24.11.2009 йилдаги 13-сон
Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 471-моддаси 3 банди ва 320-моддаси талабини бузиб, қатор ҳолларда процессуал чиқимлар кимга ва қанча миқдорда юкланиши лозимлигини ҳал этишмаяпти ва ҳукмда кўрсатишмаяпти; баъзан бунда Жиноят-процессуал эмас, балки Фуқаролик процессуал кодексига амал қилишмоқда, айрим ҳолларда процессуал чиқимларни давлат фойдасига эмас, балки муайян шахслар ёки ташкилотлар фойдасига ундиришмоқда; иш бўйича бир неча шахс судланганда процессуал чиқимларни ҳиссали эмас, балки солидар тартибда ундиришмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тушунтирилсинки, Жиноят процессуал кодексининг 318-моддасига мувофиқ жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимлар қуйидагилардан иборат:
ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судлар ҳар бир жиноят ишини ўз иш юритувига олиш пайтида дастлабки тергов органлари томонидан ЖПК 380-моддаси биринчи қисмининг айблов хулосасига процессуал чиқимлар тури ва миқдорига доир маълумотнома илова қилиниши тўғрисидаги талаби бажарилганлигини текширишлари лозим. Бундай маълумотнома ярашув тўғрисидаги ариза, ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор билан судга юбориладиган иш бўйича ҳам илова этилиши шарт.
6. Тушунтирилсинки, ЖПК 471-моддаси 3-бандига кўра, процессуал чиқимларга доир масала ҳукмда (ажримда) ҳал этилиши шарт бўлиб, унда чиқимлар кимга ва қай миқдорда юкланиши кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 320-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўришда сарф қилинган чиқимлар давлат фойдасига маҳкумлардан (шу жумладан, жазодан озод қилинган ёки жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилганда ҳам) ундирилади, таржимонга тўланган суммалар, шунингдек ЖПК 320-моддаси олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
судланувчи оқланган ёки иш ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ тугатилган тақдирда. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди;
10. Процессуал чиқимларни ундириш масаласини ҳал этиш чоғида судлар процессуал қонунчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга риоя этишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.