Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг тураржойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш тартиби

III. Тураржойларга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш

IV. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар бериш тартиби

V. Тураржойни ижарага бериш шартномаси

VI. Якуний қоидалар

ИЛОВА
Тураржойни ижарага олиш НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

ИЛОВА
Квартирани Ижарага олувчига топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ

2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ҳужжат 09.06.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ушбу қарорга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда ушбу Низомга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасадан боланинг чиқишидан бир йил олдин ёки оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлишининг тугашига қолган шу муддатда уларнинг қонуний вакили мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда боланинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига уни ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
200___й. «___»_________

N___

_____________________

(аҳоли пунктининг номи)

__________________________________________________________________

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки унинг томонидан ваколат берилган бошқарувчи ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________номидан,

____________________________________________________________асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб юритиладиган ва кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб юритиладиган фуқаро ______________________________________________________________нинг

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи)

200__й. «___»__________ даги ____________-сон қарорига мувофиқ берилган ________________серияли _________________рақамли ордер асосида мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:


I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1. Ижарага берувчи Ижарага олувчига _________________________________ манзилдаги умумий майдони __________кв. м, _______ хонадан иборат тураржойни мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган Квартирани ижарага бериш далолатномаси (мазкур шартномага илова) бўйича ижарага беради.


II. ОИЛА АЪЗОЛАРИ

2. Мазкур Шартномага мувофиқ берилган тураржойда ижарага олувчи билан бирга қуйидагилар яшайдилар:
__________________________________________________________________

(Ф.И.О., қариндошлик даражаси)

__________________________________________________________________

(Ф.И.О., қариндошлик даражаси)


III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

тураржойни Ижарага олувчига техник жиҳатдан соз, яшаш учун яроқли ҳолатда тақдим этиш;

тураржойни ва ётоқхонани, шунингдек уй-жойнинг техник қурилмаларини тураржойлардан фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ сақлаш;

коммунал ва бошқа хизматлар узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш;

тураржой ва уйнинг техник қурилмаларида, муҳандислик асбоб-ускуналарида пайдо бўладиган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;

турар жойлар ва умумий фойдаланиладиган жойларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мукаммал таъмирлаш.


4. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

берилган тураржойдан унинг белгиланган мақсадида ва шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиш; тураржой, ёрдамчи хоналар ва асбоб-ускуналардан, уй атрофидаги ҳудуддан, шунингдек умумий фойдаланиладиган жойлардан бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқларига, бошқа ҳуқуқларига зарар етказмасдан вазифасига кўра фойдаланиш, ташқи ободонлаштириш объектларини эҳтиётлаш;

тураржойлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;

тураржойларни яхши сақлаш ва уларнинг зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

тураржойнинг аниқланган носоз элементлари тўғрисида Ижарага берувчига ўз вақтида маълум қилиш; авария вазиятлари пайдо бўлганда ўзи эгаллаб турган тураржойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари вакилларининг киришини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган санитария-гигиена, экологик, архитектура-шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ва фойдаланиш талабларини бажариш;

коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловни яшаш ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўлаш.


IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

5. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижарага олувчидан тураржойдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

Ижарага олувчидан коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловлар мазкур шартноманинг 4-банди тўққизинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда тўланишини талаб қилиш;

тураржой ва ёрдамчи хоналарнинг конструкциялари ва техник қурилмалари ҳолатини кўздан кечириб бориш;

Ижарага олувчи ва у билан бирга яшайдиган шахслар тураржойни бузса ёки ундан бошқа мақсадларда фойдаланса ёхуд яшаш қоидаларини мунтазам равишда бузган ҳолда бошқа шахсларнинг ўзлари билан битта квартирада ёки битта уйда бирга яшашини мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтирса ва бунда огоҳлантириш ва жамоатчилик таъсири кўрсатиш чоралари натижасиз тугаса, уларни бошқа уй-жой бермасдан суд тартибида кўчириб юбориш.


