Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд амалиётида суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш билан боғлиқ ишлар бўйича тушунтириш берилишини тақозо этувчи масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(мақаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.
Шу муносабат билан Жиноят кодекси (бундан буён — ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш (ЖК 2321-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади»;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жиноят кодекси 232, 2321-моддаларида диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари деганда, қонуний кучга кирган — фуқаролик ишлари бўйича судларнинг, иқтисодий ва маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари;
жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, шунингдек, жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари;
ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Суриштирув, тергов органлари ва судлар эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганда вужудга келади. Мулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни пул маблағларини ёки мол-мулкни ундириш тўғрисидаги ҳужжатни бажаришдан бўйин товланганда, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Шу билан бирга, жиноят қонуни истисноларни ҳам назарда тутади, қайсики бунда номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик жиноий жавобгарликни эмас, балки бошқа оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан, ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган маҳкумнинг жавобгарлиги уни жиноий жавобгарликка тортиш йўли билан эмас, балки ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш орқали таъминланади (ЖК 46-моддаси тўртинчи қисми).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
4. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликка тортишнинг мажбурий шарти бўлиб, маъмурий жазога тортилганидан ва жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма тарзда огоҳлантирилганидан сўнг шахс томонидан суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш бўйича ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг давом эттирилиши ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш деганда, шахс томонидан номулкий хусусиятга эга қонуний кучга кирган суд ҳужжати талабини бажаришдан бўйин товлаш бўйича қилинган ҳар қандай ҳаракат тушунилиши лозим. Бироқ, жиноий жавобгарликка тортиш учун ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1981-моддаси бўйича маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг давом эттирилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 71-моддаси талабига риоя этилиши, чунончи шахс ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши, ҳам шахс келгусида суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида давлат ижрочиси томонидан ёзма тарзда огоҳлантирилган бўлиши талаб этилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 2321-моддаси биринчи қисми диспозициясидаги қуйидаги жиноят таркиблари назарда тутилган:
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ёки бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилишни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин давом эттириш;
суд ёки бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилиши жараёнида давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш.
ЖК 2321-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжати ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ёки бошқа орган ҳужжатининг хусусияти аҳамият касб этмайди.
Шу боис, суд ҳужжати ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилинганлик учун жиноий жавобгарлик ҳужжатнинг мулкий ёки номулкий хусусиятга эга бўлган-бўлмаганлигидан қатъий назар юзага келади.
Шу билан бирга, ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун ҳам, давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун ҳам шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун муқаддам унга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилган бўлиши талаб этилади.
(41-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жиноят қонунчилигида шахс давлат ижрочиси томонидан маъмурий жазога тортилгандан қанча муддат ўтгандан сўнг суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги белгиланмаган.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Бироқ, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда (бундан буён — Қонун) суд ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажариш учун беш кунлик муддат назарда тутилган. Шу боис, Қонун аналогиясини қўллаб, жиноий жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантириш муддати беш кундан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунга кўра, шахсни жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш тўғрисидаги хатда давлат ижрочиси ўтказиб юборилиши суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик келтириб чиқарадиган муддатни (5 кунгача) аниқ кўрсатиши лозим.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Судларга тушунтирилсинки, Қонун айрим тоифадаги номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан бир қатор (масалан, уйга киритишда, уйдан чиқаришда, иморатни бузиб ташлашда, ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказишда ва ҳ.к) ижро ҳаракатларини амалга оширишни назарда тутади. Ушбу тоифадаги суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда, маъмурий жазо қўлланилгандан ва огоҳлантириш муддати ўтгандан сўнг шахс томонидан суд ҳужжати талабларини бажарилмаслиги ҳолатининг ўзи кифоя ҳисобланади ва давлат ижрочиси томонидан тегишли ижро ҳаракатларининг амалга оширилиши аҳамият касб этмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
7. Шуни эътиборга олиш лозимки, жиноят қонуни ЖК 232-моддасида назарда тутилган умумий нормадан истисноларни ҳам назарда тутади, бунда суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодексининг махсус нормалари бўйича (масалан, ЖК 122, 123-моддалари, 148-моддаси биринчи қисми) келиб чиқади ва қилмишни ЖК 232-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш деганда, ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда қасддан таъсир ўтказиш тушунилиб, суд ҳужжатларини ижро этиш органлари мансабдор шахсларининг фаолиятига қаршилик кўрсатишга, шу жумладан, суд ҳужжати талаби бажарилишини қийинлаштиришга ҳамда уни ўз вақтида ва сўзсиз бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтиришга қаратилган қилмиш тушунилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашган шахснинг ҳаракатларида бошқа, оғирроқ жиноят белгиси бўлса (масалан, қасддан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳ.к.), айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 2321-моддаси ва Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиловчи тегишли моддаси мажмуи билан квалификация қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси) учун жиноий жавобгарлик шахс ўн саккиз ёшга тўлганда юзага келади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
ЖК 232-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят субъекти фақат бундай шахсларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлимида қўйилган талабларга жавоб берадиган мансабдор шахс ҳисобланади.
ЖК 232-моддаси иккинчи қисми билан, жумладан, суд ҳукмига кўра муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс билан, била туриб, меҳнат шартномаси(контракт) тузган ёки бундай шартнома(контракт)ни бекор қилмаган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув, тергов органлари ва судлар шуни назарда тутишлари лозимки, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашдан фарқли равишда, мансабдор шахсни суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши ва келгусида суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида давлат ижрочиси томонидан ёзма тарзда огоҳлантирилган бўлиши талаб этилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
11. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашнинг субъекти суд ҳужжати билан муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбурияти юклатилган шахслар (қарздорлар) ҳисобланади
Агар, бундай мажбурият суд ҳужжати билан юридик шахсга юклатилган бўлса, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун суд ҳужжатининг тегишли талабини бажариш, ташкил қилиш ёхуд амалга оширилишини назорат қилиш мансаб вазифаларига кирган шахслар (мансабдор шахслар ва юридик шахснинг бошқа ходимлари) жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишнинг субъекти нафақат қарздор ҳисобланган шахс, балки бошқа ҳар қандай жисмоний (мансабдор) шахс бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш юритувидаги суд ҳужжатининг ўз муддатида ижро этилишини таъминлаш чорасини кўрмаётган давлат ижрочиси ЖК 232-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти ҳисобланиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда, суд ижрочисининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бошқарув тартибига қарши жиноят сифатида квалификация қилиниши мумкин.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
12. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш узоққа чўзилган жиноят ҳисобланади. У суд ҳужжатини бажаришдан қасддан бўйин товлаш факти аниқланган пайтдан бошланиб, суд ҳужжати айбдор томонидан суд ҳужжатида қайд этилган суд фармойиши амалда бажарилган ёки жиноят содир этилишига тўсиқ бўлган воқеа бошланган пайтда тугайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун судланганлик қонун бўйича суд ҳужжатини бажариш мажбуриятидан озод қилмаслиги сабабли, шахс томонидан шунга ўхшаш ҳаракатлар судлангандан кейин содир этилган ҳолларда, у умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232, 2321-моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби формал ҳисобланади ва шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилиш факти аниқланишининг ўзи кифоя бўлиб, бунда қандайдир зарарли оқибат келиб чиққан-чиқмаганлиги, жумладан моддий зарар борлиги ва унинг миқдори аҳамият касб этмайди.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Айни пайтда, тергов органлари ва судлар жиноят иши қўзғатилгандан кейин ва суд маслаҳат хонасига (алоҳида хонага) киргунга қадар суд фармойишини ихтиёрий равишда бажарган шахсларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш бўйича қонунда берилган имкониятлардан кенг фойдаланишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи мавжудлиги;
бундай шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этганлиги (ЖК 122-моддасида назарда тутилган жиноят узоққа чўзилган жиноят бўлиб, содир этиш бошланган вақтдан тугалланган ҳисобланади);
ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган шахс судланганлик ҳолати тугамасдан туриб, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, унинг қилмиши ЖК 122-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Суриштирув, тергов органлари ва судларга тушунтирилсинки, шахсни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик, шунингдек ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатъий назар икки ойдан ортиқ бўлиши лозим.
Бунда, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш деб, шахснинг суд ҳужжатида белгиланган алимент миқдорини тўлиқ ҳажмда тўламаслиги ҳолати ҳам тушунилиши лозим.
Қонунга кўра, агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўласа, у жиноий жавобгарликдан озод қилиниши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ҳукм чиқараётганда судланувчидан суд ҳукми билан аниқланган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлиги билан бир қаторда, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлигини ҳам ҳисобга олиб ундиришни белгилашлари шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
16. Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 140-моддаси мазмунига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс муайян даврда ишламаган бўлса, алимент бўйича қарз қарз ундирилаётган пайтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Оила кодексининг 141-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд ҳужжатида белгиланган миқдордаги алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.
Шу боис, алимент тўлашдан тўла ёки қисман озод этиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлмаган тақдирда, шахснинг моддий ва оилавий шароити оғирлигини важ қилиб, алимент тўлашдан бўйин товлаши ЖК 122-моддаси билан жиноий жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида қабул қилинмаслиги лозим.
17. Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш алоҳида жиноят таркибини ташкил этганлиги сабабли, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаётган шахснинг суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилиши ЖК 122-моддаси билан бирга ЖК 232-моддаси билан қўшимча квалификация қилинади.
18. Суд ҳужжати ижроси самараси унинг ўз вақтида ижрога қаратилиши билан ҳам боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, судлар процессуал қонунда уни ижрога қаратиш муддатлари ва тартибига, суд ҳужжатини ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга нисбатан қўйилган талабларга оғишмай риоя этишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилиш тўғрисидаги ишларни кўриш вақтида судлар бундай жиноятлар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўришлари зарур.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари, бу тоифадаги ишлар бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини чуқур текширишлари, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим.