошириш зарур.
120. Қора ва рангли металлардан ясалган деталларни хурушлаш технологик жараёнлари учун қўлланиладиган ускуна автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган бўлиши лозим. Агар хурушлаш ишларини тўлиқ автоматлаштириб бўлмаса, кислота хурушлаш ванналарига қуйиш мосламаси билан тўлдирилиши, оғир ва йирик ўлчамли деталлар кўтариш-ташиш механизми ёрдамида юкланиши ва чиқарилиши керак.
қора металларни хурушлаш учун — хурушлаш ваннасини совуқ сув билан тўлдириш, хлорид кислота, сўнгра сулфат кислота қўшиш;
мис ва жезни хурушлаш учун — хурушлаш ваннасини совуқ сув билан тўлдириш, хлорид, нитрат ва сулфат кислота билан (кетма-кет) қўшиб бориш;
титан ва унинг қотишмаларини хурушлаш учун — хурушлаш ваннасини совуқ сув билан тўлдириш, плавикли ва нитрат кислотани (кетма-кет) қўшиш.
122. Кислотали хурушлаш ванналарининг юқори бортлари полдан 1 м баландликда ўрнатилган бўлиши ҳамда ходимлар ушбу ванналарга эгилиб ишламасликлари лозим.
123. Деталларни мосламаларга монтаж қилишда, уларни осиш ва маҳкамлаш вақтида деталларнинг хурушлаш ваннасига тушиб кетиш эҳтимолига йўл қўймаслик зарур. Деталларни маҳкамланганлигини ванна устида силкитиб текшириш мумкин эмас.
124. Осма мосламалар (осма, сават ва бошқалар) мустаҳкам ва қулай бўлиши, кислота ҳамда ишқорлар таъсирига чидамли материаллардан ясалиши лозим.
126. Қора ва рангли металларни электролит усули билан хурушлаш ишлари амалга оширилаётганда ваннага деталларни юклаш, чиқариш, силкитиш, осиш мосламаларини ва контактларни тўғрилашга рухсат этилмайди.
127. Сулфат кислотали хурушлаш эритмаларини 80ºС дан ортиқ, хлорид кислоталини эса 35ºС дан ортиқ қиздириш мумкин эмас.
128. Тананинг очиқ аъзоларига кислота ёки ишқор теккан пайтда зудлик билан зарарланган жойни сув билан ювиш, сўнгра кислота теккан жойларни икки углеродли сода эритмаси билан, ишқор теккан жойларни эса бор кислота эритмаси билан зарарсизлантириш керак.
129. Титан ва бериллий бронзаларнинг қотишмаларини комбинациялашган усул, гидрид ва кислота билан хурушлашда баландлиги пол сатҳидан 3 м, дарчалари синмайдиган ойнали металл тўсиқлар бўлиши лозим.
130. Қора металлардан ясалган деталларни хурушлаш вақтида водород ва зарарли газларнинг ажралиб чиқишини камайтириш учун хурушлаш ванналарининг кўзгуси махсус қўшилмалар билан қопланиши керак. Маргимушли бирикмалар билан ифлосланган сулфат кислотасини қўллашга рухсат этилмайди.
132. Рангли металларни (алюминий қотишмалари) кимёвий ёғсизлантириш ва хурушлашга тайёрлаш ишларини шамоллатиш тизими билан таъминланган хурушлаш ванналарида бажариш зарур. Алюминий хурушланадиган ванналар қопқоқлар билан жиҳозланиши, уларни очиш ва ёпиш механизациялашган бўлиши керак.
133. Магний ва унинг қотишмаларига кимёвий ишлов беришда ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиниши керак. Магний ва унинг қотишмаларидан тайёрланган буюмларга концентрланган нитрат кислота тушишига йўл қўйилмайди. Магний қотишмаларидан ясалган деталларни ёниб кетишининг олдини олиш учун хурушлаш ваннасидаги нитрат кислотанинг концентрацияси 30 г/л дан кўп бўлмаслиги лозим. Магний қотишмаларидан тайёрланган буюмларни суюқлантирилган ишқорларга солишга рухсат этилмайди.
134. Қалайли титан қотишмаларига ишқорлар эритмасида ишлов бериш, шунингдек титан ва унинг қотишмалари тутунли нитрат кислота билан ўзаро қўшилишига йўл қўйилмайди.
135. Рангли металларга (магний ва титан қотишмаларига) кимёвий ишлов беришда пўлатдан ясалган технологик жиҳоз (осма, тўр ва ҳоказо)лардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Пўлат осиш мосламалари полимер материаллар билан изоляция қилиниши лозим.
136. Магний ва титандан тайёрланган буюмларга ишлов бериладиган бинода кислота ва ишқорларни сақлашга рухсат этилмайди.
137. Мис ва унинг қотишмаларини хурушлаш ванналари ёки тортиш шкафларининг шамоллатиш тизими қурилмалари азот оксидлари ва бошқа зарарли ажралмаларни тўлиқ чиқариб юборилишини таъминлаши керак. Иш вақтида қиздирилган хурушлаш эритмаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
138. Ишқор эритмасидаги титан ёниб кетганда уни дарҳол ўчириш ва деталларни чиқариш керак. Ёнаётган титанни ўчириш учун фақат қуруқ қум, доломит чанги, кукунли моддалар билан тўлдирилган ўт ўчиргичлар қўлланилиши лозим.
139. Титан қотишмалари хурушланадиган ванналарнинг тортиш шамоллатиш тизими қурилмалари бошқа агрегатларнинг тортиш тизимларига уланмаслиги керак. Электр ускунаси портлашга ҳимояланган тарзда ясалган бўлиши лозим.
140. Электр жилолаш учун эритмалар тайёрлаш вақтида аввал фосфор кислотасини, кейин сулфат кислотасини қуйиш керак. Электр жилолаш жараёнида эритма узлуксиз совитиб ва аралаштириб турилиши зарур.
141. Хлорид кислотасини бошқа компонентларга қўшиш учун тўсиқ орқасида турган ҳолда оз-оздан қуйиб жадаллик билан аралаштириш зарур.
142. Хлорид кислотасини ёғоч, бакелит ва бошқа органик моддалар билан ўзаро қўшилишига йўл қўйилмайди.
143. Нордон электролитлар билан ишлашда ходимлар эритмаларнинг уларга тегишини олдини олувчи мослама ва қурилмалардан фойдаланишлари лозим.
144. Осиш мосламалари кислота ва ишқорга чидамли материалдан тайёрланиши ва белгиланган тартибда синовдан ўтиши лозим.
145. Осиш мосламалари, шунингдек мис, рух, никел ва бошқа металлардан ясалган анодларни резина қўлқоплар кийиб тозалаш зарур.
146. Никеллаш ванналарида иш бошлашдан олдин ходимлар қўлларига ва танасининг бошқа очиқ қисмларига тенг миқдорда ланолин ва вазелин аралашмасидан тайёрланган малҳамни суртишлари зарур. Ишдан кейин ходимлар қўлларини совун билан иссиқ сувда ювишлари ва уларга шифокор кўрсатмасига асосан малҳам суртишлари лозим.
147. Ишқорли электролитлар (оқартириш, руҳлаш) билан ишлашда ушбу иш жараёнининг хавфсизлигини ва ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи чоралар кўрилиши шарт.
149. Осиш мосламалари ишқорий электролитли ваннанинг корпусидан ишончли тарзда изоляция қилинган бўлиши лозим.
150. Цианидли электролитлар билан ишлаш учун технологик жараёнлар автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган бўлиши лозим.
151. Цианидли электролит ванналари қулфли қопқоқлар билан жиҳозланиши керак. Иш вақтида қопқоқлар ёпилган бўлиши зарур. Иш тугагандан кейин ва тушлик танаффуси вақтида ванналарнинг қопқоқлари қулфлаб қўйилиши ҳамда калитлар бўлинма раҳбарига топширилиши керак.
152. Цианид тузларини юклаш, цианид электролитли ваннани меъёрлаш, эритмаларни тозалаш ва фильтрлаш ҳамда идиш ва чиқиндиларни зарарсизлантириш нафас олиш органларини ҳимояловчи воситалар қўлланилиб ва тортувчи шамоллатиш тизими ишлатилиб масъул ходим раҳбарлигида бажарилиши лозим.
154. Цианидли электролит бўлган ваннага буюмларни туширишдан аввал кислота қолдиқларини ювиб ташлаш керак.
155. Цианидли электролитлар билан ишлаш вақтида тортувчи шамоллатиш тизими текширилиши ва иш бошлашдан 30 дақиқа аввал юргизиб қўйилиши лозим.
156. Шамоллатиш тизимидан чиқаётган ифлосланган ҳавони тозалаш учун фильтр ёки цианидли бирикмаларни ютувчи қурилма ўрнатилиши керак.
157. Цианидли электролит билан ишлаш хонаси ҳаво таркибида зарарли моддалар мавжудлигидан хабар берувчи автоматик қурилма билан жиҳозланиши керак.
158. Синил кислотасининг ҳиди пайдо бўлганда, зудлик билан ҳаво таҳлил қилиниши зарур. Ҳаво таркибида синил кислота аниқланган ҳолда барча ишлар тўхтатилиши, ходимлар хонадан чиқарилиши, хона эса яхшилаб шамоллатилиши лозим.
159. Цианидли электролит ванналарда ишлаш учун қўлланиладиган асбоблар фарқ қилувчи бўёқ билан бўялган бўлиши лозим.
160. Ишлатилган цианидли электролитлар, шлам ва чўкиндилар ванна тозаланганидан кейин дарҳол зарарсизлантирилиши керак.
161. Зарарсизлантирувчи эритмани тайёрлаш ва у билан ишлашда цианидли электролит таъсиридан ҳимояловчи якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилган ҳолда ва масъул ходим раҳбарлигида бажарилиши лозим.
162. Цианидли электролит билан ишлаганда махсус кийим шахсий кийимдан алоҳида сақланиши ва ҳафтада камида бир марта ювилиши зарур. Ювишдан аввал махсус кийим зарарсизлантирилиши лозим.
163. Цианидли электролит билан ишлаб бўлгандан кейин ҳар бир ходим қўл терисини зарарсизлантириши, оғзини чайиши ва душ қабул қилиши керак.
164. Хромлаш ванналари автоматик терморегуляторлар, табақали қопқоқлар ва эритмани қуйиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
165. Хромлаш участкаларида деталларни монтаж қилиш ва кимёвий ёғсизлантириш учун стол, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи ва осиш мосламалари тўплами бўлиши керак.
166. Деталларни юклаш вақтида хромлаш ваннасига қуйилган эритманинг сатҳи ванна чекасидан 150—200 мм паст бўлиши керак.
167. Иситиб ишлатиладиган хромлаш ванналаридаги шамоллатиш тизими ванна иситилиши бошланиши билан ишга туширилиши ҳамда ванна тўлиқ совигандан сўнг ўчирилиши лозим.
168. Ишлатилган хромли эритма кейинчалик зарарсизлантирилиши учун хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда темир сиғимларга қўйилиши керак.
169. Электролитни алмаштириш ва хромлаш ваннасини тозалаш ишларини махсус кийимда ва нафас олиш органларини якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда бажариш лозим.
170. Хромлаш электролитлари билан иш бошлашдан аввал ходимлар шифокор кўрсатмасига асосан буруннинг шиллиқ пардасига вазелин, қўл ва юзлари терисига эса ҳимоя пастасини суртишлари керак. Юз ва қўллар терисига тасодифан электролит тушганда уни 5 фоизли гипосулфит эритмаси билан артиб ташлаши ва совуқ сув билан ювиши, кўзга тушганда эса 1 фоизли гипосулфит эритмаси ва совуқ сув билан ювиб ташлаш зарур.
171. Борфторводородли электролитлар билан ишлаш вақтида қуйидаги хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилиниши лозим:
борфторводород электролит тайёрлаш учун ишлатиладиган идишнинг сиғими фторводород кислотасининг ҳисобланган ҳажмидан 3-4 баравар кўп бўлиши;
эритма сачраб кетмаслиги учун аввал бор кислота ва кейин сув билан аралаштирилган қўрғошин углерод оксидини оз-оз миқдорда қўшилиши;
борфторводород электролитларни махсус жиҳозланган жойда респиратор тақиб, резина қўлқоплар, фартук ва резина этиклар кийиб маҳаллий тортувчи шамоллатиш қурилмаси ишлаб турган пайтда тайёрланиши.
172. Анодлаш учун ишлатиладиган ванналар совутиш ускуналари ва кўтарилганда электр токини ўчириб қўядиган махсус мосламалар билан жиҳозланиши керак.
173. Анодлаш учун ишлатиладиган ҳар бир ваннанинг олдида ёғоч панжаралари ва унинг устига диэлектрик резинадан тайёрланган гиламчалар тўшалган бўлиши лозим.
174. Анодлаш учун автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган ускуналарда ишлаш вақтида электр хавфсизлиги ва кимёвий моддалар билан ишлашда хавфсизлик талабларига риоя этилиши лозим.
175. Магний ва унинг қотишмаларини анодлаш вақтида электр токи билан шикастланишдан сақловчи қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур:
анодлаш учун ишлатиладиган ванналарга юклаш ва тушириш ишлари электр токи ўчирилган пайтда бажарилиши;
176. Фосфатлаш ва оксидлаш ванналарида ишловчи ходимлар кимёвий моддалардан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларига риоя қилишлари лозим.
177. Оксидлаш ваннасини меъёрлаш вақтида олдиндан тайёрлаб қўйилган каустик сода эритмасидан фойдаланиш керак.
178. Фосфатлаш ва оксидлаш ваннасига сув ва концентрланган ишқор эритмасини қўшишда ванна тубига етадиган воронкали қувурсимон қурилмадан фойдаланиш керак. Сув қўшилаётган пайтда ваннани қопқоқ билан ёпиб қўйиш ва унинг ҳарорати 100ºС гача келтирилиши лозим.
179. Фосфатлаш ва оксидлаш учун ишлатиладиган ванналар терморегулятор ҳамда автоматик ёпилувчи қопқоқлар билан жиҳозланиши керак.
180. Ускуна, осиш мосламалари, контактлар, анодли илгаклар ҳамда мис, руҳ, никел ва бошқа анодларни резина қўлқоплар кийиб ҳўл усулда тозалаш лозим.
181. Фосфатлаш ва оксидлаш ванналари ичига тушиб кетган деталларни ваннадан электр токи ўчирилгач, технологик ҳужжатларда кўрсатилган махсус мосламалар ёрдамида чиқариб олиш лозим. Шу мақсадда қўлланиладиган тешикли чўмичнинг дастаси кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли материаллардан ясалган бўлиши керак. Тешикли чўмич дастасининг узунлиги ванна чуқурлигидан 400 мм ортиқ бўлиши лозим.
