LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарорига мувофиқ ҳамда товар ва молия бозорларидаги рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тасдиқланган Чора-тадбирлар режасининг мувофиқлаштирилишини, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси монополияга қарши сиёсатни, рақобатни ривожлантиришни, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солишни, иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартиришни, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, шунингдек реклама фаолиятини назорат қилишни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
2. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий органлар деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) киради.
4. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларини сақлаш, уларнинг моддий-техника таъминоти, кадрлари малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш:
6. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, Ғазначилик бўлинмаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
7. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш, рақобат тўғрисида ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
республикада рақобат муҳитини ривожлантириш учун ҳуқуқий майдонни янада такомиллаштириш, товар ёки молия бозорларида, биринчи навбатда, ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатнинг олдини олиш, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, жамоат тузилмалари билан узвий мувофиқлаштирган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини ва рақобатбардошлилигини чуқур таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларни таркибий ўзгартириш ва уларнинг банкротлиги бўйича функцияларни амалга ошириш, таркибий ўзгартириш, санация ва банкротлик масалаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларини ифодалаш.
8. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) монополиядан чиқариш ва монополияга қарши, шу жумладан табиий монополиялар тармоқларини тартибга солиш ҳамда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида:
товар ёки молия бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳамда табиий монополиялар субъектларининг давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;
(8-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан табиий монополиялар субъектларини ташкил этиш, таркибий ўзгартириш ва тугатишда, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар)ни сотиб олишда рақобат, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилади;
(8-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
товар ёки молия бозорини ўрганадилар ва хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг у ердаги устунлик мавқеи мавжудлигини аниқлайди, рақобатга қарши хатти-ҳаракатларнинг ва нархлар асоссиз ўсишининг олдини олади;
(8-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
табиий монополияларнинг маҳсулотлари ва хизматларига нархлар ва тарифларни таҳлил қилади, табиий монополиялар субъектларининг маҳсулотлари ва улар кўрсатадиган хизматлар нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилиши ва сифати пасайтирилишидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
тартибга солиб бориладиган нархлар (тарифлар)га ва товарлар (ишлар, хизматлар) нархларига риоя этилишини назорат қилади;
товар ва молия бозорларида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан самарали тартибга солиш ва назорат қилишни таъминлашга, рақобат муҳитини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳамда методологик базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
(8-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш республика, тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
монополияга қарши сиёсатни янада такомиллаштириш, рақобатни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади;
ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни ноҳалол рақобатчилардан ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда рақобат, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилади;
(8-банднинг «а» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда монополист корхоналар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ёки молия бозорларига киришини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қонунчилик ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
(8-банднинг «а» кичик банди ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
(8-банднинг «а» кичик банди ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
марказлаштирилган манбалар ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ва қурилиш ишларини бажаришга танлов савдолари ўтказишда қатнашади.
(8-банднинг «а» кичик банди ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
шу жумладан танлов (тендер) ва биржа савдолари ўтказилишида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилади;
(8-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари реестрини юритади ва эълон қилади;
(8-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
ўз ваколатлари доирасида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
(8-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
белгиланган тартибда истеъмол товарларига нархлар ва хизматларга тарифлар мониторингини юритади, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари ва хизматлар пайдо бўлишининг олдини олиш чора-тадбирларини кўради;
жамоат тузилмалари билан биргаликда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, шунингдек аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга оширади;
реклама соҳасида ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш ва ҳаққоний бўлмаган рекламага йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва методологик базани такомиллаштиради;
юридик ва жисмоний шахсларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама масалалари бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича расмий тушунтиришлар беради.
(8-банднинг «б» кичик банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатнинг олдини олишга йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради.
(8-банд «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
в) иқтисодий ночор корхоналар банкротлиги, уларни таркибий ўзгартириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш борасида давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш соҳасида:
тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида, маълумотлар базасини яратиш асосида, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади;
банкрот корхоналарда тугатиш тартиботларининг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилади, шунингдек судгача бўлган санация, суд санацияси ва устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда тўловга қодир бўлмаган, банкротлик белгилари бўлган, устав фондида давлат улуши мавжуд корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда қатнашади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклифлари асосида устав фондида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарнинг банкротлиги, уларни таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш тартиботларини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
мулкчиликнинг барча шаклларидаги иқтисодий ночор корхоналар банкротлиги ёки судгача санация қилиш тартиботларини амалга оширишда кредиторлар манфаатларини ва акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бўлган корхоналарни судгача санация қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади;
таркибий ўзгартирилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботлари қўлланган корхоналарнинг қурилиши тугалланмаган объектларини ҳамда асосий фондларини консервация қилиш ва сотиш масалаларини кўриб чиқади ва бу ҳақдаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
суд бошқарувчиларини тайёрлаш тизимини ташкил этади, уларни аттестациядан ўтказади ва суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
суд бошқарувчилари аттестатининг амал қилишини тўхтатиш, вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган корхоналарнинг судгача бўлган санациясини узайтириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш, молиявий соғломлаштириш ва судгача бўлган санацияни ўтказиш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган шаклларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг зарар кўриб ишлаётган ҳамда иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
ташқи бошқарувчиларнинг, шунингдек давлат томонидан қўллаб-қувватланган ёхуд мулкида давлат улуши бўлган санация қилинаётган корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
9. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий орган ҳамда Марказ орқали ҳал қилади.
10. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, тижорат банкларидан товар ва молия бозорлари монополлашуви даражасини таҳлил қилиш учун зарур бўлган ахборотларни, шунингдек корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраш ва белгиланган тартибда бепул олиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолиятини тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг, декларация қилинаётган нархлар шакллантирилишининг асосланганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензиялашни жорий этиш ёки бекор қилиш, божхона тарифларини ўзгартириш, квоталарни жорий этиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёхуд уларни бекор қилиш, имтиёзли кредитлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари тўғрисидаги таклифларни тегишли давлат органларига киритиш;
ўз ваколатлари доирасида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама ва банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаш, улар бўйича иш қўзғаш ва кўриб чиқиш;
рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ва (ёки) уларнинг оқибатларини тугатиш, дастлабки ҳолатни қайта тиклаш ҳақидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни ижро этиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик субъектларига, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига бериш, шунингдек берилган кўрсатмалар бажарилишини назорат қилиш;
рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг мансабдор шахсларини ва бошқа жисмоний шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш;
монопол корхоналарга, банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарга уларни ихчамлаштириш ва таркибий ўзгартириш тўғрисида кўрсатмалар бериш, шунингдек, зарурат бўлганда, суд қарорига кўра бундай кўрсатмаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий бажарилишини амалга ошириш;
рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши ва бузилиши билан боғлиқ ишлар юзасидан судга даъво ва ариза билан мурожаат қилиш, шунингдек бундай ишларни судда кўриб чиқишда қатнашиш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўзига берилган ваколатлар доирасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига жарималар солиш;
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлардан рақобатга қарши хатти-ҳаракатлар натижасида асоссиз олинган даромад (фойда)ни олиб қўйиш ва (ёки) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларга қайтариш тўғрисидаги иш бўйича ва жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
агар маблағларни ундириш тўғрисидаги қарорнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда бажарилиши хўжалик юритувчи субъектни банкротликка олиб келиши мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъектга унинг аризасига кўра, ҳайъат қарори асосида суммани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари томонидан рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш ва унинг мониторингини олиб бориш;
рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама ва банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ жиноятлар белгилари бўйича жиноий иш қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни тегишли органларга юбориш;
истеъмолчиларнинг уларнинг истеъмол ҳуқуқлари камситилиши тўғрисидаги аризалари ва шикоятлари бўйича Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши билан келишган ҳолда ушбу ҳуқуқларни бузган корхоналар ва ташкилотларни текшириш (уларнинг молия-хўжалик фаолиятидан ташқари);
зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
давлат томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар томонидан суддан олдинги санация чора-тадбирлари амалга оширилишини ва банкротлик тартиботларининг боришини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таркибий ўзгартириш ва санация амалга оширилаётган ижтимоий инфратузилма объектларини, шунингдек корхоналарнинг умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг функционал тегишлилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмалари балансига бериш тўғрисида таклифлар киритиш;
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғаш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш;
банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш даврида ташқи бошқарувни жорий этиш, ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки қисқартириш, шунингдек ташқи бошқарувчини ўз ваколатларини бажаришдан озод қилиш тўғрисида хўжалик судига илтимоснома киритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш, суд бошқарувчиси фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш ва суд бошқарувчиларига берилган аттестатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш;
устав фондида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб эълон қилинган корхоналарни тугатиш ишларида қатнашиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
зарур ҳолларда, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қўшма қарорлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш, шунингдек хулосалар олиш учун бошқа органлар мутахассисларини жалб этиш.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
11. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мансабдор шахсларга ва фуқароларга рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишларга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар солиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
12. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига жарима санкцияларини қўллаш бўйича берилган ҳуқуқлар ва ваколатлар фақат Қўмитанинг марказий аппаратида ҳамда ҳудудий органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиладиган махсус комиссиялар қарорлари асосида амалга оширилади.
13. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси табиий монополиялар субъектлари ҳамда монополист корхоналар маҳсулотлари ва хизматларига нарх белгилаш масалаларини таҳлил қилиш ва ўрганиш бўйича ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нарх белгилаш йиғма бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.
14. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий мувофиқ равишда самарали бажарилиши учун жавоб беради.
15. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
зарурат бўлганда, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида марказий аппарат ва ҳудудий органлар штат жадвалини, шунингдек Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати ва идоравий мансуб органлар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини ва унинг ҳудудий органлари раҳбарларини, шунингдек Марказ директорини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ҳудудий органларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорлари (ёзма кўрсатмалари)ни бекор қилади.
17. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг монополияга қарши тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, табиий монополиялар субъектлари устидан назоратни кучайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, банкротлик соҳасида давлат томонидан тартибга солиш, иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш ҳамда суд бошқарувчилари фаолиятини самарали назорат қилишни таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисларига Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
18. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари эксперт кенгашлари ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақлидир, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ва ҳудудий орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
19. Ҳудудий органлар ўз фаолиятини Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган ўзлари тўғрисидаги низомларга асосан амалга оширади.
20. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда, Ҳайъат қарори асосида, белгиланган тартибда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳудудий органлар раҳбарларининг ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда ҳудудий орган раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
21. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3 ва 9-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади.
22. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида белгиланган тартибда бюджетдан ташқари фонд ташкил этилади, унинг маблағлари Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга, уларни моддий рағбатлантиришга, кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ҳамда моддий-техника таъминотига йўналтирилади.
23. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Масъул бажарувчилар | Кутилаётган натижа |
I. Рақобат муҳитини ривожлантиришни самарали таъминлайдиган монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолияти устидан назоратни кучайтириш | |||||
1. | Қуйидагиларга: Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартибига; Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2010 йил август | Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги | Камерал текшириш (ўрганиш)нинг зарур ҳуқуқий асосларини яратиш, монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини ва назоратни такомиллаштириш. |
2. | «Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси | 2010 йил август | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар | Рақобатни ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, товар бозорларида монополистик фаолиятга барҳам бериш ва унинг олдини олишнинг ҳуқуқий воситаларини янгилаш. |
3. | Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда статистика маълумотларини тезкор идоралараро айирбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2010 йил сентябрь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, вазирликлар ва идоралар | Товар бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналарни аниқлашнинг ахборотлар асосини яратиш. |
4. | Товар бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Методик тавсиялар | 2010 йил октябрь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги | Рақобат муҳитининг ҳолатини янада тўлиқ ва сифатли баҳолаш ва монопол товар бозорларида рақобатни ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш. |
5. | Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари (улушлари) сотиб олиниши устидан назорат қилиш тартибини такомиллаштириш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда рақобат шартларига риоя қилинишини энг кўп даражада таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | «Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингандан кейин бир ой муддатда | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар ва идоралар | Хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда рақобат шартларини таъминлаш бўйича назорат қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва чора-тадбирлар кўриш. |
6. | Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, рақобатни чеклайдиган нормаларни улардан чиқариш юзасидан хатловдан ўтказиш. | Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2010 йил ноябрь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар | Товар бозорларида хўжалик юритувчилар фаолияти учун тенг шарт-шароитларни ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш. |
7. | Нарх белгилаш жараёнига бошқариладиган нархлар (тарифлар)ни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. | Тизимни жорий этиш бўйича дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш | 2011 йил январь | Молия вазирлиги | Нархлар (тарифлар)ни белгилаш жараёни ва усулларини такомиллаштириш, ишларнинг очиқ-ошкоралиги ва тезкорлигини таъминлаш, доимий мониторинг учун маълумотлар базасини яратиш. |
8. | Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишилган хатти-ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | Идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжат | 2011 йил февраль | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобатни чеклайдиган ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузадиган тил бириктиришларни аниқлашни таъминлайдиган аниқ мезонларни белгилаш. |
9. | Табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) ўзгаришининг иқтисодиёт секторларига таъсирини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий-норматив ҳуқуқий ҳужжат | 2011 йил март | Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги | Нархлар ўзгаришининг иқтисодиёт секторларини ривожлантиришга таъсирини прогнозлаштириш ва зарур олдини олувчи чора-тадбирлар кўриш. |
10. | Юридик шахсларни мажбурий ажратиш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2011 йил июль | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги | Юридик шахсларни мажбурий ажратишнинг ҳуқуқий механизмини яратиш. |
II. Жамоат тузилмалари билан мустаҳкам мувофиқликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ноҳалол рекламага йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш | |||||
11. | Жамоат ташкилотлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинглар олиб борилишини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2010 йил июнь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идоралар | Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, асосий истеъмол товарларини сотадиган савдо объектлари мониторингини олиб бориш ва ўрганиш бўйича жамоат ташкилотлари ваколатларини тартибга солиш. |
12. | Муддати ўтган (яроқлилик муддати кўрсатилмаган) дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар, ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарларининг асосий турларини, шу жумладан болалар озиқ-овқат товарларини тезкор аниқлаш ва уларни сотишга йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишмасдан амалга ошириладиган назорат органларининг назорат функциялари рўйхатини (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кенгайтиришга доир таклифлар киритиш. | Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори | 2010 йил июнь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар | Муддати ўтган (яроқлилик муддати кўрсатилмаган) дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар, ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарларининг асосий турларини, шу жумладан болалар озиқ-овқат товарларини тезкор аниқлашни ва уларни сотиш ҳолатларига барҳам беришни таъминлаш. |
13. | Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини, шу жумладан йўналишли таксини кутиш жойларини йўловчи транспорти ҳаракати жадваллари билан таъминлаш. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори | 2010 йил сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси | Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзини ўзи тартибга соладиган механизмларни фаоллаштириш. |
14. | Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини қўллаш бўйича ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмаларни Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида жойлаштириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таянч пунктларини улар билан таъминлаш. | Ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмалар, нашрлар | 2010-2011 йиллар | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси | Аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ўзини ўзи тартибга солувчи механизмларни ривожлантириш. |
15. | Яширин рекламани аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2010 йил октябрь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар | Ноҳалол рекламани амалга ошириш ҳолатларига барҳам бериш, яширин рекламани аниқлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш. |
16. | Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган). | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2010 йил декабрь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар | Алкаголли ичимликлар, тамаки ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишга талабларни кучайтириш. |
III. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларини замонавий фикрлайдиган профессионал тайёрланган, юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш | |||||
17. | 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида монополияга қарши бошқариш ва ҳуқуқ соҳасида тегишли йўналишлар ва кадрлар тайёрлаш мутахассисликлари бўйича «Рақобат сиёсати» ва «Рақобат ҳуқуқи» фанлари бўйича курсларни жорий этиш. | Ўқув дастурлари, ўқув-методик база | 2010 йил август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Рақобат сиёсати ва ҳуқуқи соҳасида кадрлар тайёрлаш. |
18. | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази таркибини малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш. | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ҳудудий органлар буйруқлари | 2010 йил июнь | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш. |
19. | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизими ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш. | Жадвал | Жадвалга мувофиқ | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш. |
20. | Монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ва кадрлар малакасини ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмак маблағларини жалб этишни фаоллаштириш. | Ҳамкорлик тўғрисида битим | Доимо | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идоралар | Халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари, техник кўмак маблағлари. |
21. | Оммавий ахборот воситаларида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш. | Мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар | Бир ойда камида бир марта | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вазирликлар ва идоралар | Аҳолининг хабардорлигини таъминлаш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш. |
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Уставининг 49-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо қоидалари 118-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда) 1-илованинг 8 ва 11-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27, 66-бандлари ва 112-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг», «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг», «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илова 13-бандининг «в» кичик банди ва 20-бандининг «г» ва «д» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 55-модда):
«Монополияга қарши қонун ҳужжатларига, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
г) Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«1. Мазкур Низом «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда «қонун ҳужжатлари бузилганлиги» деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда «монополияга қарши орган» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди»;
4-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳудудий монополияга қарши органлар» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси қарорига кўра ҳудудий органлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«монополияга қарши орган томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек таҳлил қилиниши давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотларнинг бевосита аниқланиши»;
«аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш»;
15-банд биринчи хатбошининг биринчи жумласидаги «ариза тушган кундан» сўзларидан кейин «ёки назорат функциялари амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган кундан» сўзлари қўшилсин;
«унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда»;
«37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)га рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда судга ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига берилган ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат тугагандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинмайди».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда):
а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 8-бандининг ўнинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) 1-иловадаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармони)» 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 39-модда) илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандининг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзДЭУавто» АЖ маҳсулотларининг нархларини келишиб олиш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссиянинг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 5 августдаги 160-сон қарорига илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи»
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-иловада:
а) «Бажариш учун масъуллар» устуни 28 ва 29-бандларидаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «Бажариш учун масъуллар» устуни 30-бандидаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 7-бандининг тўққизинчи хатбошидаги «монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси» сўзлари «монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 мартдаги 36-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон 7-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «2008 — 2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 136-сон қарорига 2-илованинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарорига иловадаги «Улашов Б.С. — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон 67-модда билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарорига 1-иловадаги «Улашов Б.С. — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини Комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорига иловадаги «Улашов Б.С. — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тўғрисида» 2009 йил 11 февралдаги 37-сон қарорига 3-иловадаги «Улашов Б.С. — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи» сўзлари «Исмоилов Ж.Ғ. — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «2009 — 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш Дастури тўғрисида» 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорининг 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом 11-бандининг «в» кичик бандидаги ва 17-бандидаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг «Масъуллар» устунида:
а) 9-банддаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банддаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси раҳбари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органи раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида» 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «2010 йилги давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 18 январдаги 7-сон қарорига илованинг II бўлимидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.