Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро ҳужжатларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенциясини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Конвенциясини тўлдирувчи «Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақида»ги Протоколни ратификация қилди, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» Қонун қабул қилинди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга доир тегишли ўзгартиришлар киритди.
2. Жиноят кодексининг 135-моддаси биринчи қисми диспозицияси мазмунига кўра, одам савдоси деганда, одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади.
4. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, олиш-сотиш тариқасидаги одам савдосидан фарқли равишда, Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳоллар (ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш, қабул қилиш)да жиноий жавобгарлик юзага келишининг зарур шарти одамни эксплуатация қилишга қаратилган мақсад мавжудлиги ҳисобланади.
7. Тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 135-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби формал бўлиб, жиноят одамни олиш-сотиш битими тузилган пайтдан ёки қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган бошқа қилмиш содир этилган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
8. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «а» банди билан жабрланувчини ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш билан боғлиқ тарзда содир этилган одам савдоси квалификация қилинади.
9. Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «г» банди билан айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси билан боғлиқ ҳаракатлар квалификация қилинади.
10. Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда одам савдоси (Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «ж» банди), бундай жиноят мансабдор шахс томонидан ёки ўз хизмат ваколатларидан Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган ҳар қандай қилмишни енгиллатиш мақсадида фойдаланган бошқа шахс томонидан содир этилганлигини билдиради.
11. Тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «з» бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор жабрланувчини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки унинг ҳудудига Давлат чегараси орқали (қонуний ёки қонунга хилоф тарзда) топтайди ёки бошқа тарзда ўтказади ёхуд шахсни унинг эркига зид равишда хорижий давлат ҳудудида ушлаб туради.
12. Таъкидлаш лозимки, Жиноят кодексининг 135-моддаси учинчи қисми «б» банди бўйича жиноий жавобгарлик, фақат одам савдосида объект сифатида иштирок этган шахс ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар эҳтиётсизлик оқибатида етказилган тақдирдагина келиб чиқади.
13. Қонун мазмунига кўра, алдаш йўли билан содир этилган олиш-сотиш, шунингдек, одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тариқасидаги одам савдоси Жиноят кодексининг 135-моддаси диспозицияси билан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди, Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми «а» банди бундан мустасно.
14. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, одам савдоси жинояти Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисмининг «ж», «з», «и», «к» бандлари, учинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилинганда, қилмишни Жиноят кодексининг мазкур жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишга, фақат қонуннинг бошқа нормасида Жиноят кодексининг 135-моддаси тегишли қисми санкциясида белгиланган жазодан оғирроқ жазо белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Агар одам савдосида шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан қамраб олинмайди. Бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 104-моддаси тегишли қисми билан қўшимча квалификация қилиниши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази