10.04.2009 йилдаги 7-сон
Ҳужжат 13.12.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу муносабат билан, Жиноят кодекси (бундан буён — ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, тегишлича умумий юрисдикция суди ёки хўжалик суди томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжати (суд буйруғи, ажрим, қарор, ҳал қилув қарори, ҳукм) тушунилиши лозим.
Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, шунингдек ҳакамлик судлари ва чет давлат судларининг ҳал қилув қарорлари асосида, белгиланган тартибда, берилган ижро варақалари тушунилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодекси 232-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ҳужжатининг хусусияти аҳамият касб этмайди. Шу боис, суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилинганлик учун жиноий жавобгарлик суд ҳужжатининг мулкий ёки номулкий хусусиятга эга бўлган-бўлмаганлигидан қатъи назар юзага келади.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш деганда, шахс томонидан номулкий хусусиятга эга қонуний кучга кирган суд ҳужжати талабини бажаришдан бўйин товлаш бўйича қилинган ҳар қандай ҳаракат тушунилиши лозим. Бироқ, жиноий жавобгарликка тортиш учун ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1981-моддаси бўйича маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг давом эттирилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 71-моддаси талабига риоя этилиши, чунончи шахс ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши, ҳам шахс келгусида суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида суд ижрочиси томонидан ёзма тарзда огоҳлантирилган бўлиши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув, тергов органлари ва судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 232-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун муқаддам унга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилган бўлиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бироқ, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда (бундан буён — Қонун) суд ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажариш учун беш кунлик муддат назарда тутилган. Шу боис, Қонун аналогиясини қўллаб, жиноий жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантириш муддати беш кундан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Судларга тушунтирилсинки, Қонун айрим тоифадаги номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатлари бўйича суд ижрочиси томонидан бир қатор (масалан, уйга киритишда, уйдан чиқаришда, иморатни бузиб ташлашда, ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказишда ва ҳ.к) ижро ҳаракатларини амалга оширишни назарда тутади. Ушбу тоифадаги суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда, маъмурий жазо қўлланилгандан ва огоҳлантириш муддати ўтгандан сўнг шахс томонидан суд ҳужжати талабларини бажарилмаслиги ҳолатининг ўзи кифоя ҳисобланади ва суд ижрочиси томонидан тегишли ижро ҳаракатларининг амалга оширилиши аҳамият касб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Шуни эътиборга олиш лозимки, жиноят қонуни ЖК 232-моддасида назарда тутилган умумий нормадан истисноларни ҳам назарда тутади, бунда суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодексининг махсус нормалари бўйича (масалан, ЖК 122, 123-моддалари, 148-моддаси биринчи қисми) келиб чиқади ва қилмишни ЖК 232-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖК 232-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят субъекти фақат бундай шахсларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлимида қўйилган талабларга жавоб берадиган мансабдор шахс ҳисобланади.
ЖК 232-моддаси иккинчи қисми билан, жумладан, суд ҳукмига кўра муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс билан, била туриб, меҳнат шартномаси(контракт) тузган ёки бундай шартнома(контракт)ни бекор қилмаган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш юритувидаги суд ҳужжатининг ўз муддатида ижро этилишини таъминлаш чорасини кўрмаётган суд ижрочиси ЖК 232-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти ҳисобланиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда, суд ижрочисининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бошқарув тартибига қарши жиноят сифатида квалификация қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби формал ҳисобланади ва шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш факти аниқланишининг ўзи кифоя бўлиб, бунда қандайдир зарарли оқибат келиб чиққан-чиқмаганлиги, жумладан моддий зарар борлиги ва унинг миқдори аҳамият касб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 140-моддаси мазмунига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс муайян даврда ишламаган бўлса, алимент бўйича қарз қарз ундирилаётган пайтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Оила кодексининг 141-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд ҳужжатида белгиланган миқдордаги алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.