«Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
2. Музей — музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Музейлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ўз Низомига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Музейларни ушбу бандда назарда тутилганидан ташқари бошқа мақсадлар учун ташкил этишга йўл қўйилмайди.
сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда мамлакатда эришилган ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;
музейлар фондларида сақланаётган халқимизнинг маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, мамлакат фуқароларига намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;
музейлардаги ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш;
музейшуносликнинг долзарб масалаларига оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ва илғор иш тажрибаларни оммалаштириш;
чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш;
6. Музейлар ўз мақсад ва вазифаларини амалга оширишда давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар билан биргаликда ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиши, турли танловлар, кўргазмалар ташкил этиши ҳамда белгиланган тартибда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.
асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейларга;
асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган маданий ва табиий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналарга бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат музейларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда оммага намойиш этиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник базанинг, шу жумладан бино (хона ёки хоналар), зарур кўргазма жиҳозлари, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Музей нотижорат маданият муассасаси шаклида ташкил этилади ва белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Музей Низоми амалдаги қонучилик талабларига мувофиқ тарзда ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади (фақат давлат музейлари учун) ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Музей Низомига белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Музейлар ўзларининг юқори бошқарув органи ҳамда тегишли ҳудудий маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда (фақат давлат музейлари учун) белгиланган тартибда ўз филиалларини ташкил этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги музейларни бошқариш соҳасида қуйидаги ваколатларга эга:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибига киритади ҳамда унинг таркибидан чиқаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабардор қилувчилар реестрини юритади ва уларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини назорат қилади;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг музейларни бошқариш соҳасида ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда ўз ҳудудида жойлашган музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Музейларда маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот, илмий-тадқиқот ишлари савиясини ошириш, музейнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ҳомийлар маблағларини жалб этиш ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат (нодавлат) музейлари директори ва директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан келишилган ҳолда музей бўйсунувчи бошқарув органи (нодавлат музейларда-мулкдор) томонидан лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
музей ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, музейга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
музей ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатлари ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
музей фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, музей фаолиятининг бошқа масалалари бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17. Музей директори ходимларнинг касб маҳоратини доимий равишда ривожлантириб бориш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун масъулдир.
18. Музей ходимлари музей Низомига, ички тартиб, касбий ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя этишлари, музей фаолиятини такомиллаштиришда фаол иштирок этишлари, ўз касбий малакаларини мунтазам ошириб бориши шарт.
19. Музейларнинг моддий-техника базаси зарур иморатлар, коммуникациялар, жиҳозлар, музейлар фондини музей ашёлари ва коллекциялари билан бойитиш, уларни сақлаш, аниқлаш, тўплаш, маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш, ўрганиш, эълон қилиш соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
20. Музейлар бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан тегишли талабларга риоя қилинган ҳолда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат музейларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Нодавлат музейларни молиялаштириш уларнинг муассислари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Давлат музейи жойлашган бино бошқа ташкилотларга берилган тақдирда, ушбу масала бўйича қарор қабул қилган давлат органи давлат музейини тенг қийматдаги бино билан таъминлаши ҳамда мазкур музейнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини, шунингдек кўргазма жиҳозларини кўчириш ва янги экспозицияни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Давлат музейларининг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
27. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини эълон қилиш — музейнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини омма олдида намойиш этиш, босма нашрларда, электрон ва бошқа турдаги жисмларда такрорлаш орқали жамиятга тақдим этишнинг барча шаклларини назарда тутувчи фаолият тури ҳисобланади.
28. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини биринчи марта эълон қилиш ҳуқуқи мулкдор томонидан мазкур музей ашёлари ва музей коллекциялари бириктириб қўйилган музейга тегишлидир.
29. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини такрорлашдан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказилиши музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори белгилаган тартибда музейлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Музей ашёлари ва музей коллекциялари, музейларнинг бинолари, музейлар ҳудудида жойлашган объектлар тасвирларидан фойдаланган ҳолда тасвирий, босма, ёдгорлик ва бошқа ададли маҳсулотларни ҳамда халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш, музейларнинг номлари ва рамзий белгиларидан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ музейлар маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат (нодавлат) музейлари тегишли вазирликлар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (нодавлат музейлар — мулкдорлар, муассислар) келишувига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг тақдимномасига биноан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (нодавлат музейлар — мулкдорлар) қарори билан қайта ташкил этилади ва (ёки) тугатилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
32. Давлат музейи тугатилганда, унинг тасарруфида бўлган ва асосий ҳисоб ҳужжатларида қайд этилиб, Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатга олинган барча музей ашёлари ва музей коллекциялари, фаолият йўналиши ўхшаш (ёки яқин) бўлган давлат музейига тўлалигича ўтказилади.
33. Фаолияти тугатилган музей фондида мавжуд бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг турли музейлар ёки бошқа ташкилотларга тарқатиб юборилиши тақиқланади.
34. Фаолияти тугатилган музей фондидаги музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳамда асосий ҳисоб ҳужжатларини қабул қилиб олган давлат музейи, уларнинг бут сақланишини, музей ашёлари ва музей коллекциялари ўз ҳисоб ҳужжатларида қайд этилишини ҳамда Миллий музей фонди таркибига киритилишини, улардан илмий, маданий ва маърифий мақсадларда фойдаланишни ва экспозицияда намойиш этишни таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Музейларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат музейларининг тоифаларини белгилаш ва уни ўзгартириш тартибини белгилайди.
2. Миллий музей фондининг Давлат каталоги рўйхатидан ўтказилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган давлат музейлари тоифалаштирилади.
3. Ўзбекистон Республикасида давлат музейлари тоифалари даражаларига кўра олий тоифа, I тоифа, II тоифа, III тоифадан иборат бўлади.
4. Музейларнинг асосий фондида сақланаётган музей ашёлари, музей коллекцияларининг ноёблиги, уларнинг сақланиш ҳолати, музей биносининг амалдаги талабларга мослиги, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланганлиги, ташриф буюрувчилар учун яратилган қулайликлар, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олиши, халқаро алоқалар йўлга қўйилганлиги ҳамда экспонатлар сони, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони давлат музейларининг тоифаларини белгилашда асосий кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади.
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган, ташриф буюрувчиларга барча қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 40 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 40 минг нафардан ортиқни ташкил этган бўлса — олий тоифа;
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланган, ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 30 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 30 минг нафардан 40 минг нафаргачани ташкил этган бўлса — I тоифа;
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан қисман таъминланган, ташриф буюрувчиларга ўртача даражада қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига қисман жавоб берадиган, халқаро алоқалар қониқарли йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 25 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 20 минг нафардан 30 минг нафаргачани ташкил этган бўлса — II тоифа;
асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати қониқарли даражада, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланмаган, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар даражаси паст, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб бермайдиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилмаган ҳамда экспонатлар сони 20 мингтагача, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 10 минг нафардан 20 минг нафаргачани ташкил этган бўлса — III тоифа берилади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермаган музейларга тоифа берилмайди ва улар ҳудуддаги бошқа йирик музейлар таркибига ўтказилади ва филиал сифатида фаолият юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан баъзи давлат музейларига тоифалар юқоридаги кўрсаткичлар инобатга олинмаган ҳолда берилиши мумкин.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
6. Янги ташкил этилган музейларга дастлаб III тоифа берилади ва бир йиллик фаолиятидан сўнг белгиланган асосий кўрсаткичлар асосида тегишли равишда тоифаси ўзгартирилади.