182. Оксидлаш ваннасидан эритма сачраб кетмаслиги учун иш бошлашдан олдин ванна тубидаги ишқор қобиғини синдириб ташлаш зарур. Ванна қиздирилиши бошлангач, эритмани аралаштириб юзадаги қобиқни парчалаб туриш керак.
183. Деталлар солинган фосфатлаш ва оксидлаш ваннасидаги эритманинг сатҳи унинг бортидан қуйидаги миқдорда бўлиши лозим:
184. Майда деталларни фосфатлаш ва оксидлаш ваннасига тушириладиган тешикли барабанларга солиб ишлов бериш керак.
185. Кимёвий никеллаш жараёнини ён томонида шамоллатиш тизими бўлган никелли ванналарда амалга ошириш лозим.
186. Кимёвий никеллаш участкасида иссиқлик алмаштирувчи қурилма, водород ионларининг концентрациясини ростловчи автоматик қурилма, терморегуляторли буғ узатувчи қурилма, фильтрлаш, электролитни аралаштириш ва эритмани узатиш, никелли ванналарни меъёрлаш учун мосламалар бўлиши лозим.
187. Никелли ванналарда ишловчи ходимлар тери қаватини муҳофаза қилувчи якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эга бўлиши лозим.
188. Металлқопламалар югуртиришнинг технологик жараёнларида қўлланиладиган бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотлар махсус хона ёки махсус майдончаларда сақланиши лозим.
190. Кимёвий модда ва материаллар уларни биргаликда сақлашга доир талаблар инобатга олиниб, тегишли идишда омборда сақланиши лозим.
191. Ҳар бир кимёвий модданинг сақлаш ва бериш тартиби ҳамда шароитлари иш берувчи томонидан тасдиқланган йўриқномаларда белгиланган бўлиши лозим.
192. Кислота ва ишқорларни сақлаш шароитлари уларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари ва ГОСТ 12.1.007-76 ССБТ «Зарарли моддалар. Таснифи ва умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ танланиши зарур.
193. Кислоталарни пол ва деворлари кислотага чидамли бўлган махсус хоналарда ҳамда кислота сақлашга мўлжалланган идишларда сақлаш лозим. Кислоталарни ертўлаларда сақлашга йўл қўйилмайди. Цех омборларидаги кислота захираси цехнинг икки кунлик эҳтиёжидан кўп бўлмаслиги лозим.
ўртача агрессивликка эга бўлган нитрат кислотаси — коррозияга бардошли Х18Н9Т ва бошқа маркали пўлатдан ясалган бочка ва сиғимларда;
сулфат кислотанинг барча концентрациялари — коррозияга бардошли 06ХН28МДТ маркали пўлатдан ясалган бочка ва сиғимларда;
паст концентрацияли (20 фоизгача) сулфат кислота — коррозияга бардошли 06ХН28МТ маркали пўлатдан тайёрланган бочка ва сиғимларда;
плавик (фторводород) кислота — сиғими 20 л бўлган эбонит бидонларда ва сиғими 50 л гача бўлган полиэтилен баллонларда.
195. Идишни тайёрлаш учун қўлланилган материалларга таъсир қилиб кимёвий бирикмалар ҳосил қилиши мумкин бўлган агрессив суюқликларни сақлаш ва ташиш учун ишлатиладиган идишларнинг ички юзалари гуммирланиши ёки шу агрессив суюқликларнинг таъсирига чидамли материаллар билан футеровка қилиниши лозим.
кўчма фильтрлар ва кислотани ювиб ташлаш учун босим ҳосил қиладиган махсус учлик билан жиҳозланган резина шланг;
197. Кислоталарни ташиш учун қўлланиладиган сиғимлар кислотага бардошли бўёқ билан бўялиши керак, уларга тегишли кислотанинг номи ва «Кислота — хавфли!» деган ёзув кислотада ўчмайдиган бўёқ билан ёзилиши лозим.
199. Ёнғин, портлаш ёки заҳарли газлар ажралиб чиқишига йўл қўймаслик учун кислоталарни бошқа кимёвий модда ва материаллар билан бирга сақлашга рухсат этилмайди.
200. Цехда кимёвий моддаларни уларнинг кимёвий ўзаро таъсирланиш қобилиятига қараб махсус жиҳозланган хонада алоҳида сақлаш зарур. Ҳар бир кимёвий модданинг цехда сақлаш тартиби ва шароитлари тўғрисида белгиланган тартибда йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.
201. Кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналар стеллаж ва жавонлар, ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши, уларнинг рўйхати ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилиши, шунингдек кимёвий моддалардан хавфсиз фойдаланиш учун зарур бўладиган якка тартибдаги ҳимоя воситалари бўлиши керак.
