LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 3 апрелдаги 2-сонли, 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)
Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят ишларини кўришда судлар томонидан жиноят, жиноят-процессуал, бошқа қонунчиликнинг амнистия актини қўллаш шартлари ва тартибига доир нормалари асосан тўғри қўлланилмоқда.
Шу билан бирга, амнистия актларининг айрим бандларини муайян ишлар бўйича қўллашда судлар баъзи қийинчиликка учраётганлиги бу масалада қўшимча тушунтириш берилишини тақозо этмоқда.
Юқоридагиларга кўра, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, амнистия акти маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган муайян тоифа шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ифодаси бўлиб, бундан кўзланган мақсад мазкур шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлламаган ҳолда уларнинг ахлоқан тузалиши учун имконият бериш ёхуд бундай чоралар қўлланилган шахслар ҳолатини енгиллаштиришдир.
2. Амнистия акти маъмурий ва жиноят қонуни нормаларидан фарқ қилиб, амал қилиш даврида содир этилган қилмишга нисбатан эмас, балки кучга киргунга қадар содир этилган қилмишга нисбатан қўлланилади.
Амнистия акти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилаётган (тортилган) шахсларга нисбатан қўлланилади.
3. Жиноят кодекси 68, 76 ва 79-моддаларига мувофиқ, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, амнистия акти юридик моҳиятига кўра, номуайян шахслар доирасига қаратилган ҳужжат бўлса-да, бироқ уни қўллаш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга нисбатан алоҳида қабул қилинади.
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, амнистия акти ижроси юклатилган давлат органлари тизими ҳамда уларнинг ваколат доираси амнистия актида ва уни қўллашга оид низомда белгиланади.
Шу муносабат билан, амнистия актига кўра, тергов органлари томонидан тугатилиши лозим бўлган ва амнистия акти кучга кирган кунда мазкур органлар иш юритувида бўлган жиноят ишлари судларга тааллуқли эмас.
Иш амнистия актини қўллаш тартибига хилоф равишда судга юборилган ҳолларда, судья ишни ЖПК 395, 396-моддаларига мувофиқ, ЖПК 385-моддаси талабларини бажариш учун прокурорга қайтариши керак. Жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиб, улардан айримларига нисбатан иш тергов органи томонидан амнистия актига асосан тугатилиши лозим бўлган ҳолларда ҳам суд шундай қарор қабул қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар амнистия акти бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятга доир иш судга келиб тушгандан сўнг кучга кирган бўлса, амнистия акти таъсири доирасига тушувчи шахсларга нисбатан жиноят ишининг бир қисмини тугатиш ҳақидаги қарор суд томонидан суд мажлисининг тегишли босқичида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Амнистия актини қўллаш ҳар доим жиноят содир этган шахснинг ҳуқуқий ҳолати билан боғлиқ бўлиши туфайли, судлар ҳар бир ҳолда у қонунга кўра судланган ёки судланмаган ҳисобланишини аниқлашлари шарт.
Жиноят кодекси 77-моддасига мувофиқ, агар айблов ҳукми чиқарилган ва унда шахсга нисбатан жазо тайинланган бўлса, шахс судланган ҳисобланади. Бироқ қонунга кўра, шахсга нисбатан жазо тайинланган ҳолларда ҳам, агар суд ЖК 69-71-моддаларига асосан, шунингдек амнистия актини қўллаган ҳолда ҳукмда уни ушбу жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида қарор қилган бўлса, шахс судланмаган ҳисобланади.
Шахсга нисбатан амнистия актига асосан жазо тайинланмасдан айблов ҳукми чиқарилган ҳолда ҳам у судланмаган ҳисобланади.
7. Қонунга кўра, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ бўлган барча ҳуқуқий оқибатлар барҳам топади. Шунинг учун ҳам амнистия актини қўллаш чоғида қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик инобатга олиниши мумкин эмас.
Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, жиноят қонуни ўзгариши натижасида жиноят ҳисобланмай қолган (ЖК 13-моддаси иккинчи қисми) қилмиш учун судланган шахс ушбу судланганлик учун белгиланган тугалланиш ёки олиб ташланиш муддатлари ўтган-ўтмаганлигидан қатъи назар, судланмаган ҳисобланади.
8. Агар амнистия актида ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, амнистия акти муқаддам амнистия актига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиши рад этилган ёки амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёхуд жазодан озод этилган ва амнистия акти қўлланилгандан сўнг қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди.
