15.05.2008 йилдаги 12-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2019
 LexUZ шарҳи
Шу муносабат билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Тушунтирилсинки, Жиноят-процессуал кодексининг 510-моддасига мувофиқ назорат тартибида иш юритиш назорат протести билдириш тўғрисидаги илтимоснома (бундан буён-илтимоснома)га мувофиқ қўзғатилади. Бундай илтимоснома билан маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакили, жабрланувчи ёки унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари мурожаат қилишга ҳақли.
2. Қонунга кўра илтимоснома, назорат протести (бундан буён — протест) бевосита ЖПК 519-моддасига мувофиқ шикоят қилинаётган суд қарорини қайта кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган назорат инстанцияси судига берилади.
3. Қонунда илтимоснома (протест) бериш учун бирон бир муддат белгиланмаган. Шу билан бирга, ЖПК 513-моддаси мазмунига кўра, ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг берилган илтимоснома (протест), башарти унда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар (маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилаш, шартли ҳукмни бекор қилиш, ундирув миқдорини кўпайтириш, башарти бу жиноят квалификациясини маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартиришга олиб келса ва ҳ.к.), шунингдек оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин эмас.
5. Жиноят-процессуал кодекси 514-моддасига мувофиқ илтимоснома назорат инстанцияси суди томонидан у келиб тушган кундан бошлаб бир ой мобайнида, иш чақиртирилган ва текшириб чиқилган ҳолларда эса — икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак. Бу муддатга ишни назорат инстанциясида кўриш учун ЖПК 483-моддасида белгиланган вақт қўшилмайди.
7. Жиноят-процессуал кодекси 76 ва 516-моддаларига мувофиқ, чақиртирилган ёки протест билан келиб тушган жиноят иши ушбу ишнинг кўрилишида муқаддам иштирок этмаган судья томонидан ўрганиб чиқилиши лозим. Қонун мазмунига кўра бундай қоида илтимосномани кўриб чиқишга нисбатан ҳам қўлланилиши керак.
11. ЖПК 518-моддаси мазмунига кўра протест билдирган шахс суд мажлисида протестни кўриб чиқиш бошлангандан сўнг уни қайтариб олиш ёки унга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ суд мажлиси давомида протест важлари ўзгартирилиши мумкин.
13. ЖПК 480-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра назорат инстанцияси суди мазкур инстанция судида қатнашиш ваколатига эга бўлган прокурорни ҳар бир иш бўйича олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши шарт.
Айни пайтда, қонунга кўра назорат инстанцияси судида прокурорнинг иштироки шарт бўлиб, бундай ҳолда, ЖПК 25-моддасининг биринчи қисми, 51-моддаси биринчи қисмининг 6-банди ва иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ушбу инстанцияда ҳимоячининг иштироки ҳам таъминланиши шарт (ЖПК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Шу сабабли прокурор ёки ҳимоячи келмаган ҳолларда ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши керак.
Назорат инстанцияси судида ишнинг муҳокамаси ЖПК 520-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида олиб борилади.
ЖПК 481-моддасига мувофиқ қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳақда назорат инстанцияси суди ажрим чиқаради, ишнинг муҳокамаси эса кейинга қолдирилади.
Назорат инстанцияси суди жиноят ишини фақат шахс судланган ёки оқланган айблов доирасида кўриб чиқади. Бироқ шикоят (протест) ким томонидан берилганлигидан қатъи назар, ЖПК 494-моддасига мувофиқ, суд ишни янгидан судда кўришга юбормай ёки қайта тергов юритиш учун қайтармай туриб, ўз қарори билан жазони кучайтиришга, шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли эмас.
19. ЖПК 482-моддасига мувофиқ назорат инстанцияси суди шикоят (протест)да баён этилган важлар билангина чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда (тафтиш тартибида) текширишга мажбур.
ЖПК 533-моддаси биринчи қисми учинчи бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда — ҳукмнинг ижросини кечиктиришга;
22. ЖПК 484-моддасида суд қарорлари бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, назорат инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, уларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
Жиноят-процессуал кодекси нормалари бузилишига йўл қўйилган бўлиб, уларнинг назорат инстанциясида бартараф этилиши суд қарорлари ўзгартирилишига олиб келса;
Жиноят кодекси нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ назорат инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмай туриб тузатиши мумкин бўлса;
қилмишни Жиноят кодексининг бошқа моддасига (бир неча моддаларига) қайта квалификация қилишга, агар бу маҳкумга ҳукмда баён қилинганидан жиддий фарқ қиладиган айблов қўйилишига ёки унга оғирроқ жазо тайинланишига олиб келмаса;
ЖК 70—72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда — маҳкумни жазодан озод қилишга ёки шартли ҳукм қўллашга;
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ёки шу Кодекс 57-моддасини қўллаган ҳолда жазо миқдорини камайтиришга ёки бошқа енгилроқ жазо (асосий ва қўшимча) тайинлашга;
Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан ЖК 57-моддаси қўлланилганда ҳам назорат инстанцияси суди ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
26. ЖПК 494-моддаси биринчи қисми талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмиши Жиноят кодексининг бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилинганда, назорат инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда узил-кесил тайинланган янги жазо тури ва миқдори ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас.
Агар Жиноят кодексининг бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, назорат инстанцияси суди ушбу қилмишларни енгилроқ жиноят тўғрисидаги моддага қайта квалификация қилиб, унинг санкцияси доирасида мазкур модда бўйича тайинланган жазодан оғирроқ, бироқ узил-кесил тайинланган жазо миқдоридан кўп бўлмаган жазо белгилашга ҳақли.
ЖПК 83, 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни тўлиқ ҳажмда ёки мустақил квалификация қилинган айблов қисми бўйича тугатишга;
ЖПК 484-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ишни янгидан судда кўришга юборишга;
ЖПК 419-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтаришга ҳақли.
Бундай талабга нафақат ЖПК 487-моддаси иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган қонун бузилишлари аниқланганда, балки ўша модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, яъни жиноят-процессуал қонун нормаларининг бошқача тарзда бузилиши айбланувчи, судланувчи ва процесс бошқа иштирокчиларини қонунда белгиланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки судга иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлашда бошқача тарзда халал берган ҳамда қонуний ва асосли ҳукм чиқаришга таъсир этган ёки таъсир этиши мумкин бўлган ҳолда ҳам (айб эълон қилинмаганлиги, судланувчига айблов хулосаси нусхасининг берилмаганлиги, қонунга кўра ўтказилиши шарт бўлган экспертиза ўтказилмаганлиги, судланувчига охирги сўз берилмаганлиги ва бошқалар) риоя этилиши лозим.
Агар маҳкум Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича квалификация қилинган бир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлиб, улардан ҳар бирини алоҳида кўриш имконияти бўлса, назорат инстанцияси суди ҳукмнинг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини бекор қилиб, ишнинг шу қисмини янгидан кўришга юбориши ёки қўшимча терговга қайтариши, айни пайтда, ўша маҳкумга нисбатан ҳукмнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
Агар назорат инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келса ва бу модда шахсни жазодан озод этишни назарда тутувчи ёки жазо қўлланилишини истисно этувчи амнистия акти таъсири доирасига тушса, назорат инстанцияси биринчи инстанция суди қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак. Маҳкумнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиниб, бу модда бўйича шахс ЖПК 463-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ҳамда учинчи қисмининг 2 ва 5-бандларига мувофиқ жазодан озод қилиниши лозим бўлган ёки унга нисбатан жазо тайинланиши истисно этилган ҳолларда ҳам шундай қарор қабул қилиниши лозим.
34. ЖПК 494-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, ҳукм (ажрим, қарор) назорат инстанцияси суди томонидан маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга фақат протестда кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши мумкин. Масалан, агар протестда фақат маҳкумнинг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинганлиги тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суд қарори жазонинг енгиллиги сабабли бекор қилиниши мумкин эмас.
36. Ҳукм бекор қилиниб, иш янгидан судда кўришга юборилганда ва янги ҳукм чиқарилганда назорат инстанцияси суди ЖПК 490-моддасига кўра биринчи, апелляция (кассация) ёки назорат инстанциясининг фақат кейинги қарорларини бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин.
38. Агар иш назорат тартибида кўрилганда ҳукм бекор қилиниб, иш маҳкумнинг жиноят содир этилишига дахлдор эмаслиги туфайли тугатилса-ю, бироқ бу жиноятни содир этган шахс аниқланмай қолса, суд ЖПК 464-моддаси талабларидан келиб чиқиб, айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсни аниқлаш юзасидан чора кўриш учун ишни прокурорга юбориши керак.
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПК 211-моддасига мувофиқ, уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўзига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритув тартибида кўрилади.
Жиноят-процессуал кодекси 496-моддасига мувофиқ ажрим (қарор)да ҳукмнинг қарор қисми мазмуни билан бир қаторда протест моҳияти, прокурор фикрининг ва ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг қисқача баёни, назорат инстанцияси судининг протест важлари асослилиги тўғрисидаги хулосаси, қабул қилинган қарорнинг сабаблари моддий ёки процессуал қонунга ҳавола этилган тарзда кўрсатилиши лозим. Ҳукм бекор қилиниб, иш қўшимча терговга ёки янгидан судда кўришга юборилганда, ажрим (қарор)да қайси ҳолатлар қўшимча тарзда аниқланиши лозимлигини суд аниқ кўрсатиши шарт.
44. ЖПК 298-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, назорат инстанцияси суди хусусий ажрим (қарор) чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этиши мумкин.