202. Ҳар бир кимёвий модда муайян жойда сақланиши керак, кимёвий модда сақланаётган идишда кимёвий модданинг аниқ номи, тегишли ГОСТ ва қабул қилинган санаси кўрсатилган ёзув, ёрлиқ ва бирка бўлиши зарур. Узоқ вақт сақланадиган кимёвий моддалар белгиланган муддатда кимёвий лабораторияга таҳлил қилиш учун юбориб турилиши лозим.
203. Ўювчи қаттиқ ва суюқ натрий моддаси темир бочка, банка ва бакларда сақланиши керак. Ўювчи натрий (калий) солинган идишларга «Хавфли — ўювчи натрий (ўювчи калий)» деб ёзилган бўлиши лозим.
204. Учхлорэтилен моддаси яхши шамоллатиладиган хонада зич қилиб ёпилган руҳланган темир, бакелитланган темир ёки шиша идишда сақланиши лозим.
205. Маҳсулотларни тозалаш учун қўлланиладиган органик эритувчилар алоҳида хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда сақланиши лозим.
207. Цианид тузлари сақланадиган омбор алоҳида, ёнғинга хавфсиз, иситиладиган ва доим ёпиқ бўладиган бинога жойлаштирилиши, унга фақат махсус хизмат кўрсатиш ходимлари кириши керак. Алоҳида хонада иссиқ ва совуқ сувли ювиниш мосламаси ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини сақлаш учун жавонлар ўрнатилиши лозим.
208. Цианид тузлар сақланадиган омборхоналар қуруқ, умумий омбордан ажратилган бўлиши ва ишга тушириш қурилмаси хона ташқарисига ўрнатилган тортувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу хонага киришдан 5—10 дақиқа аввал, шамоллатиш тизимини юргизиб қўйиш керак.
209. Цианид тузлари сақланадиган омборхоналарда автоматик индикатор қурилмаси бўлиши лозим. Ҳавода цианид водороди бўлса, қайта олинган намуналар унинг йўқлигини кўрсатмагунча омборхонани шамоллатиб туриш зарур.
210. Авария ҳолатлари юз берганда ходимларнинг омборхонага «БКФ» ёки «В» русумли аэрозолли фильтри бўлган газ ниқобларда киришига рухсат этилади.
211. Цианид тузлари сақланадиган идишнинг («Заҳар!» ёзувли металл бочка, банка ва баклар) оғзи герметик ёпилган бўлиши керак. Тузларни омборхонага етказиб бериш вақтида уларнинг идишдан тўкилишига йўл қўйилмайди. Цианид тузи солинган идишни фақат қадоқлаш хонасида очиш зарур.
212. Цианид тузларини қадоқлаш ва эритиш хонасида ён сўрғичли ванна, тортувчи шкаф, идишни очиш ва эритиш учун ҳар хил асбоб-ускуналар, шунингдек эритмаларни цехга етказиб бериш учун ёпиладиган идиш бўлиши лозим.
213. Омборхона ёки цех омборида 10 фоизли темир купороси солинган шиша ёки керамик идиш ва полга тушган заҳарларни нейтраллаш учун сув қувурининг жўмраги бўлиши керак.
214. Цианид тузи сақланадиган омборда бошқа кимёвий моддаларни сақлаш мумкин эмас. Фақат хавфлилик синфи бир хил бўлган моддаларни бирга сақлашга йўл қўйилади.
215. Агар иш жараёнида ваннани кўп марта меъёрлаш зарур бўлса, цехда цианид тузларини сақлашга рухсат этилади. Цианид тузини цехда махсус жиҳозланган хонада тортувчи шкафда, бир смена эҳтиёжидан кўп бўлмаган миқдорда сақлашга йўл қўйилади. Шкаф эшикчаларини қулфлаб ва муҳрлаб қўйиш зарур.
216. Юк ортиш ва тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
217. Кимёвий моддаларни ташиш вақтида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ бўлган бехатар меҳнат шароитлари таъминланиши керак.
218. Тез алангаланувчи ва ёнувчан суюқликларни ташиш қувурлар орқали марказлаштирилган усулда амалга оширилиши лозим. Бу суюқликларга бўлган эҳтиёж бир сменада 200 кг дан камроқни ташкил этса, уларни иш жойларига зич ёпилган, синмайдиган идишда олиб келишга рухсат этилади.
220. Кислота ва суюқ ишқорли шиша идишларни махсус аравачаларда ташиш ходим томонидан 5 км/соатдан ортиқ бўлмаган тезликда бажарилиши керак.
221. Кислота ва ишқорларни идишдан идишга қуйишда кислотабардош материаллардан ясалган махсус мосламалардан фойдаланиш лозим.
223. Бочка ва цистерналардан кислотани тўкиш сийраклантириш ҳосил қилиниб ёки махсус кислотабардош насосларда бажарилиши лозим. Барча қувур ўтказгичлар винипласт ёки шундай хоссага эга материаллардан ясалиши керак.
224. Кўп миқдордаги кислотани ташиш, қуйиш ишлари кислотабардош материаллардан ясалган қувурлар ўтказиш ва алоҳида хоналарда кислотани ҳайдаш учун махсус насослар ўрнатиш йўли билан механизациялаштирилиши лозим.
227. Суюқ каустик содани бир идишдан иккинчи идишга насос ёрдамида, темирсимон каустикни эса тахта ёки металлдан ясалган узун дастали чўмич билан қуйиш лозим.
228. Кислота ва бошқа кимёвий эритмаларни махсус идишларга қуйишда идиш ҳажмининг 90 фоизигача тўлдирилиши мумкин.
229. Қаттиқ модда билан тўлдирилган бочка, банка ва бакларни очишда зарба берувчи асбобни қўллашга йўл қўйилмайди.
230. Металлқопламалар югуртиришнинг технологик жараёнлари учун қўлланиладиган ишлаб чиқариш ускунаси ўзининг бутун фойдаланиш даврида ускунанинг техник ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган хавфсизлик талабларига ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
231. Металларни хурушлаш ва уларга металлқопламалар югуртириш ишлари учун мўлжалланган ускуналарнинг техник ҳужжатлари (техник паспорт ва фойдаланиш бўйича йўриқномалари) бўлиши лозим.
ускунани ташиш, монтаж (демонтаж), созлаш, фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар;
металларни хурушлаш ва қопламалар югуртиришда вужудга келадиган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омил (буғ, чанг, ажралма)ларининг чегаравий рухсат берилган даражаси;
Ускуналар конструкциясининг хусусиятлари ва улардан фойдаланиш шарт-шароитларидан келиб чиқадиган махсус хавфсизлик талаблари ҳам ускунанинг техник ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.
233. Металлқопламалар югуртириш цех ва участкаларида ишлаб чиқариш ускунаси ва тўсувчи қурилмалар огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгиларига эга бўлиши лозим.
234. Ишлаб чиқариш ускунасида авария содир бўлганда ўчириш механизмини исталган иш ўриндан туриб ўчириш мумкин бўлган жойларга ўрнатилиши керак.
235. Кислота, ишқор ва бошқа суюқликларни ҳайдаш учун насослар сиғим тўлгандан кейин автоматик равишда ўчиши лозим.
236. Ишлаб чиқариш ускуналарининг кузатиш ойналари кимёвий бардошли ҳамда металл панжаралар билан ҳимояланган бўлиши керак.
237. Конвейерлар устидан ўтиш учун яхлит тўшама ва иккала томонидан баландлиги камида 1 м ли тўсиқлари бўлган ўтиш кўприкчалари ўрнатилиши зарур. Узлуксиз хурушлаш ва оксидлаш линияларида ўтиш кўприкчалари ҳар 20—25 м масофада қурилиши лозим.
238. Янги ўрнатилган ускуна меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимининг мажбурий иштирокида белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиниши керак.
239. Ускунани электр тармоққа улаш ва ишга тушириш фақат ҳимоя қурилмалари ўз жойига ўрнатилгандан кейин цех (участка) раҳбари рухсати билан амалга оширилади.
Узоқ вақт ишлатилмаган ва яроқсиз ускуна барча энергия таъминоти ва технологик қувур ўтказгичлардан (электр кучланиши, сиқилган ҳаво ва ҳоказолар) узиб қўйилиши лозим.
241. Ускунадан фойдаланиш даврида атроф муҳит ҳарорати ишлатиладиган технологик эритма, сурков мойлари ва бошқа суюқликларнинг музлаш нуқтасидан паст бўлмаслиги керак.
242. Асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг ҳамда тўсувчи қурилмаларнинг ходимлар хизмат кўрсатадиган ташқи сиртларидаги ҳарорат 45ºС дан кўп бўлмаслиги керак.
243. Ускуна, ҳимоя қурилмаси, бошқариш органи, махсус жиҳоз ва мосламалари сиртларида ходимларни жароҳатлаши мумкин бўлган ўткир қирралар ва қировлар бўлмаслиги лозим.
244. Металлга кимёвий ва электр кимёвий ишлов бериш учун ишлатиладиган ванналар ён сўрғичлар билан жиҳозланиши лозим. Юқори ҳароратда ишлайдиган ванналардаги маҳаллий тортувчи шамоллатиш тизими ваннани қиздириш бошланиши билан юргизилиши ва у тўлиқ совигандан сўнг ўчирилиши керак.
245. Металларни хурушлаш ва қопламалар югуртиришда ишлатиладиган махсус, оғир ванналарни ўрнатиш усулларига қўйилган хавфсизлик талаблари тайёрловчи-завод томонидан кўрсатилган бўлиши керак.
Монтаж қилиш вақтида лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотнинг рухсатисиз чизмаларга ўзгартириш киритиш ёки ундан четга чиқишга рухсат этилмайди.
247. Ускуна корпусидан ташқарида ўрнатилган ва жароҳатланиш хавфини туғдирадиган ускунанинг ҳаракатланувчи қисмлари тўсувчи қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
248. Пол сатҳидан 2,4 м дан кўп баландликда жойлашган ускунанинг ҳаракатланувчи қисмлари ёки хизмат кўрсатиш майдончалари тўсилиши лозим.
249. Машина ва механизмларга хизмат кўрсатиш қулай бўлиши учун қўзғалмас ёки катта ўлчамли тўсиқларда эшикча ёки қопқоқлар кўзда тутилиши керак.
250. Тўсиқлар ускуна конструкциясининг узвий қисми ва техника эстетикаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Тўсиқларнинг ҳимоя вазифаси ишлаб чиқариш омиллари (титраш, ҳарорат ва бошқалар) таъсирида камаймаслиги керак.
251. Тўсувчи қурилмалар носоз ҳолатда бўлса ёки улар мавжуд бўлмаса ишлаб чиқариш ускунасини ишлатиш ман этилади.
252. Ускуналарнинг ҳаракатланувчи қисмларини ходимларни жароҳатлаши мумкин бўлган эшикларнинг ички тарафи сариқ сигнал рангига бўялиши керак.
253. Тўсиқларнинг ташқи тарафига огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгиларига асосан огоҳлантириш белгиси ўрнатилиши лозим.
254. Тўсиқлар керакли даражада мустаҳкам бўлиши ва ўз-ўзидан очилиб кетмайдиган қилиб қотирилиши лозим.
255. Очиладиган хилдаги ҳимоя қурилмаларини бир маромда ҳаракатлантириш учун 40 Н дан кўп бўлмаган куч сарфланиши керак.
256. Тўсиқлар ускунанинг технологик имкониятларини чекламаслиги ва ишлаш, йиғиштириш, созлаш вақтида ноқулайлик яратмаслиги, уни очганда иш жойидаги пол чиқиндилар билан ифлосланмаслиги керак.
Тўсиқларни очиш, ёпиш, ечиб олиш, ҳаракатлантириш, ўрнатиш қулай бўлиши учун, зарур ҳолларда улар дастак, ҳалқа (банд)лар билан жиҳозланиши лозим.
257. Транспорт воситаларида ташилаётган буюмлар тушиб кетишига йўл қўймайдиган тўсиқлар билан жиҳозланиши керак.
258. Ҳимоя тўсиқлари ҳар бир смена бошланишидан олдин ходимлар томонидан текширилиши, бу ҳақда смена қабул қилиш ва топшириш журналига ёзилиши лозим.
259. Ускуналарни бошқариш органлари ускунани осон бошқарилишини таъминлаши, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ўрнидан бемалол кўриниши лозим.
260. Бошқарилаётган ускунада ўрнатилган ва тегишли рангларга бўялган «Юргизиш» ва «Тўхтатиш» тугмачалари икки донадан ортиқ бўлмаса, уларда ёзув ёки белги бўлмаслигига рухсат этилади.
261. Ускуна туташган хоналарда жойлашган бўлса, ҳар бир хонада авария содир бўлганда «Тўхтатиш» тугмачаси бўлиши керак.
262. Ишга тушириш қурилмаларининг конструкцияси ва ҳолати (тугма, ричаг ва ҳоказо) ускунани тез, ишончли тарзда юргизилиши ва ўчирилишини таъминлаши ҳамда уларнинг ўз-ўзидан ишлаб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
263. Ускуналарнинг дастак ва бошқа бошқариш қурилмалари уларнинг ўз-ўзидан силжишига йўл қўймайдиган фиксаторлар билан таъминланиши керак.
264. Хурушлаш ванналари ва металлқопламалар югуртириш ускуналарининг бошқарув органларидаги қулфлар ёки тамғалар билан таъминланган эшикчалар ускуналарнинг бегона шахслар томонидан юргизилиши, ўчирилишига ва ростлаш ишларини бажаришларига йўл қўймаслик учун ёпиқ бўлиши лозим.
265. Ускунага хизмат кўрсатиш ёки ишлов бериш ҳудудини кузатиш учун ходимнинг пол сатҳидан 0,5 м ва бундан баландроқда туриши талаб этилса, ускуна зинапоя билан жиҳозланган хизмат кўрсатиш майдончалари ёки сирпанмайдиган қопламали галереяларга эга бўлиши керак.
266. 0,5 м дан баландроқда жойлашган майдончалар ва уларга олиб чиқадиган зиналарда, пастки қисмининг ён тарафларига баландлиги 100—150 мм яхлит қоплама ўрнатилган, баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тўсиқ (панжара)лар бўлиши керак.
268. Зинапоялар оралиқ масофаларининг баландлиги қиялик бурчагига боғлиқ бўлиб, 20—30 см ни ташкил этиши, зиналар эни 50 см дан кам бўлмаслиги лозим.
270. Хизмат кўрсатиш майдончаси 10 м дан баландроқда жойлашган бўлса, бу ҳолда ҳар 5 м да дам олиш майдончалари ўрнатилиши зарур.
271. Зина ва майдончаларнинг тутқичлари қўл билан ушлаш учун қулай бўлиши, ўткир қирралари, қиров ва кийим илиниши мумкин бўлган чиқиб турган жойлари бўлмаслиги лозим.
272. Пол сатҳидан 2,2 м баландликда жойлашган майдончаларнинг ён томондаги сиртлари огоҳлантириш ранглари билан бўялиши керак.
273. Зиналар, хизмат кўрсатиш майдончалари ва тўсқичлар ГОСТ 12.4.026-76 ССБТ «Огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгилари»га биноан сигнал рангларга бўялган бўлиши керак.
274. Ускунани бехосдан юргизиб юборишни ёки унинг қисмлари ўз-ўзидан ҳаракат қилишини истисно қилувчи техник чора-тадбирлар кўрилмасдан ускунани таъмирлаш, тозалаш ва мойлаш ман этилади.
275. Ишлаб чиқариш ускуналарининг юқорида жойлашган қисмларида кўздан кечириш, мойлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун чиқиш жойлари қулай ва хавфсиз бўлиши ҳамда муқим зина ва майдончаларда амалга оширилиши лозим.
276. Ускуна ишлаётган пайтда металларни хурушлаш ва металлқопламалар югуртириш ванналарини артиш, тозалаш, тартибга солиш ман этилади.
277. Таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал ванналарни ишқор ва кислота чўкиндиларининг қолдиқларидан тозалаш зарур. Бу ишларни кислотадан ҳимояловчи махсус кийимда ва нафас олиш органларини муҳофазаловчи респираторларда бажариш лозим.
278. Ишлаб чиқариш ускунаси, транспорт воситалари механизмларини ва энергия таъминоти тармоқ (буғ, суюқлик, ҳаво, электр токи ва ҳоказо)ларини таъмирлаш, тозалаш ва кўрикдан ўтказишдан аввал уларни энергия манбаларидан тўлиқ ўчириш ва босимни тўлиқ тушириш ҳамда тасодифан улаб юборилишига қарши чора-тадбирлар кўрилиши керак.
279. Таъмирланаётган, техник кўрик ўтказилаётган ёки тозаланаётган қурилма ва коммуникацияларда «Ускуна (аппарат) таъмирланмокда», «Қувур ўтказгич таъмирланмоқда» ва бошқа огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилиши керак. Огоҳлантирувчи плакатларни ечиб олиш ва техник қурилма ёки қувур ўтказгичларни ишга тушириш фақат таъмирлаш ишларининг масъул раҳбари рухсати билан амалга оширилади.
280. Ускунани кўздан кечириш, тозалаш, таъмирлаш ва демонтаж қилиш вақтида унинг электр юритмаси электр токидан узиб қўйилиши, юритма тасмалари ечиб олиниши, ишга тушириш қурилмаларига эса «Ишга туширилмасин — одамлар ишлаяпти!» деб ёзилган плакатлар осиб қўйилиши лозим.
281. Баландликда таъмирлаш ишлари бажарилаётган пайтда тепадан материаллар, қурилиш конструкцияларининг элементлари, қурилма деталлари ва бошқа предметларни ташлаш ман этилади.
Синган ғишт ва турли чиқиндиларни пастки учи ер сатҳи (хона поли) дан 1 м дан кўп бўлмаган баландликда жойлашган махсус қувурлар ёки новлар орқали туширишга рухсат этилади.
282. Қизиган металлни хурушлаш ва қопламалар югуртириш ванналари ичида таъмирлаш ишларини уларнинг ичи шамоллатилгандан сўнг ва ҳаво ҳарорати 40 ºС гача пасайгандан кейин бажаришга рухсат этилади.
283. Электролит ванналарини таъмирлаш вақтида диэлектрик қўлқоплар, калишлар, гиламча ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
284. Ишлаб чиқариш ускунасини таъмирлашдан олдин ҳўл усулда тозалаш лозим. Тозаланаётган қатламлар зарарсизлантирилиши керак.
285. Иш тугагандан сўнг ишлаб чиқариш ускунасини қисмларга ажратиш, тозалаш ва таъмирлаш вақтида қўлланилган ҳамма асбоб-ускуналарни зарарсизлантириш ҳамда ювиш лозим.
286. Ходимлар таъмирлаш ишларига қўйилишидан аввал ишнинг хавфсиз бажариш усуллари бўйича йўл-йўриқдан ўтишлари керак.
иш хусусияти ва ҳажмларининг ўзгариши техник қурилмаларни электр токидан узиш схемалари ва ишларни бажариш тартибини қайтадан ўзгартирилишига олиб келган ҳолларда;
288. Ускунани таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг қувур ўтказгич ва электр симларни қайта улашдан аввал уларнинг созлиги текшириб чиқилиши лозим.
289. Таъмирланган қурилмалар фойдаланишга қабул қилинишидан олдин далолатнома билан расмийлаштирилиши ва қурилманинг техник паспортига тегишли ёзувлар киритилиши керак.
290. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
292. Мазкур Қоидалар «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.