Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Жиноятлар мажмуи деганда, шахс томонидан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддалари ёки битта моддаси турли қисмларида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноят, улар қасддан ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қилинишидан қатъи назар, содир этилиши тушунилиши лозим.
Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса;
Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) шарт.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212-моддалари иккинчи қисмлари, 213-моддаси учинчи қисми, 276-моддаси иккинчи қисми).
3. Шахс қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликдан (ЖК 64—68-моддалари) ёки жазодан (ЖК 69—76-моддалари) озод этилган бўлса, жиноятлар мажмуи ва такроранлиги мавжуд бўлмайди.
5. Давомли жиноят содир этилиши даврида шахс томонидан бошқа жиноят содир этилган бўлиб, унинг белгилари Жиноят кодексининг давомли жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси диспозицияси билан қамраб олинмаса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг давомли жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи ҳамда бошқа жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи бўйича квалификация қилинади.
Жиноятлар реал мажмуи икки ва ундан ортиқ, ҳар қайсиси Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида (моддаси турли қисмларида) назарда тутилган муайян жиноят таркибини ташкил этувчи, жиноий қилмиш содир этилганда мавжуд бўлади.
Жиноятлар идеал мажмуида эса, айбдорнинг битта хатти-ҳаракатида Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида (моддаси турли қисмларида) назарда тутилган камида иккита жиноят таркиби белгилари мавжуд бўлиб, қилмиш ушбу нормалардан бирортаси билан ҳам тўлиқ қамраб олинмайди.
7. ЖК 33-моддасига мувофиқ, жиноятлар мажмуи мавжуд бўлганда айбдор шахс ўзи содир этган ҳар бир жиноят учун Жиноят кодекси тегишли моддаси ёки моддаси қисми бўйича жиноий жавобгар бўлади.
Жиноятлар мажмуи содир этилган барча жиноятлар белгилари Жиноят кодексининг оғирроқ жазони назарда тутувчи битта моддаси (моддаси битта қисми) диспозицияси билан қамраб олинган ҳолдагина ЖК битта моддаси (моддаси битта қисми) билан квалификация қилиниши мумкин.
8. Қонун билан қўриқланадиган бир неча объектга (ЖК турли бобларида назарда тутилган) қилинган тажовуз жиноятлар мажмуи сифатида Жиноят кодексининг ҳар бир алоҳида олинган объектга тажовуз учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим. Тажовуз предмети бўйича ўзаро фарқ қиладиган қилмишлар ҳам шу тарзда квалификация қилиниши керак.
Агар қонуннинг битта нормасида жиноят натижасида келиб чиқадиган турли ижтимоий-хавфли оқибатлар назарда тутилмаган бўлса, қилмиш жиноятлар мажмуи сифатида Жиноят кодексининг бевосита ҳар бир объектга зиён етказилиши учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари билан квалификация қилиниши керак.
Қилмиш Жиноят кодексининг бир неча моддаларида кўрсатилган объектга нисбатан содир этилганда (умумий ва махсус норма рақобати) жиноятлар мажмуи мавжуд бўлмайди ва у махсус норма бўйича квалификация қилиниши лозим.
Агар айнан бир жиноятни содир этганлик учун жиноий жавобгарликни енгиллаштирувчи квалификация белгилари Жиноят кодексининг бир неча моддасида назарда тутилган бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг жавобгарликни кўпроқ енгиллаштирувчи моддаси билан квалификация қилиниши керак (масалан, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб ва кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш фақат ЖК 100-моддаси билан квалификация қилиниши лозим).
10. Бир неча жиноят содир этилганда, агар жиноятлардан бири бошқасини содир этиш воситаси ёки усули бўлиб, ҳар иккала жиноят белгилари Жиноят кодекси тегишли моддаси диспозициясида кўрсатилган бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг фақат оғирроқ жиноят учун жавобгарлик белгиловчи битта моддаси билан квалификация қилиниши керак. Бунда қилмишни енгилроқ жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди (масалан, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш фақат ЖК 182-моддаси иккинчи қисми «г» банди бўйича квалификация қилиниши лозим).
Жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлар уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан содир этилганда жиноят барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, иштирокчилик туридан қатъи назар, ЖК 28-моддасини қўлламаган ҳолда, бевосита Жиноят кодекси Махсус қисмининг содир этилган жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддаси билан квалификация қилинади.
13. Шахс томонидан жиноятлар мажмуини ташкил этувчи тугалланган ва тугалланмаган жиноятлар содир этилганда ҳар бир жиноят алоҳида — тугалланмаган жиноят ЖК 25-моддаси тегишли қисми ҳамда Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси билан, тугалланган жиноят эса — бевосита Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси билан квалификация қилинади.
14. Агар жиноят-ҳуқуқий нормада такроранлик квалификация белгиси сифатида кўрсатилган бўлса, шахс томонидан содир этилган бир неча айнан ўхшаш ёки такроранликни ташкил этувчи бошқа жиноятлар Жиноят кодексининг мазкур жиноятни такроран содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддаси (моддасининг қисми) билан квалификация қилинади.
Битта қилмишда такроранлик билан бир қаторда Жиноят кодекси мазкур моддасининг бошқа қисмларида кўрсатилган квалификация белгилари мавжудлиги аниқланган ҳолларда ҳам қилмиш шу тарзда квалификация қилиниши керак (масалан, ўғрилик содир этилганда ЖК 169-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган такроранлик белгиси ва ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган бошқа квалификация белгилари аниқланган бўлса, қилмиш ЖК 169-моддасининг тўртинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим).
15. Шахс томонидан бир неча жиноят содир этилиб, улардан айримлари Жиноят кодексининг такроранлик квалификация белгиси назарда тутилган бир моддаси (моддаси қисми), бошқа жиноятлар — Жиноят кодексининг бошқа моддалари таъсири доирасига тушган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи сифатида квалификация қилиниши керак.
Бундай ҳолларда такроранликни ташкил этувчи бир неча қилмиш Жиноят кодекси моддасининг мазкур квалификация белгисини назарда тутувчи қисми билан, жавобгарлик Жиноят кодексининг бошқа моддаларида назарда тутилган бошқа қилмишлар — Жиноят кодекси тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим.
Рецидив жиноят деганда, ЖК 34-моддаси биринчи қисми мазмунига кўра муқаддам қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати мавжуд шахс томонидан қасддан янги жиноят содир этилиши тушунилади. Фақат эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган бир неча жиноят учун судланганлик ҳолатининг мавжудлиги ҳам жиноят рецидивини ташкил этмайди.
Бунда шуни инобатга олиш лозимки, ЖПК 528, 531-моддалари мазмунига кўра, шахс унга айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги тўғрисида эълон қилинган пайтдан бошлаб судланган деб топилади.
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган (агар моддада бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса);
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган (агар моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса, масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) жиноятларни янгидан содир этиш тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Жиноят кодекси 34-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўта хавфли рецидив жиноят деб топиш учун янги содир этилган жиноятнинг нафақат оғирлиги, балки шахс илгари оғир ёки ўта оғир жинояти учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган бўлиши шартлиги ҳам аҳамият касб этади.
Бунда суд ҳар доим, ҳатто шахс кейинчалик жазодан озод қилинган ёки жазо енгилроғи билан алмаштирилган ҳолларда ҳам (ЖК 72—76-моддалари) суд томонидан тайинланган жазо муддатидан келиб чиқиши шарт, судланганлик ҳолати қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган ҳоллар бундан мустасно.
22. Жиноят кодекси 34-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда судлар шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани муҳокама қилишлари шарт.
24. Жиноят кодекси 34-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда у 18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жиноят учун судланганлиги инобатга олинмаслиги керак. Шу сабабли, янги жиноят шахс томонидан вояга етгандан сўнг, бироқ 18 ёшга тўлгунга қадар содир этилган қилмиш учун жазо ўташ даврида содир этилган бўлса, у ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин эмас.
26. Агар жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо белгиланган жиноятлардан ҳеч бўлмаганда бири ЖК 34-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган бўлиб, уни ўтаётган шахс янги содир этган жинояти учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога судланса, бундай шахс қонунда назарда тутилган шартлар мавжуд бўлганда ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин.
27. Жиноят кодекси 34-моддаси учинчи қисмини қўллашда озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган шахс деганда, муқаддам суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига кўра озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган шахс тушунилиб, бунда ҳукм ижрога қаратилганлигининг, шу жумладан шахс мазкур жазони ўтамаганлиги (масалан, шахснинг жазони ўташдан бўйин товлаганлиги, жазо ижроси ЖПК 533-моддасига мувофиқ кечиктирилганлиги)нинг ёки қисман ўтаганлигининг (масалан кейинчалик жазодан муддатидан илгари шартли, амнистия актига асосан, касаллиги оқибатида озод қилинганлигининг, жазо енгилроғи билан алмаштирилганлигининг) аҳамияти йўқ, ҳукм жазони ижро этиш муддатлари ўтиб кетганлиги учун ижрога қаратилмаган ҳоллар (ЖК 69-моддаси) бундан мустасно.
Шу муносабат билан ЖК 34-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, суд илгари шартли ҳукм қилинган ёхуд ҳукм ижроси кечиктирилган шахсни ҳам, агар бу шахс тегишлича синов муддати ёки ҳукм ижроси кечиктирилган давр ичида янги жиноят содир этса, ўта хавфли рецидивист деб топишга ҳақли.
28. Шуни эътиборга олиш лозимки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан фақат бу жиноятни содир этгунга қадар қонунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар ҳаракатигина квалификация қилиниши мумкин.
29. Агар биринчи инстанция суди, ЖК 34-моддасида назарда тутилган асослар бўлишига қарамай, шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масалани ҳал этмаса ёхуд асоссиз равишда уни ўта хавфли рецидивист эмас деб топса, юқори инстанция суди апелляция, кассация тартибида (прокурор протести ёки жабрланувчининг шикояти бўйича) ёки назорат тартибида шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиши мумкин (ЖПК 490-моддаси).
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 513-моддасига мувофиқ маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш мақсадида ҳукмни назорат тартибида қайта кўриб чиқишга у қонуний кучга киргандан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази