Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Қонунга кўра (ЖК 2-моддаси иккинчи қисми), тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бошқа тарздаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси сифатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан давлат мажбурлови кўриниши ҳисобланади. Бундай чоралар фақат шахс у томонидан содир этилган қилмишнинг хусусияти ва ўзининг касаллик ҳолатига кўра жамият учун хавфли бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
Шахс жамият учун хавфлими ва у тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига муҳтожми, деган масала суд-психиатрия экспертизаси хулосаси инобатга олинган ҳолда ҳал қилинади. Бунда суд ЖПК 187-моддасига асосланиб, тарафлар илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан иш бўйича қўшимча (қайта) суд-психиатрия экспертизаси ёки комплекс (психология-психиатрия, сексологоия-психиатрия ва ҳ.к.) экспертизаси ўтказилишини тайинлаши мумкин.
5. Жиноят кодекси 93, 94-моддаларига мувофиқ тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги турларда тайинланиши мумкин:
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритув бошланганлиги ва суд-психитрия экспертизаси тайинланганлиги тўғрисидаги қарор (ажрим), ЖПК 570-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, ўзига нисбатан бундай иш юритув олиб борилаётган шахсга ва унинг ҳимоячисига эълон қилинади.
9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ЖПК 566 — 573-моддаларида назарда тутилган тартибда судга юборилган иш судловга тегишлиликка доир умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўрилади.
ЖПК 534-моддасига мувофиқ жазони ўташдан озод қилинаётган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалаларига доир материаллар, шунингдек ЖПК 578 — 580-моддаларида назарда тутилган тартибда судга келиб тушган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш ёки бекор қилишга доир материаллар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаган суд ёки психиатрия касалликлари шифохонаси жойлашган жойдаги суд томонидан кўрилади.
10. Шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи қўйилган ишлар бўйича суд мажлиси ЖПК 575-моддасида белгиланган тартибда олиб борилади. Суд мажлисида прокурор ва ҳимоячининг иштироки шарт. Суд мажлисига жабрланувчилар, гувоҳлар, қонуний вакиллар, шунингдек экспертлар чақирилиши керак.
11. Жиноят-процессуал кодекси 51 ва 571-моддаларига кўра, ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, шунингдек жиноят содир этилганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳимоячининг иштироки мажбурий ҳисобланади.
13. Жиноят-процессуал кодекси 566-моддасига кўра, бундай тоифа ишлар бўйича судлар шахс томонидан жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганлигини тасдиқловчи ёки инкор этувчи далилларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатларни синчиклаб текширишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази