Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга доир қонунларга ижро иши юритишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан мазкур қонун нормаларининг суд амалиётида бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 17, 47-моддаларига мувофиқ, Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этишига қаратилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён — ФПК) 16 ва 370-моддалари, Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён — ХПК) 14 ва 209-моддаларига мувофиқ, суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин, суд ҳужжати қонуний кучга кирган ва шу асосда ижро варақалари берилгандан сўнг келиб тушган апелляция шикояти (протести)нинг муддати тикланиб, иш юритувга қабул қилинса, суднинг муддатни тиклаш ва апелляция шикоят (протест)ини қабул қилиш ҳақидаги ажримида суд қарорининг ижросини тўхтатиш масаласи ҳам ҳал қилинмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Шуни назарда тутиш лозимки, суд қонун бўйича қуйидаги ҳолларда ҳар бир қарор бўйича битта ижро варақа бериш лозимлиги тўғрисидаги қоидадан чекиниши мумкин, агар:
Агар, шерик жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва шерик жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгарларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши керак.
4. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (бундан буён — Қонун) суд ҳужжатини ижрога қаратишнинг умумий тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ижро варақаси, одатда, ундирувчига берилиши лозим.
ФПК 373-моддасига мувофиқ, ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд айрим фуқаролик ишлари юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори бўйича ижро варақани ундирувчининг илтимосига асосан ижро қилиш учун бевосита ижро органига юбориши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ижро варақасининг асли йўқотилган тақдирда, қарор чиқарган суд, ФПК 374-моддаси ва ХПК 216-моддаси талабларига мувофиқ, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин. Бунда судлар ижро варақа дубликатини беришни Қонуннинг 43-моддасида назарда тутилган йўқотилган ижро иши юритилиши тикланишидан фарқлашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Судларнинг эътибори қонунда (ФПК 375-моддаси, ХПК 212-моддаси) ижро ҳужжатининг мазмунига нисбатан қатъий талаблар белгиланганлигига қаратилсин. Ижро варақаси суд ҳужжатининг қарор қисмига сўзма-сўз монанд бўлиши ва ундирувчи ҳамда қарздорга оид тўлиқ маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, манзили, юридик шахсларга нисбатан эса унинг аниқ номланиши)ни ўзида акс эттирган бўлиши шарт. Бундай талаблар бажарилмаган тақдирда суд ижрочиси ижро варақани камчиликларни бартараф этиш учун қайтариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жавобгарни муайян ҳаракатлар содир этишга мажбурловчи қарор чиқарилганда, суд ижро варақасида, агар жавобгар белгиланган вақт ичида қарорни бажармаса, даъвогар мазкур ҳаракатларни ўзи содир этиб, қилинган харажатларни жавобгардан ундириб олишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин. Агар мазкур ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан содир этилиши мумкин бўлса, суд қарор ижро этилиши шарт бўлган муддатни кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. ФПКнинг 379-моддаси ва ХПКнинг 215-моддасида ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тартиби белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича хўжалик судининг ажрими устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши, фуқаролик ишлари бўйича судининг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад қилинганлиги ҳақидаги ажрими устидан эса хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ижро ҳужжати талабларида ноаниқликлар мавжуд бўлган ёки у билан суд ҳужжати орасида тафовут аниқланган ҳолда суд ижрочиси, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, ижро ҳужжатини берган судга суд ҳужжатини тушунтириш, мазкур ҳужжатларда йўл қўйилган ёзув, босма ва арифметик хатоларни бартараф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Суд ижрочисининг аризасида суд ҳужжатининг қонунийлиги масаласида мушоҳада юритилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд бундай аризани у келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича ФПК 215-моддаси, ХПК 150-моддасига мувофиқ ажрим чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд томонидан фақат ижро этилмаган суд ҳужжати ёки унинг ижро этилмаган қисми юзасидан тушунтириш берилади.
9. Қарор чиқарган суд, ФПК 216-моддаси, ХПК 217-моддасига мувофиқ, суд ижрочиси, ундирувчи ёки қарздорнинг аризасига асосан суд қарори ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишга, шунингдек унинг ижро усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш, тушунарсиз бўлганда ҳал қилув қарорини тушунтириш, унинг ижросини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 13-сонли қарорининг 15—18-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарорининг 10, 13, 14-бандлари тушунтиришларига, Қонун ҳамда мазкур Пленум қарори талабларига асосланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Суд ижрочиси ижро ҳужжатини суд, бошқа орган ёки ундирувчидан ижро қилиш учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.
Агар ижро ҳужжати ижрога топшириш муддати ўтиб кетганидан кейин юборилган бўлса ёки ижро ҳужжати Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, суд ижрочиси ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақида қарор чиқаради.
Суд ижрочисининг ҳар қандай ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақидаги қарори устидан суд ҳужжати бўйича қарор чиқарган ёки ижро жойидаги тегишли судга, бошқа органларнинг ҳужжати бўйича эса ФПК 27-бобида белгиланган тартибда умумий юрисдикция судига шикоят берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
қонун ҳужжатларида низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;
ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво ариза берилганда ижро ишини юритиш тўхтатиб турилиши шарт.
қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб — бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судлар ижро иш юритишнинг тўхтатилиши келгусида ижро ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйишини юзага келтирмаслиги лозимлигини назарда тутишлари керак.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза суд томонидан ариза тушган кундан бошлаб 10 кунлик муддат ичида тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамаси ўтказилмасдан кўриб чиқилади.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан ФПК ёки ХПКда белгиланган тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.
Қонун 36-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади.
Судларнинг эътибори, агар ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги суднинг ажримида тўхтатишнинг муддати кўрсатилмаган бўлса, судлар ижро иши юритишни тиклашга ҳақли эканлигига қаратилсин.
12. Судлар Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда ижро иши юритилишининг тўхтатилиши суд ижрочисининг мурожаати асосида, Қонуннинг 35-моддаси биринчи қисми 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда эса, суд томонидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш тўғрисидаги аризани ёхуд суд ижрочисининг ҳаракатлари устидан берилган шикоятни ёки баҳолаш натижаларидан норозилик ҳақидаги аризани иш юритувга қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини, ажримда ижро иши юритилиши тўхтатилиши ҳақида кўрсатилишини эътиборга олишлари зарур.
Қонуннинг 34 ва 35-моддаларида кўрсатилган, ижро иши юритишни суд қайси вазиятда тўхтатиши шарт ва ҳақли бўлган ҳолатлар рўйхати тугал ҳисобланади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддасига кўра, ижро ҳужжати ижросини тўхтатиш учун хўжалик судининг аризани иш юритишга қабул қилиш ва қарздорга нисбатан банкротлик ишини қўзғатиш тўғрисидаги ажрими ҳам асос ҳисобланиши эътиборга олиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Суд ҳужжати ижросини назорат тартибида тўхтатиб туриш ҳуқуқи фақат муайян мансабдор шахсларга берилганлиги туфайли (ФПК 352, ЖПК 517-моддалари) мазкур шахслар муайян ишни чақириб олиш масаласини ҳал қилиш чоғида суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш масаласини хам ҳал этишга ҳақлидирлар.
Қонуний кучга кирган хўжалик судлари ҳужжатларининг ижроси, ХПКнинг 193-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан протест келтирилган тақдирдагина, иш назорат тартибида кўрилгунга қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Шуни назарда тутиш лозимки, ижро ишини юритиш қуйидаги ҳолатларда суд ҳужжатига асосан суд ижрочиси томонидан тугатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш ёхуд жарима тариқасидаги жиноий жазодан амнистия актига асосан озод қилиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда;
ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга мувофиқ ижро ҳужжати ҳисобланган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.
ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа орган ҳужжатида белгиланган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолган шахс мол-мулкининг ишончли бошқарувчисига ўтиши мумкин бўлмаса;
— муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини ижро этиш имконияти йўқолган бўлса.
15. Судларнинг эътибори ижро иш юритувига боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган низоларнинг тааллуқлилиги масаласини ҳал этишда ҳар доим ижро ҳужжати қайси суд томонидан берилганлиги аниқланиши лозимлигига қаратилсин.
Қонуннинг 38-моддасига кўра, хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша хўжалик суди ёки суд ижрочиси турган жойдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш қуйидаги ҳолларда ҳам хўжалик суди томонидан амалга оширилади:
— ижро хатлари ижро этилганда, агар ундирувчи ва қарздор юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар бўлса;
— суд ижрочисининг ижро йиғимини ва ижро харажатларини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижро этилганда, агар қарздор юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро бўлса.
Қонуннинг ушбу моддаси биринчи қисмида назарда тутилмаган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш суд ижрочиси турган жойдаги умумий юрисдикция суди томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг 861-моддасига кўра, хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича суд ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган хўжалик судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда суд ижрочисининг қарори устидан қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган жойдаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилади.
Суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари устидан бериладиган шикоятларнинг судга тааллуқлилиги масаласи ҳам юқорида қайд этилган Қонун нормалари талабларига риоя этилган ҳолда ҳал этилади.
Агар, хўжалик суди ва умумий юрисдикция суди томонидан берилган ижро варақалар ягона ижро иши юритувига бирлаштирилган бўлса, суд ижрочисининг ушбу ижро варақаларининг ижроси билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари устидан ижро жойидаги умумий, юрисдикция судига шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Бош суд ижрочиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек суд ижрочилари томонидан Қонуннинг 831 ва 84-моддаларида назарда тутилган ваколатларини амалга ошириш жараёнида қабул қилган қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан берилган ариза ва шикоятларни кўриб чиқишнинг судларга тааллуқлилиги масаласи судлар томонидан ушбу қарорнинг 15-банди талабларидан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим.
ХПК 24-моддасининг 9-бандига мувофиқ, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судларига тааллуқлидир.
