Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Солиқ кодексининг XVII-бўлими (бундан буён-СК), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) ўн учинчи боби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги ва 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида»ги қарорлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунга кўра (СК 337-моддаси) давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья аризани қайтариш ҳақида ажрим чиқариши шарт (ФПК 195-моддаси). Ажримда тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммаси кўрсатилиши ва ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг такроран мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги тушунтирилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 133-моддасининг иккинчи қисми, 193-моддаси мазмунига кўра, судья фуқаролик ишини қўзғатиш босқичида аризачининг илтимосномаси бўйича, уни мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга, бўлиб-бўлиб тўлашга ёки миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ёхуд аризачининг илтимосномасини қаноатлантириш ҳақидаги алоҳида ажримида кўрсатади. Илтимоснома рад қилинганда, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар суднинг тегишли ажрими билан аризачига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат божини қайтариш ФПК 123-моддасининг иккинчи қисми ва СК 342-моддасида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Бож қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
Бошқа суд харажатларига (ФПК 132-моддаси биринчи қисмининг 5-банди) суд томонидан оқилона миқдорларда белгиланадиган, ҳақиқатда йўқотилган вақт учун ундириладиган компенсация, вакилнинг ёрдами учун тўланадиган харажатлар ва ҳ.к. киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ФПК 135-моддаси талабларига кўра, ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларни тўлаш тарафлар зиммасига юклатилиши сабабли, судларнинг эътибори ишни суд муҳокамасига тайёрлашда тарафлар томонидан уларни тўлашга зарур пул суммаларини суднинг депозит ҳисобига олдиндан киритиш чораларини кўриш лозимлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ФПК 136 — 141-моддалари билан тартибга солинади Шу сабабли, суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан, зарур ҳолларда эса, бир тарафга бошқа тараф йўқотган, иш вақти учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлигини текшириши шарт, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафлар (тарафдан ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. ФПК 262-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази