Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади.
«Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қабул қилинган Қонун билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосининг киритилиши бу ҳуқуқ ҳимоясининг реал кафолати бўлди.
Мазкур Қонуннинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган терроризм (ЖК 155-моддаси учинчи қисми) содир этган шахсларга нисбатан қўлланилишига йўл қўйилади.
2. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 50-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган йигирма йилдан ортиқ, бироқ йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланадиган узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кўриниши бўлиб, у фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган терроризм содир этган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.
жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади;
жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси бешинчи қисми қоидасига мувофиқ жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади.
Агар жиноятлар мажмуига кирувчи ЖК 97-моддаси иккинчи қисми ёки 155-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган жиноятлардан бирортаси бўйича ҳам узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмаган бўлса, узил-кесил жазо жазолар тўла ёки қисман қўшилганда ҳам, енгилроқ жазо оғирроғи билан қопланган ҳолда ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати йигирма йилдан ошмаслиги керак.
ҳукмлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 60-моддаси учинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади;
ҳукмлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 60-моддаси тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади.
8. ЖК 64-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятни содир этган шахсга нисбатан жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланади.
Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, қонунга кўра (ЖК 64-моддаси еттинчи қисми, 69-моддаси олтинчи қисми), жавобгарликка тортиш муддати, шунингдек жазони ижро этиш муддати тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди. Шунинг учун ҳам суд терроризм жиноятини содир этган шахсга нисбатан, жиноят содир этилган вақтдан қатъи назар, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашга ҳақли.
9. Ҳукм эълон қилингандан сўнг раислик этувчи умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумга ЖПК 473-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган афв тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ва муддатларини тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
11. ЖК 50-моддасига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумлар жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўлим жазосига маҳкум этилган шахсга нисбатан 2008 йил 1 январга қадар ижро этилмаган ҳукм ЖК 13-моддаси талабига мувофиқ қонунда белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши шарт.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази