1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 264-модданинг биринчи қисмидаги «1754-моддасида» деган сўзлар «1754, 1755-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги 470-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 322-модда, № 9, 419-модда, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 4, 179-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Импорт ва экспорт божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади»;
ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмидаги «ўн бешинчи ва ўн саккизинчи» деган сўзлар «ва ўн бешинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади»;
«6) тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган фойдаси»;
«Ушбу Кодекс 219-моддасининг 5 ва 6-бандларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (мазкур мол-мулк қўшилган қиймат солиғи билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади»;
«санаторийлар, шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган хизматлар улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига киради»;
«Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига татбиқ этилмайди»;
Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади»;
давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;
10) 329-модданинг 17-банди ва 330-модданинг 6-банди «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» деган сўзлардан кейин «ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Давлат божининг бир қисми давлат органи тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи кейинчалик маблағлар бюджет ва давлат органи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича тақсимланган ҳолда ягона ҳисоб варағига тўланади»;
12) 350-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ва таъминот-сотиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13) 355-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «таъминот-сотиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«7) тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар»;
«Патта тўлови миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади»;
«1) ижара тўловидан олинган даромадлар. Ижара тўлови бозор маъмуриятининг тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади»;
«3) бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун). Бунда реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ даромаддир»;
«Ижара тўловининг ва бозор маъмурияти кўрсатадиган хизматлар қийматининг миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади»;
«Ушбу боб қоидалари устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган юридик шахслар — савдо комплексларига татбиқ этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.