6. Ижара олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вақтинча бўлмаган вақтида қонунда назарда тутилган тартибда тураржойга бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолиш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида муҳофаза гувоҳномаси (брон) олган ҳолда тураржойни брон қилиш;

зарурият бўлганда, Ижарага берувчидан квартиранинг, уйнинг конструкциялари ва техник қурилмаларини режадан ташқари текширилишини, аниқланган қоида бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

Ижарага берувчининг мажбуриятларига кирадиган квартира элементларини таъмирлаш кечиктирилмаслиги зарур бўлганда, бу ҳақда Ижарага берувчини ёзма равишда хабардор қилгандан кейин уни амалга ошириш ва ушбу ишлар қийматини Ижарага берувчидан ундириб олиш;

ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар Ижарага берувчи томонидан бажарилмаган тақдирда умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тўловларнинг қайта ҳисоб-китоб қилинишини талаб қилиш.


V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

7. Ижарага берувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижарага олувчига тўлайди.


8. Ижарага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зиённи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижарага берувчига тўлайди.


VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

9. Мазкур шартнома бўйича ижарага берилган тураржой хусусийлаштирилмайди.


10. Мазкур шартнома муддати тамом бўлгандан кейин Ижарага берувчи янги муддатга тураржой ижараси шартномаси тузиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


11. Ижарага олувчи Ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб мазкур шартномани исталган вақтда бекор қилишга ҳақлидир.


VII. ШАРТНОМА МУДДАТИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

12. Мазкур шартнома беш йил муддатга тузилган ва 200_йил «__»_______гача амал қилади.


13. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилиниши мумкин ва Ижарага олувчи тураржойдан чиқиб кетган кун шартнома бекор қилинган кун ҳисобланади.


14. Мазкур шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда томонлардан исталганининг талаби билан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

15. Мазкур шартномани бажариш пайтида томонлар ўртасида пайдо бўлган низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.


16. Мазкур шартномада назарда тутилмаган ҳолларда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.


17. Мазкур шартнома икки нусхада тузилди ҳамда Ижарага берувчида ва Ижарага олувчида сақланади.


IX. ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

Ижарага берувчи_______________Ижарага олувчи________________
____________________________________________________________

(номи ва юридик манзили)

(Ф.И.О. ва манзили)

____________________________________________________________
____________________________________________________________
____________________________________________________________

(банкдаги ҳисоб рақами, банк муассасасининг номи)

____________________________________________________________
____________________________________________________________
____________________________________________________________

(мансабдор (ваколатли) шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)

(имзо)

М.Ў.
200__йил «__»_________

_____________________

(аҳоли пунктининг номи)

Бизким, ___________________________________________________________

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки унинг томонидан ваколат берилган бошқарувчи ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________ номидан,
Ижарага берувчининг топшириғи бўйича иш кўрувчи Ижарага берувчининг вакили ____________________________________________________________

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

ва ___________________________________________________________ нинг

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи)

200__йил «__»__________ даги ___________-сон қарорига мувофиқ берилган ______________ серияли ______________________ рақамли ордер асосида иш
кўрадиган фуқаро ___________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

томонидан ____________ манзилидаги __________ қаватдаги _____________
______ -квартирани _________________________________________________

(ётоқхонадаги тураржой, квартира эканлиги кўрсатилиши зарур)

Ижарага берувчининг вакили топширганлиги, Ижарага олувчи эса қабул қилганлиги тўғрисида мазкур далолатнома тузилди.
Квартира (тураржой)___хонадан иборат, умумий майдони ___ кв. м, шу жумладан:
ошхона

___________________ кв.м;

ювиниш хонаси

___________________ кв.м;

ҳожатхона

___________________ кв.м;

(биргаликдаги) йўлак (холл)

___________________ кв.м;

деворга ўрнатилган жавонлар (буюм сақланадиган жойлар)


___________________ кв.м;

болохона айвони

___________________ кв.м;

айвон

___________________ кв.м;

пешайвон

___________________ кв.м;

тураржой майдони

___________________ кв.м;

Квартира сув таъминоти (совуқ, иссиқ сув), канализация, иситиш (марказий, маҳаллий), электр энергияси билан ёритиш, радиотрансляция тармоғи билан жиҳозланган, телефон ўрнатилган (мавжуд эмасларининг устидан чизилсин).
Квартиранинг ёрдамчи хоналарида ___________________________________
________________________________________________________ жиҳозлари ўрнатилган.
Хоналарнинг техник ҳолати __________________________________________

(хоналарнинг техник ҳолати акс эттирилади)

Ижарага берувчининг вакили

Ижарага олувчи

_________________________________________________________

(Ф.И.О., муҳр билан тасдиқланган имзо)

(Ф.И.О., имзо)

1. 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази