Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.01.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Текст акта по состоянию на 23.01.2018 г. 00 ч.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 31-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Фаолият турининг номи

IЧакана савдо:
1Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)
2Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш
3Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

3-1.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш
4Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)
5Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш
II

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти.

IIIМаиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:
6Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар
7Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари
8Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш
9Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш
10Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш
11Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш
12Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш
13Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш
14Калитлар тайёрлаш
15Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш
16Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш
17Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш
18Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.
19Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш
20Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш
21Мебелни йиғиш ва таъмирлаш
22Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш
23Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш
24Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари
25Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш
26Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)
27Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари
28Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш
29Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари
30Жамоат ҳожатхоналари хизматлари
31Ҳаммом ва сауна хизматлари
32Турар жойларни йиғиштириш хизматлари
33Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари
34Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш
35Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари
35-1Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш.
IVФаолиятнинг бошқа турлари:
36Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.
37Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш
38Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)
39Репетиторлик хизматлари
40Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари
41Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар
42Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш
43Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати
44Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар
45Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш
46Муқовалаш ишлари
47Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш
48Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар
50Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш
51Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)
52Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш
53Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)
54Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари
55Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш
56Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)
57Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари
58Мол сўйиш хизматлари
59Уй ҳайвонларига қараш хизматлари
60Ветеринария фаолияти
61Юкларни автомобиль транспортида ташиш
62Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш
63Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш
64Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш
65Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш
66Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)
67.Риэлторлик фаолияти
68.Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш
69.Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш
70.Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш
71.Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш
72.Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)
73.Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар
74.Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари
75.Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази