Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловларини ва бошқа тўловларни тайинлашни, молиялаштиришни, ҳисобга олишни ва уларнинг тўланиши мониторингини олиб боришни, ушбу мақсадларга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлашни, шунингдек тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари фаолиятини ташкил этишни амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарашли ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазирига, Жамғарманинг Кузатув кенгаши раисига ҳисоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Жамғарма ўз ишларини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ижро этувчи аппаратининг, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари таъминоти республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш;
пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш;
тизимли асосда пенсиялар тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари бўйича мажбурий тўловлар, бадаллардан маблағларни ҳамда бошқа тўловларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги (кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади) ҳисоб рақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларга харажатларни молиялаштиришни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жамғарма даромадлари тушумлар прогнозини ишлаб чиқади;
давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўртача ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди;
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бадаллар ва бошқа тўловлар тушиши ҳисобини олиб боради, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳамда деҳқон хўжаликлари аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини белгиланган тартибда юритади ва сақлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва қайта ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган тақдимномалар, аризалар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштиради;
пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун юридик шахслар ва фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлайди, кўриб чиқади ва текширади;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимларида пенсиялар тайинлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этади;
зарур тарзда расмийлаштирган ҳужжатларга мувофиқ ва пенсиялар тайинлаш бўйича комиссиялар қарорлари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пенсияларни тайинлайди ва уларни қайта ҳисоблаб чиқади;
пенсионерларнинг пенсия ишларини ва ижтимоий нафақа олувчи шахсларнинг ишларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради, пенсионерларга пенсия гувоҳномалари беради;
пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тақдим этилган пенсиялар, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ишончлилигини текширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларга харажатларни амалга ошириш бўйича:
пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни ҳисоблаб чиқиш бўйича операцияларни амалга оширади, ишламайдиган пенсионерларга алоқа ташкилотлари ва банклар орқали, ишлайдиган пенсионерларга эса — ташкилотлар орқали пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тўлаш юзасидан топшириқларни расмийлаштиради ва беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоқа ташкилотлари, банклар томонидан пенсиялар ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилиши ҳамда тўланиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек деҳқон хўжаликлари аъзоларига — улар томонидан ижтимоий суғурта бўйича бадаллар тўланган тақдирда, чақалоқ туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини ҳисоблайди ва тўлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкилотларнинг ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўлов, Чернобиль ҳалокати оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўловларини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларга харажатларини молиялаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
оммавий ахборот воситалари ёрдамида республика аҳолисини фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича хабардор қилади;
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, имтиёзли пенсияларни такомиллаштириш ва тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
фуқароларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, фуқароларни қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг бўлинмаларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради ва текширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича замонавий назарий ишланмаларни ва хорижий тажрибани ўрганади;
Жамғарманинг маблағларини олувчилар, пенсиялар ҳамда Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги ахборотни ишлаб чиқишда қатнашади ва автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашни жорий этади;
пенсия таъминоти масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради;
пенсия таъминоти масалалари ва Жамғарманинг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, бош, туманлараро, туман, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади;
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари олиб борилишини ташкил этади ва амалга оширади.
Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатлари доирасида Жамғарманинг вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш, шунингдек пенсия таъминотига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсиялар тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарма даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича Жамғарманинг банклардаги тегишли ҳисоб рақамлари бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
манбалар турлари бўйича Жамғармага мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши назорат қилинишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
манбалар турлари ва тўловчилар бўйича Жамғармага мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ҳисоби юритилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар тўғри ҳисобланишини, шунингдек Жамғарма билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати текширилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари бузилганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан молиявий ва маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бадалларнинг шахслар бўйича ҳисобини амалга ошириш ва меҳнат дафтарчаларини юритиш учун ҳар чоракда Жамғармага юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган бадалларнинг миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тушган мажбурий тўловлар, бадаллар ва тўловлар тўғрисидаги, Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича қарзлар тўғрисидаги тезкор ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;
мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар учун сарфланади.
15. Ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни молиялаштириш учун Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ғазначиликнинг бўлинмаларида ҳисоб рақамлари очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари тўлов тўланадиган ҳар бир ойнинг 15-кунигача ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини белгилайди ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига буюртманома тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Жамғарма харажатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жорий тўлов ойининг 15-кунигача — ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 50 фоиз миқдоридаги суммани;
жорий тўлов ойининг 27-кунигача — амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар учун маблағларни алоқа ташкилотлари ва банкларнинг ҳисоб рақамларига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, дафн маросими учун нафақалар, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлашга маблағларни молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
20. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ҳар йили 15 июндан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига жорий йил учун харажатларнинг кутилаётган ижросини ва келгуси йилга Жамғарма харажатлари прогнозини тақдим этади.
21. Келгуси йилга манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари Жамғарманинг ижро этувчи аппарати томонидан ишлаб чиқилади ва Жамғарманинг Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
22. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети белгиланган тартибда қабул қилингандан ва келгуси йилга унинг асосий параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи аппарати беш кун муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига — минтақалар бўйича келгуси йилга Жамғарма даромадларининг тасдиқланган асосий параметрларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларига — турлар ва минтақалар бўйича келгуси йилга Жамғарма харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини (йўналишларини) етказади.
юридик ва жисмоний шахслардан мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар тушишининг ва йиғилишининг тўлиқлиги юзасидан — давлат солиқ хизмати органлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш, ўз вақтида тайинлаш, тўлаш ва манзилли равишда сарфлаш, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш юзасидан — Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан таъминланади.
ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача — ҳудудлар бўйича тўланган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар тўғрисидаги тезкор ахборотни;
тасдиқланган шакл бўйича юридик шахсларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида — маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
25. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари йил чорагида камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мажлисни Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаганда эса — раиснинг ўринбосари ўтказади. Кузатув кенгаши мажлиси, агар унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса ҳуқуқий ваколатли бўлади (кворумга эга бўлади).
Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларини, шунингдек Жамғарма харажатларининг ҳар йилги сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаларининг амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш;
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари ва бошқа ташкилотлар масъул ходимларининг Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотини эшитиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг ижро этувчи директорини, унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Пенсиялар тайинлаш бўйича туман (шаҳар) бўлими комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини, айниқса Жамғарма даромадларини шакллантириш, уни ўз вақтида молиялаштириш ва ундан мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қилиш;
топшириқлар, ведомостлар ва почта ўтказмалари бўйича тўланадиган пенсиялар ва ижтимоий нафақалар жўнатилиши ва етказиб берилиши бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма фаолияти ҳамда фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлари амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.
27. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига Жамғарма Кузатув кенгашининг тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ижро этувчи директор бошчилик қилади. Ижро этувчи директор Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
Жамғарма ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Жамғарма Кузатувчи кенгашининг тақдимномаси бўйича, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Жамғарма ижро этувчи директорининг тақдимномасига биноан Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси молия вазири қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
30. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Жамғарманинг тегишли ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаси бўйича Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
31. Туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раҳбарлари Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Жамғарма ижро этувчи директори томонидан лавозимга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг раисига бўйсуниши ва ҳисоб бериши асосида ишлайди.
ўз ваколатлари доирасида ижро этувчи директорнинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, шунингдек Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари раҳбарлари ўртасида лавозим вазифаларини тақсимлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимларнинг сони доирасида ижро этувчи аппаратнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритади ва уни тасдиқлайди, Жамғарманинг таркибий бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларини, Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармаларининг бошлиқлари ўринбосарларини, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлигига ТМЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар киритади;
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сонли қарорига мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 387-модда)
пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари тузилишини ва белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Жамғарма Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантиради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсиялар тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағларнинг 15 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва Жамғармага бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар, пенялар суммасининг 5 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси, шунингдек Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
35. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш учун назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши, Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилиши учун жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлайдиган ташкилотлар Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва мақсадли тўланиши учун жавобгардир.
37. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда даврий бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлашда Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари, шунингдек ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловлари ва бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади.
Зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари томонидан, мустақил экспертлар жалб қилинган ҳолда бош, туманлараро, туман ва шаҳар тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномалари ва хулосалар ҳужжатлари такроран экспертизадан ўтказилиши мумкин.
41. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг, шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилиши юзасидан мониторинг олиб бориш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.