Кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётида хусусий сектор улушини ошириш, ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини тўлароқ таъминлаш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда берилсин:
«1. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар;
енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати — 100 кишидан;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари — 50 кишидан;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар — 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар».
мазкур Фармоннинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган микрофирма ва кичик корхоналарга амалдаги қонунчилик билан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференциялари татбиқ этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномаси ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек унитар корхоналар, ваколатхоналар ҳамда филиалларда ишлаётганлар сони ҳам ҳисобга олинади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4993-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 198-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига кирувчи рўйхатга олинган корхоналарнинг аниқ таснифини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 1-бандининг бешинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Фармони иловасининг 2-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармон бандларига мувофиқлаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.