Қайд этилган тоифадаги ишларни кўриш жараёнида суд ижрочиларининг ҳаракатларида қонун бузилиши аниқланган ҳолларда судлар, ФПКнинг 19-моддаси ва ХПКнинг 152-моддасига мувофиқ, уларга нисбатан тегишли қонуний таъсир чоралари кўришлари лозим.
Қонун 831-моддаси 1-қисмининг 3-хатбошига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош суд ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари суд ижрочиларининг ноқонуний ва асоссиз қарорларини бекор қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, суд ижрочисининг у ёки бу қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан кўриб чиқилмайди ва бундай аризалар ХПК 117-моддасининг 1-бандига асосан қабул қилинмайди, қабул қилинганлари бўйича эса ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши лозим.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қонуннинг 88-моддасига мувофиқ, суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд ижрочисининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижроси бўйича чора кўрмаганлиги ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги судга бериладиган шикоятнинг объекти бўлиши мумкин.
Шикоят қилиш ФПК ва ХПКнинг 15-бобларида назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда ариза (шикоят) бериш йўли билан амалга оширилади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қайд этилган аризалар (шикоятлар) айрим хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартибида кўриб чиқилиши керак.
Ариза (шикоят)ни кўришга тайёрлашда судья зарур бўлган ижро иш юритуви ҳужжатларини талаб қилиб олади.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида аризачи, шунингдек хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) низолашилаётган орган (мансабдор шахс)га хабар берилади.
Тегишли тартибда хабардор қилинган ушбу шахслар ёки вакилларининг келмаслиги, агар суд уларнинг иштирокини мажбур деб топмаган бўлса, ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд, шикоятни асосли эканлигини аниқласа, хатти-ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни ноқонуний, қарорни эса ҳақиқий эмас деб топади. Билдирилган талаб асоссиз бўлса, суд уни қаноатлантиришни рад қилади.
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Келиб тушган ариза (шикоят) тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда суднинг қарорида йўл қўйилган ҳуқуқ бузилиш ҳолатини бартараф этиш учун бажарилиши лозим бўлган аниқ ҳаракатлар кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Судларнинг эътибори ФПК ва ХПКнинг 40-моддалари талабларига мувофиқ, тарафлар процесснинг исталган босқичида, шунингдек ижро босқичида келишув битими тузиш орқали ишни якунлашга ҳақли эканлигига қаратилсин.
Ижро босқичида суд ҳужжати бўйича тузилган келишув битими ижро ҳужжатини берган ёки ижро амалга оширилаётган жойдаги тегишли суд томонидан, бошқа органлар ҳужжатлари бўйича эса суд ижрочиси жойлашган жойдаги умумюрисдикция судлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш иш юритувини очиш тўғрисидаги қарори қарздор ва унинг мулки жойлашган жойдаги суд ижрочисига юборилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ижрочиси хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш иш юритувини очиш тўғрисидаги қарорини олган пайтдан бошлаб ижро иши юритишни тугатади. Мулк ҳуқуқини тан олиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мулкни ўзганинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз равишда орттирилган бойликни ундириш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги ижро иши юритувлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда суд ижрочиси ижро иши юритиш давомида ўзи томонидан қарздорнинг мол-мулкига қўйилган тақиқлар ва ижро билан боғлиқ бўлган бошқа чекловларни бекор қилади.
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг барча мажбуриятлари амалга оширилишига йўл қўйилганлиги боис, иш юритиш тугатилган ижро ҳужжатлари, ижро иши юритишни тугатиш ҳақидаги суд ижрочисининг қарори нусхаси билан биргаликда, уч иш куни ичида тугатувчига юборилади. Қонуннинг 62-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, суд ижрочиси ижро ҳужжатини юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади.
20. Юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда, ушбу юридик шахс мулкдорлари, муассислари ва аъзолари (иштирокчилари)нинг пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин:
Бунда, қарздор бошқа шахслар билан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкка эга бўлса, ундирув унинг қонунга мувофиқ аниқланадиган улушига қаратилади.
21. Ўзбекистон Республикаси ФК 284-моддасига мувофиқ, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу муносабат билан суд ижрочиси суд томонидан ундирув қаратилган гаровдаги мулк бошқа шахсга сотилганлигини асос қилиб, ижро иши юритувини тугатишга ҳақли эмас.
22. Қонуннинг 81-моддасига мувофиқ, ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга хўжалик суди томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солинади.
Жаримани банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан қўллаш ҳақида хўжалик судига берилган ариза суд томонидан алоҳида даъво тартибида кўрилиши лозим.
Бундай ариза суд ижрочиси томонидан ҳам, ундирувчи (тадбиркорлик субъекти) томонидан хам берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Агар қарздор — жисмоний шахс томонидан суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар ижро этилмаса, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, чиқиб кетишни чеклаш ундирувчи ёки суд ижрочисининг аризасига асосан умумюрисдикция судлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Умумий юрисдикция ва хўжалик судларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга доир қонунларни қўллаш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириш, уларнинг ижросига тўсқинлик этувчи ҳолатларни аниқлаш, шунингдек йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.