7. Давлат музейларининг штат жадваллари улар эга бўлган тоифадан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат музейлари тоифа олиш, амалдаги тоифасини ўзгартириш тўғрисида ўзлари бевосита бўйсунувчи юқори бошқарув органлари орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мурожаат этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссия давлат музейларига унинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тоифа берилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Музейларнинг асосий фондида сақланадиган ноёб дурдоналарнинг бошқа музейларга бериб юборилиши, сақланиш ҳолати ёмонлашганда, музей биноси талабга жавоб бера олмай қолганда, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминлаш тўхтаб қолганда, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар қониқарсиз бўлганда, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олмай қолиши, халқаро алоқаларнинг сусайиб бориши ҳамда экспонатлар сонининг камайиши, музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони кўрсаткичлари пасайиши ҳолати аниқланганда уларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг қарорига асосан тегишли тарзда пасайтирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
11. Музейларга уларнинг тоифасини тасдиқловчи махсус гувоҳнома уч йил муддатга берилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат музейларини тоифалаштиришга оид ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигида сақланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
13. Давлат музейлари ва уларнинг юқори бошқарув органлари раҳбарлари асосий фондда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сони ҳамда музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони ва молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг мавжуд ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳаққоний тайёрланиши учун масъулдирлар.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Миллий музей фондининг Давлат каталогини (кейинги ўринларда «Давлат каталоги» деб юритилади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Давлат каталоги — миллий музей фонд таркибига киритилган ҳар бир музей ашёси ва ҳар бир музей коллекцияси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжатидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат каталоги Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан юритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
5. Давлат каталоги музей ашёлари ва музей коллекцияларига эгалик қилаётган ёки улардан фойдаланаётган ёхуд тасарруф қилаётган музейлар ва бошқа ташкилотларнинг асосий ҳисоб ҳужжатларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилади.
6. Давлат каталогига музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисида қуйидаги маълумотлар (электрон ва босма шаклда) киритилади:
юридик ва жисмоний шахсларнинг Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги битимлар реестри;
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг ўғирланиши ёки йўқотилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш учун уларга эгалик қилувчилар, улардан фойдаланувчилар ва тасарруф этувчилар Давлат каталогига киритиладиган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат каталогига музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида киритиладиган маълумотларни тақдим этиш шакли Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тақдим этилган маълумотларни музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларига таққослаш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мавжудлигини аниқлаш мақсадида назорат текширувлари ўтказиш ваколатига эга.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
10. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогига киритишда уларга эгалик қилаётган, фойдаланаётган, уларни тасарруф қилаётган музейлар ва бошқа муассасалар томонидан музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларида қайд этилган музей ашёси ва музей коллекцияларининг маълумотлар рўйхати (уларнинг ҳар бири ҳақидаги зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда) электрон ва босма шаклларда уч нусхада тайёрланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
учинчи нусха — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига Миллий музей фонди таркибига киритиш учун тақдим этилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Тақдим этилган рўйхат босма шаклининг ҳар бир саҳифасида музейнинг бош муҳофизи (фонд мудири) имзоси, шунингдек рўйхатнинг охирида музей директори ва бош муҳофиз (фонд мудири) имзоси, рўйхат расмийлаштирилган сана ва музейнинг муҳри қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Рўйхатларнинг босма шакли музейлар ва бошқа ташкилотларнинг юқори бошқарув органи (мавжуд бўлса) раҳбари томонидан тасдиқланиб, шу орган томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогига киритиш тўғрисида расмий сўров билан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мурожаат этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тақдим этилган ҳужжатлар асосида музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатига киритади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
13. Музей ашёлари ва музей коллекциялари Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.
14. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари мулкдорига рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат каталогига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар ва тасарруф этувчилар тақдим этилган маълумотларга киритилган ҳар қандай ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига бир ой муддатда хабар беришлари шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Музей маъмурияти, тасарруфида музей ашёлари ва музей коллекциялари бўлган бошқа муассасалар музей ашёлари ёки музей коллекциялари ўғирланиши, йўқотилиши ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига ҳамда бошқа тегишли ташкилотларга хабар беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
17. Юридик ва жисмоний шахсларнинг Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан, мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш мазкур ҳаракатлар Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат каталогига оид ҳужжатларни сақлаш ва юритиш тартиби, улар билан ишловчи ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат каталогига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисидаги маълумотлар фақат Давлат каталогини юритишга алоқадор бўлган, яъни музей директори, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, бош муҳофиз, фонд бўлими бошлиқлари, ҳисобга олиш бўлими ходимлари учун очиқ ҳисобланади. Бошқа юридик ва жисмоний шахслар ушбу маълумотлардан фойдаланиш ёки улар билан танишиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мурожаат қилиши ва ёзма рухсатнома олиши шарт.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатидан чиқариш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг тегишли буйруғи чиққан вақтдан бошлаб музей ашёлари ва музей коллекциялари Давлат каталоги рўйхатидан чиқарилган ҳисобланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Музей ашёлари ва музей коллекциялари чиқарилишига асос бўлган тегишли асосномалар Давлат каталогида рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш учун уларнинг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига ёзма мурожаат этади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Мурожаатга музей ашёси ёки музей коллекциясини Миллий музей фондидан чиқариш сабаблари (уларни топиш ёки тиклаш бўйича амалга оширилган чоралар) тўғрисида тўлиқ маълумот, музей ашёси ва музей коллекциясининг фотосуратлари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги зарур ҳолда бошқа қўшимча маълумотларни ҳам талаб қилиши мумкин.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
22. Музей ашёлари ёки музей коллекциялари Давлат каталоги рўйхатидан чиқарилганда, улар бир вақтнинг ўзида Миллий музей фонди таркибидан ҳам чиқарилган ҳисобланади.
23. Битимлар реестрида музей ашёлари ва музей коллекциялари билан боғлиқ бўлган қуйидаги битимлар турлари рўйхатга олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Музейлар битимни ёки ворислик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни Давлат каталогида рўйхатга олиш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига қуйидагиларни тақдим этади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
битимни ёки ворислик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни Давлат каталогида рўйхатга олиш тўғрисида ариза (аризада битим ёки ворислик предмети ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома, битим тури ва қатнашчилари қайд этилади);
битим ёки ворислик предмети ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхати ва уларни Миллий музей фонди таркибига киритиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (дубликат).
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги белгиланган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда қуйидагиларни амалга оширади:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
ҳужжатларда қайд этилган музей ашёлари ва музей коллекциялари тўғрисидаги маълумотларни Давлат каталоги рўйхатига киритади;
битимни ёки ворислик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни битимлар реестрида рўйхатга олади ва рўйхатнинг тартиб рақами кўрсатилган ёзма маълумотнома беради;
битим ёки ворислик предмети бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори ўзгарганда, уларни янги мулкдор номига қайта расмийлаштиради, мазкур музей ашёлари ва музей коллекцияларининг аввалги мулкдорига берилган гувоҳномани бекор қилади, битим ёки ворислик ўзгариши натижасида ушбу музей ашёлари ва музей коллекциялари таркибида содир бўлган ўзгаришларни қайта рўйхатга олади.
26. Меросхўр музей ашёлари ва музей коллекцияларига нисбатан мерос қолдирувчида мавжуд бўлган мажбуриятлардан бош тортган тақдирда, меросхўр томонидан уларни сотиш ёки бошқа битим белгиланган тартибда амалга оширилмагунча гувоҳнома қайтадан расмийлаштирилмайди.
27. Давлат музейлари, тасарруфида музейлар бўлган бошқа муассасалар музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш учун улар ҳақида тақдим этилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва талаб даражасида тайёрланиши учун масъулдирлар.
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартибини белгилайди.
2. Миллий музей фонди — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган музей ашёлари ва музей коллекциялари мажмуи ҳисобланади.
3. Музей ашёси — сифати ёки алоҳида белгилари жамият манфаатлари учун сақлаш, ўрганиш ва оммага намойиш этиш заруратини тақозо этувчи маданий бойликдир.
4. Музей коллекцияси — ўз келиб чиқиш хусусияти ёки шаклан яқинлиги туфайли ёхуд бошқа белгилари бўйича бирлаштирилгандагина музей ашёси хусусиятига эга бўладиган маданий бойликлар мажмуидир.
6. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига, кимнинг эгалигида турганлигидан қатъи назар, давлат мулки бўлган барча музей ашёлари ва музей коллекциялари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари томонидан муассислар маблағлари ёки ўз маблағлари ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан олинадиган, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулда олинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритиш белгиланган тартибда уларнинг мулкдори аризаси асосида амалга оширилади.
9. Музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.
10. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари мулкдорига Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ҳамда сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига оид битимлар тузиш, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас, уларнинг йўқолиши, емирилиши ёки бошқа музей ашёлари ва музей коллекцияларига айирбошланиши ҳоллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан амалга оширилади. Тегишли факт Миллий музей фондининг давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фонди таркибидан чиқарилган ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги қуйидаги ҳолларда нодавлат музейларга бириктириб қўйилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори олдига уларни сақлаш жойини ўзгартириш ва тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалаларни қўйиши мумкин:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ишлари белгиланган тартибда йўлга қўйилмаган бўлса;
музей ашёлари ва музей коллекциялари яроқсиз ҳолга келган, деб топилса ва уларни таъмирлаш ишларига зарур маблағ ва материаллар ажратилмаётган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан олиб бориладиган назорат фаолияти давомида бошқа асосий камчилик ва нуқсонлар аниқланса.
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш бўйича белгиланган қоидаларни бузган айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат музейларига, бошқа давлат муассасаларига бириктириб қўйиш Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
3. Давлат музейлари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тўплаш, сақлаш, таъмирлаш, намойиш қилиш, илмий тадқиқ қилиш ва тарғиб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат музейлари, тасарруфида музейлар бўлган бошқа давлат муассасалари музейларига музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўтказиш тартиби оператив бошқариш ҳуқуқи берилган ташкилотларнинг мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
5. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш учун топширишда музейлар, бошқа давлат муассасаларининг фаолият тури, соҳа йўналишлари ва улардаги мавжуд шарт-шароитлар ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларига музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш тўғрисидаги гувоҳнома Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг хулосаси асосида берилади.
Гувоҳнома шакли Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
7. Оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
8. Оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
музей ашёлари ва музей коллекциялари билан боғлиқ ҳисобга олиш ҳужжатларининг юритилиши ҳамда бут сақланишини;
музей ашёлари ва музей коллекцияларидан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим мақсадларида фойдаланилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларида музей ашёлари ва музей коллекцияларига зарар етказилган ҳолларда, ушбу зарарда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Мазкур Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Миллий музей фонди (кейинги ўринларда Фонд деб юритилади) ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
3. Фонд таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг жисман бут сақланиши ва хавфсизлигини, улардан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим йўналишларида фойдаланишни таъминлаш мақсадида Фонд ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилади.
музейлар соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга музейлар фаолиятида амал қилинишини назорат қилиш;
тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш, такомиллаштиришга доир дастурлар, қарорлар тайёрлаш ва бошқалар.
5. Фонднинг давлатга тегишли қисми ҳолати устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
сўровномалар йўллаш ҳамда музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида Фонднинг давлат ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йилда бир марта музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сақланиши ҳолати тўғрисида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига ҳисобот бериш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
6. Фонднинг давлатга тегишли бўлмаган қисми ҳолати устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
нодавлат музейлар бошқарувига топширилган музей ашёлари ва музей коллекциялари сақланиши белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, унинг мулкдори олдига музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш жойини ўзгартириш ёки тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни қўйиш;
музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида Фонднинг давлат ҳисобини юритиш учун зарур бўлган сўровномалар йўллаш ҳамда ахборот олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларини, жумладан, кирим ва инвентарь дафтарларини, музей ашёлари ва музей коллекцияларини доимий (вақтинча) сақлашга, уларни таъмирлаш ва ҳисобдан чиқаришга оид далолатномаларни, музейнинг Фонд ишлари ва сотиб олиш комиссиясининг баённомаларини, фонд ҳаракатига тааллуқли буйруқларни текшириш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини бевосита кўриш ёки ҳужжатларга асосан таққослаш йўли билан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Фонд ҳолати устидан давлат назоратини бевосита ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари, музей коллекцияларига эгалик қилувчи юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари орқали ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг қўшма Ҳайъат йиғилишида тасарруфида музейлар бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ҳар йили камида бир марта муҳокама этилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
10. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари ўз тасарруфида бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг ҳолати тўғрисида юқори бошқарув органига йиллик ҳисобот топширадилар. Юқори бошқарув органи музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бутлиги ва сақланиши шароитларини яхшилашга доир қарорлар қабул қилади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Фонд ҳолати юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
12. Фонд ҳолатини ўрганиш натижалари, давлат музейлари ва нодавлат музейлардан сўровномалар орқали олинган маълумотлар ва ахборотлар таҳлил этиб борилади.
