LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 февралдаги 2021-11-сон ва Молия вазирлигининг 2021 йил 12 февралдаги 7-сонли «Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2110-2, 16.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)) 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16, 36-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)) 40-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартибини белгилайди.
1. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисида, шунингдек шунга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар тўғрисида ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқлайдилар.
Ҳисоб ҳужжатлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
2. Мазкур Низом барча ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда ҳам, унинг бир қисми йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда ҳам қўлланилади.
3. Мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси солиқ солинадиган базани аниқлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш, уларни тўлаш тўғрисида талабнома бериш, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини қўллашда етказилган зарар миқдорини аниқлаш, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганда молиявий санкциялар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланади.
4. Ҳисоб ҳужжатлари фавқулодда ҳолатлар натижасида (мазкур ҳолатлар ҳаммага маълум фактларнинг мавжудлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар ва исботлаш учун махсус воситалар талаб этилмайдиган бошқа усуллар билан белгиланади), шунингдек бошқа ҳолларда (ҳужжатлар билан тасдиқланадиган) йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, солиқ тўловчи фавқулодда ҳолатлар, шунингдек бошқа ҳоллар юзага келган кундан бошлаб уч ой муддатда ҳисоб ҳужжатларини тиклаши шарт. Давлат солиқ хизмати органлари билан келишилган ҳолда ушбу муддат олти ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг навбатдаги муддати келгунга қадар 10 кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) бериши шарт. Ариза ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда берилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 2018-02 ва 4-сонли (рўйхат рақами 2110-1, 08.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2110-1/0676-сон)
ҳисоб ҳужжатлари йўқотилганлиги ёки йўқ қилинганлиги фактларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайдиган пул маблағлари ажратилган ҳолда солиқ тўловчининг ҳисоб рақамлари бўйича айланмалари тўғрисида банк(лар) кўчирма(лари)си.
6. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида олинган ариза асосида давлат солиқ хизмати органи бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблайди.
7. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ариза берилганлиги солиқ тўловчини ҳисоб ҳужжатларини тиклаш мажбуриятидан озод этмайди.
8. Йўқотилган (йўқ қилинган) ҳужжатлар, агар уларнинг ўрнига қуйидагилар олинган бўлса, тикланган ҳисобланади:
йўқотилган (йўқ қилинган) ҳужжатни берган шахс томонидан тасдиқланган йўқотилган (йўқ қилинган) ҳужжатларнинг дубликатлари ёки нусхалари;
бирламчи ҳужжатларни тиклаш имконияти бўлмаган ҳолларда (масалан, маҳсулот етказиб берувчи ёки харидор тугатилган тақдирда) баҳоловчи ташкилотнинг активларнинг қийматини тасдиқлайдиган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи;
солиқ тўловчининг ҳисоб рақамлари бўйича тегишли операциялар ўтказилганлиги тўғрисида банк кўчирмалари;
9. Солиқ тўловчи ҳисоб ҳужжатлари тиклангандан кейин солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқарилган барча даврлар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши шарт.
10. Солиқ тўловчининг фаолиятини солиқ текширувидан ўтказиш даврида ҳисоб ҳужжатларини йўқотилганлиги ва йўқ қилинганлиги фактлари аниқланган ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида баённома тузадилар ва солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқарадилар. Бунда, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган аризани тақдим этиш талаб қилинмайди.
11. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун биринчи навбатда давлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган ва солиқ тўловчининг ўзидан олинган ахборот ўрганилади. Бундай ахборотга қуйидагилар киради:
давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлардан олинган маълумотлар.
12. Агар солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза бергунга қадар бир йилдан кам бўлмаган давр учун солиқ ва молиявий ҳисоботни тақдим этган бўлса, у ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш Давлат солиқ қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларига етказиладиган дефлятор коэффициентини қўллаган ҳолда ўтган ҳисоб-китоблардаги кўрсаткичлар асосида амалга оширилади.
Мол-мулк солиғининг ҳисоб-китоби мол-мулкнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар, амортизация нормалари ва белгиланган ставкалар асосида амалга оширилади.
Ер солиғи суммасининг ҳисоб-китоби ер участкасининг майдони тўғрисидаги маълумотлар ва белгиланган ставкалар асосида амалга оширилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ва белгиланган ставкалар асосида амалга оширилади.
13. Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.
давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлардан олинган маълумотлар;
солиқ ҳисоботини мунтазам тақдим этадиган ва ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар.
14. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда органлар ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
давлат солиқ хизмати органлари олинган маълумотлар асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобот даврига ўрнатилган ставкаларини қўллаган ҳолда солиқ солиш объектини ва солиқ солинадиган базани аниқлайдилар;
агар олинган маълумотлар асосида солиқ солиш объектини ва солиқ солинадиган базани аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар солиқ ҳисоботини мунтазам тақдим этадиган ва ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар тўғрисидаги ахборотлар асосида ҳисоблаб чиқарилади.
15. Солиқ тўловчиларнинг ўхшаш фаолияти қуйидаги ўхшаш кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
ишлаб чиқариладиган товарларнинг (хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш) рўйхати ва ҳажмлари, товар айланмаси ҳажмлари;
хизмат кўрсатиладиган мижозлар, ўқитилган шахслар (битирувчилар), амалга ошириладиган битимларда жалб этилган шахслар сони;
меҳнат шартномалари бўйича, фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган шахслар сони, шунингдек ўртача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;
маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун ресурслар ва хом ашё истеъмоли ҳажми.
16. Солиқ тўловчи фақат нақд пулсиз тартибда товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тушган маблағлар қисмида солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банкнинг ахбороти асосида амалга оширилади.
17. Фақат чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар учун давлат солиқ хизмати органлари реализация қилишдан олинган тушумни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи маълумотлари асосида аниқлайдилар. Хронометраж натижалари реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоб-китоб орқали ҳисоблаб чиқариш учун фақат хронометраж солиқ тўловчи томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ариза берилган санагача 6 ойдан ошмаган даврда ўтказилган тақдирда қўлланилади.
18. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқлаш молиявий-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, ўхшаш солиқ тўловчиларда ишчилар сони ва таркиб топган ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
19. Давлат солиқ хизмати органи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза олингандан кейин етти кун мобайнида солиқ тўловчига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланган суммасини тўлаш тўғрисида талабнома тақдим этади. Талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланган суммасини тўлаш тўғрисида талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у жўнатилгандан кейин уч кун ўтиши билан солиқ тўловчига топширилган деб ҳисобланади.
20. Агар солиқ тўловчи талабномада кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг суммаси билан рози бўлмаган тақдирда, у уч иш куни мобайнида бу ҳақида давлат солиқ хизмати органини хабардор этиши ва солиқ ҳисоботини умумбелгиланган тартибда тақдим этиши шарт. Бундай ҳолда солиқ тўловчининг шахсий карточкасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоблаш тақдим қилинган солиқ ҳисоботига мувофиқ амалга оширилади.
21. Агар солиқ тўловчи талабномада кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси билан рози бўлмаганлиги тўғрисида уч кун муддатда давлат солиқ хизмати органини хабардор қилмаса, у ҳолда мазкур талабнома унда кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ тўловчининг шахсий карточкасида ҳисоблаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
22. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 2018-02, 4-сонли қарори (рўйхат рақами 2110-1, 08.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2110-1/0676-сон)