13. Мониторинг натижалари асосида фонд ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этиб борилади.
14. Давлат музейлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўз тасарруфида бўлган музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳамда уларни ҳисобга олиш ҳужжатларининг бут ва хавфсиз ҳолда сақланишини таъминлаш учун масъулдирлар.
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», ва «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Музей мутахассисларини тайёрлаш давлат таълим стандартлари, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш давлат таълим талаблари ва намунавий дастурлар асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
3. Давлат таълим стандарти музей мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш, улар фаолиятини аттестациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида тегишли фанлар орқали музейлар тўғрисида тушунчалар шакллантирилади ва бирламчи умумий таълим берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тегишли илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасаларида таянч докторантура ва докторантура орқали музей соҳаси бўйича илмий кадрлар тайёрланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
6. Олий таълим муассасаларидаги музей соҳаси бўйича таълим йўналишларида талабаларга музейшуносликнинг умумий назарияси, музейлар ва музейшунослик тарихи, ҳозирги аҳволи ва келажак истиқболлари, жаҳон музейлари амалиёти, унда қўлланилаётган замонавий технологиялар ва илғор иш тажрибаси, музейлар бошқаруви, ҳужжатлаштириш, илмий-фонд ишлари, коммуникация назарияси, музейларга оид қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари, соҳада мавжуд бўлган муаммолар, уларни ҳал этиш усуллари ва йўналишга оид бошқа билимлар берилади.
7. Музейшуносликка тегишли таълим йўналишидаги талабалар ўзлаштирган музей соҳасига оид назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида республиканинг илғор музейлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган бошқа йирик ташкилотлар ва муассасаларда танишув, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказади.
8. Бакалавр ва магистратура талабаси жаҳон музейлари, музей ва жамият, ёдгорликларни сақлаш, санъат асарларининг бадиий таҳлили, санъат соҳаси менежменти, бадиий ашёлар технологияси ва санъат асарларини таъмирлаш, илмий фаолият методологиясини ўзлаштиради.
9. Бакалавр ва магистратура босқичи битирувчилари соҳа бўйича ўзлари танлаган мавзуларда тегишли равишда бакалаврлик ҳамда магистрлик диплом ишларини ҳимоя қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Таянч докторантура ва докторантурада музейшунослик объекти ва предметларининг шу кунгача ўрганилмаган ёки кам ўрганилган назарий ва амалий муаммоларига оид илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади. Илмий изланишлар натижалари илмий ва махсус журналларда, республика ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган конференцияларда эълон қилинади. Диссертациялар хулосалари илмий тўплам, дарслик, монография, илмий мақола ва бошқа шаклларда нашр этилиб, мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан музейшунослик ва музейлар амалиётига татбиқ этилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музейлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги соҳа бўйича ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар)да юқори бошқарув органи билан келишган ҳолда музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишини мувофиқлаштиради, шунингдек мазкур тизимни такомиллаштириш механизми ва усулларини ишлаб чиқади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
14. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни амалга оширадиган таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идораларнинг илмий-тадқиқот ва методик марказлари:
музей соҳасидаги илмий-тадқиқотлар натижалари музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига ўз вақтида жорий этилишини таъминлайдиган механизмни яратади ва амалиётга татбиқ этади;
музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқади, шунингдек ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларини ўқув-методик адабиётлар билан таъминлайди;
таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, танқидий ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашга босқичма-босқич юбориладиган музей ходимларининг режа жадвалини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
буюртмачи сифатида иш кўрадилар, музей фаолияти сифатининг ички назоратини ва таҳлилини амалга оширадилар, рейтинг тизими бўйича ҳар бир ходимнинг касб фаолияти мониторингини олиб борадилар ва баҳолаш орқали малака ошириш ёки қайта тайёрлашга эҳтиёжи бор ходимлар рўйхатини аниқлайди;
музей ходимларининг касб малакаси даражасини ўрганиш асосида уларни табақалаштиради, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тегишли турлари ва шаклларини белгилайди, ходимларнинг мақсадли малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурларини тузади.
17. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга ихтисослашган муассасалар (университетлар, институтлар, факультетлар, марказлар, курслар):
буюртмачилар талабларидан келиб чиқиб, аниқ йўналтирилган дастурлар асосида табақалаштирилган ўқув режалари ва дастурларни тасарруфида таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқади;
музей ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнининг ташкил этилиши ва унинг зарур даражада бўлиши учун жавоб беради;
тингловчилар учун зарур ўқув-методик қўлланмалар, дидактик воситалар, тарқатма материаллар тайёрлайди;
ўқитишнинг замонавий методларидан фойдаланган ҳолда музей ходимларининг танқидий ва ижодий тафаккурини ривожлантиришга, мустақил маълумот олишига йўналтирилган илғор таълим ва ахборот технологияларини жорий этади.
18. Ходимлар малакасини ошириш — Давлат таълим стандарти талаблари асосида касб маҳоратининг доимий равишда ўсиб боришини, фаолият юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминлайдиган, ўқитиладиган ўқув фани ёки курс, таълим ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг замонавий методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб боришдир.
малака оширишга ихтисослаштирилган муассасаларда (университет, институт, марказ, факультет, курсларда) ўқитиш;
илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиш.
20. Ходимлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлик муддати асосий ишдан ажралган ҳолда камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.
21. Малака оширишнинг билвосита шаклларининг даврийлиги ва муддати таълим муассасаси томонидан таълимнинг тегишли турини бошқаришга ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда, ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилиши назарда тутилган ҳолда белгиланади.
22. Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
23. Музей ходимларини қайта тайёрлаш — ишлаш сифатига қўйиладиган талабларнинг ошишини ва музейлардаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касбий билимларни, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ходимларни қайта тайёрлаш — мутахассисларнинг тегишли базавий касбий маълумотини таълим турининг Давлат таълим стандарти (қўйилган Давлат таълим талаблари) билан белгиланадиган, музейда талаб этиладиган иш сифатини таъминлайдиган даражада фаолиятини юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ходимларни қайта тайёрлашдир.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — мутахассисликнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат таълим талаблари) билан белгиланадиган талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдир.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
26. Ходимларни касбий қайта тайёрлаш, қоидага кўра, буюртмачилар ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим мутахассисларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан музей маъмуриятининг ташаббусига кўра ташкил этилади.
27. Ходимларни қайта тайёрлаш асосий ишдан ажралган ва ажралмаган, масофавий таълим методлари қўлланилган ва ўз билимларини мустақил оширган ҳолда базавий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва марказларда амалга оширилади.
28. Музей ходимларини қайта тайёрлаш ушбу таълим тури амалга оширилаётган таълим муассасаси бўйсунувчи юқори давлат органи томонидан намунавий ўқув дастурлари асосида тузилган мақсадли таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.
29. Қайта тайёрлаш бўйича таълимнинг давомийлиги ходимнинг илгари олган олий таълим даражасига ҳамда унга қўшимча тарзда берилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малака миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитилганда камида 16 ҳафта (576 соат)ни ташкил этади.
30. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми предметлар блоклари бўйича, музей маъмурияти томонидан белгиланадиган қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.
31. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли бажарган мутахассисларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:
малака ошириш ҳақидаги сертификат — камида 144 соат ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган шахслар учун;
32. Музей мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли Давлат музейи ёки музей томонидан қопланади.
33. Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар) томонидан амалга ошириладиган ички назорат, фанлар бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйилган давлат таълим талабларига мувофиқ малака ошириш тизими тингловчилари учун — малакани ҳимоя қилиш ишларини, қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун — курсларни тугатиш ишларини ўз ичига оладиган якуний назорат;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
таълимни бошқариш ваколатли давлат органи ва кадрлар буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасаларини қонунчиликка мувофиқ давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш орқали тартибга солинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар ва муассасалар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга масъулдирлар.
1. Ушбу Низом «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, музейларда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартибини белгилайди.
2. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекциялари фуқаролар кириб кўриши учун очиқдир.
3. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш қуйидаги асосларга кўра чекланиши мумкин:
4. Музейларда якка ва гуруҳга экскурсия хизмати кўрсатиш олдиндан талабнома асосида ёки талабнома бўлмаганда навбат тартибида, музей биносининг санитария меъёрларида белгиланган қабул қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади (гуруҳ таркиби 25 кишидан ошмаслиги зарур).
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш фуқаролар учун пуллик хизмат шаклида ташкил этилади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 358-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 — 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Музейлар ҳафталиги» доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «очиқ эшиклар куни» доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган тақдирда давлат музейларига бепул киритилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 358-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. 18 ёшгача бўлган болалар гуруҳини давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш тегишли таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти ҳамда давлат музейи ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти олдиндан музейга ташриф буюрувчилар таркибини, болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи масъул шахсни белгилаб, музей маъмуриятига ёзма равишда тақдим этади;
музейга болалар таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот томонидан белгиланган масъул шахс ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб ташриф буюради;
Болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи икки нафаргача масъул шахсга давлат музейида ушбу болалар гуруҳи билан бирга бепул киришига рухсат берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 358-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
музей тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш;
музейларда миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кечаларда иштирок этиш ва кўргазмалар ҳамда экспозицияларни кириб кўриш;
болаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш, уларда тарихий ўтмишни ҳурмат қилиш ва қадриятларни эъзозлашни шакллантириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 358-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Давлат музейига бепул кирган шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек давлат музейи ходими томонидан экскурсия хизматини кўрсатиш давлат музейига ташриф буюрувчилар учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82. Давлат музейига 18 ёшга тўлмаган болалар ва аҳолининг бепул кириши ҳисобини юритиш махсус журнал асосида амалга оширилади. Журнал шакли Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
9. Моддий ва маънавий бойликларни сақлаш ва ҳимоя қилиш, жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида музейлар ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
музей ҳудудига маст ҳолда ёки жамоат тартибини у ёки бу тарзда бузаётган, фуқаровий ва хизмат қуроли билан қуролланган шахсларни киритиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
экспонатларни қўл билан ушлаш, музей маъмурияти билан олдиндан келишиб, тегишли рухсатномани расмийлаштирмасдан фотосуратлар ҳамда видеотасвирга олиш;
музей залларига ўрнатилган тўсиқлардан ўтиш, ташриф буюрувчилар учун рухсат этилмаган жойларга кириш;
Музей ҳудудига кираётганда музей қўриқлаш хизмати ходимлари ташриф буюрувчиларни белгиланган тартибда текшириш ҳуқуқига эгадирлар.
Музейнинг ушбу қоидаларини бузган ташриф буюрувчилар музей ҳудудидан чиқариб юборилади ёки тегишли чоралар кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташриф буюрувчилар ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик талабларига, шунингдек музейнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Ташриф буюрувчилар томонидан музей экспонатига зиён етказилганда жавобгарлик қонунчиликка асосан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
музейда тартиб-интизомни сақлаш юзасидан қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўйиладиган талабларга қатъий риоя қилиш;
12. Музейлар ва музей-қўриқхоналарда ушбу Низом талабларини бажармаган музей ходимлари ва ташриф буюрувчилар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ушбу Низомнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини (жумладан давлат музейларида турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул) кириб кўриш тартиби ва шартлари билан боғлиқ қоидалари музей ҳудудининг ташриф буюрувчилар учун танишишга қулай бўлган жойига ўрнатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 358-модда)