Жиноят кодекси Умумий қисми нормаларига мувофиқ, амнистия акти шахс муқаддам амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган-этилмаганлигидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин, агар:
жиноят қонуни ўзгариши натижасида шахс муқаддам жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган қилмиш жиноят деб ҳисобланмай қолган бўлса;
амнистия акти қўлланилган пайтдан бошлаб шахс амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган жиноят учун қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддатларига тенг вақт ўтган бўлса (агар амнистия актида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса);
шахс муқаддам бошқа давлат (шу жумладан, собиқ СССР)нинг амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва амнистия актида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
Жиноят-процессуал кодекси 23-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар текшириш натижалари бўйича шахсга нисбатан ўтмишда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисида маълумот тўплаш имкони бўлмаса, амнистия акти қўлланилиши шарт.
9. Давомли ва узоққа чўзилган жиноятларга хос хусусият жиноий ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг узоқ вақт мобайнида содир этилиши бўлиб, бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан амнистия актини қўллашда жиноят бошланган ва тугалланган вақт аниқланиши зарур.
Давомли жиноятнинг бошланиши деб умумий қасд билан қамраб олинган бир неча бир-бирига айнан ўхшаш ҳаракатлардан биринчиси содир этилган пайт, тугаши деб охирги жиноий ҳаракат содир этилган пайт ҳисобланиши керак.
Узоққа чўзилган жиноят жиноий ҳаракат (ҳаракатсизлик) бошланган пайтдан бошланиб, айбдорнинг жиноятни тугатишга қаратилган ҳаракати ёки жиноят содир этилишига тўсқинлик қилган воқеа бошланган пайтда тугайди.
Давомли ва узоққа чўзилган жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан амнистия акти, фақат бу жиноятлар амнистия акти кучга киргунга қадар тамомланган бўлса, қўлланилади.
12. Агар шахснинг ҳаракатлари бир хил ҳуқуқий оқибат туғдирувчи, яъни шахсни фақат жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этишни ёхуд жазо қўлланилиши истисно этилишини назарда тутувчи бир неча амнистия акти таъсири доирасига тушса, суриштирув, тергов органи, суд шахс содир этган охирги жиноятдан кейин кучга кирган амнистия актини қўллаши керак. Бироқ, агар амнистия актларида фақат жазо муддатлари камайтирилиши назарда тутилган бўлса, барча амнистия актлари хронологик кетма-кетликда қўлланилиши лозим.
Шахснинг ҳаракатлари турлича ҳуқуқий оқибат туғдирувчи, яъни айримлари шахсни жиноий жавобгарликдан, бошқалари эса жазодан озод этишни ёки жазо муддатлари камайтирилишини назарда тутувчи бир неча амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда шахснинг аҳволини кўпроқ яхшилайдиган амнистия акти қўлланилиши керак.
15. Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасининг иккинчи қисми, 401 ва 421-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши дастлабки тергов ёки биринчи инстанция судида иш юритиш босқичида (суд маслаҳат хонасига киргунга қадар) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ёзма розилиги билан шахснинг жиноятни содир этишда айбдорлиги масаласи ҳал қилинмаган ҳолда амнистия актига мувофиқ тугатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят-процессуал кодекси 46-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, амнистия актига мувофиқ жиноят ишини тугатиш масаласи ҳал қилинадиган пайтда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг иштироки мажбурий, ЖПК 410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи (у вафот этган ҳолда — яқин қариндошларидан бири) эътироз билдирса, жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда жиноят ишини юритиш умумий тартибда олиб борилади ва етарли асослар мавжуд бўлганда, суд айбдорни жазодан озод қилишни назарда тутувчи ёки жазо тайинламаган ҳолда айблов ҳукми (ЖПК 463-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари) ёхуд оқлов ҳукми чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазодан озод қилишни, муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни, жазони енгилроқ жазо билан алмаштиришни ёки жазо муддатини камайтиришни назарда тутувчи амнистия актини қўллаш учун судланувчи(маҳкум)нинг розилиги талаб этилмайди.
Шуни назарда тутиш лозимки, амнистия актини гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг розилиги билан қўллаш масаласини ҳал этишда унинг ўз айбини бўйнига олган-олмаганлиги аҳамиятга эга эмас.
16. Қонунга кўра амнистия актини қўллаш учун айблов томонининг, шу жумладан, жабрланувчининг розилиги талаб этилмайди. Амнистия акти қўлланилганлигига рози бўлмаган айблов томони тегишли орган қарори устидан умумий асосларда шикоят (протест) бериши мумкин.
17. Амнистия акти қўлланилишига эътироз билдирган шахс томонидан айблов ҳукми чиқарилгандан сўнг жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатиш тўғрисида ариза берилиши, агар ҳукмни бекор қилиш учун бошқа асослар бўлмаса, унинг апелляция, кассация, назорат тартибида бекор қилинишига олиб келмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биринчи босқич судида амнистия актига асосан жиноят иши тугатилишига розилик берган шахснинг ишни айб мазмуни бўйича кўриб чиқишни талаб этган шикояти ҳам суд қарорининг бекор қилинишига, агар бунинг учун бошқа асослар бўлмаса, сабаб бўлмайди.
18. Амнистия актини қўллаш тўғрисида суриштирув, тергов органи қарор, суд эса — ажрим, айблов ҳукми чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия акти таъсирига тушувчи жиноят содир этилганлиги факти аниқланган ҳолларда суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суд амнистия қилинаётган шахснинг розилиги билан жиноят ишини қўзғатишни рад этади (ЖПК 333-моддаси).
Агар жиноят иши шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия актига хилоф равишда қўзғатилган бўлса, айблов ҳукми, гарчи унда маҳкумни жазодан озод қилиш назарда тутилган ёки жазо тайинланмаган бўлса-да, бекор қилиниб, иш ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг иккинчи бандига асосан тугатилиши шарт.
20. Суриштирув, тергов босқичида ёки судда жиноят ишининг амнистия акти асосида тугатилиши жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масаланинг жиноят процессида ҳал этилиши имкониятини истисно этади.
Жиноят ишида фуқаровий даъво мавжуд бўлганда суриштирув, тергов органи ёки суд амнистия акти асосида жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор, ажримда даъво кўрилмасдан қолдирилганлигини кўрсатади. Айни пайтда, ЖПК 276-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, манфаатдор шахсларга бундай даъвони фуқаролик судида ишларни юритиш тартибида тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
21. Жиноят кодексининг 76-моддаси, ЖПК 463-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари биринчи бандларига асосан суд:
агар амнистия акти ушбу ҳукм бўйича тайинланган жазодан озод қилишни назарда тутса — шахсни жазодан озод қилиб;
Агар амнистия актида ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда шахс қайси жазо туридан (асосий ёки қўшимча) озод қилиниши аниқ кўрсатилмаган бўлса, суд уни ҳам асосий, ҳам қўшимча жазодан озод қилади.
22. Амнистия акти қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги суд хулосаси ҳукмнинг тавсиф қисмида, уни қўллаш тўғрисидаги қарори — қарор қисмида баён этилади.
23. Биринчи, апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан амнистия актининг жазо муддатини қисқартиришни назарда тутувчи бандини қўллаш чоғида жазонинг амнистия акти чиққан кунга қадар амалда ўталган муддати чегириб ташлангандан сўнг қолган қисми қисқартирилади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартли ҳукм қилинганда амнистия актига асосан жазо муддати қисқартирилиб, сўнгра ЖК 72-моддаси қўлланилади.
Бир неча амнистия акти қўлланилган ҳолларда илгариги амнистия акти қўлланилгандан кейин қолган ва кейинги амнистия акти чиққан кунга қадар ўталмаган жазо муддати қисқартирилади.
24. Амнистия акти татбиқ этилмайдиган шахслар доираси амнистия актида белгиланади ва у қатъий бўлиб, кенгайтирилган ҳолда шарҳланиши мумкин эмас.
Шахсни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласини ҳал этишда судлар Жиноят-ижроия кодексининг ушбу масалани алоҳида жазо турлари бўйича тартибга солувчи нормаларига риоя этишлари керак.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 77-моддаси, ЖИК 5-моддасига мувофиқ қамоққа олиш тариқасида эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар жазо ўтовчи ҳисобланмайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳукм қонуний кучга киргунга қадар намоён этган хулқ-атворлари уларни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласи ҳал этилаётган пайтда инобатга олиниши мумкин эмас. Ушбу қоида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган вақтда янги жиноят содир этганлиги учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Амнистия актини маҳкумнинг шахсини белгиловчи маълумотларни аниқламай туриб қўллаш мумкин бўлмаганлиги туфайли, судлар тегишли органлардан зарур маълумотларни (унинг судланганлиги, унга нисбатан интизомий чора, амнистия акти қўлланилганлиги ҳақида) талаб қилиб олишлари шарт.
26. Шуни эътиборга олиш лозимки, амнистия акти қўлланилишини истисно этувчи муайян шартлар белгиланган ҳолларда амнистия актини, агар унда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, бундай шартлар (масалан, жазо ўташ тартибини муттасил бузиш, шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш) амнистия акти кучга киргунга қадар юзага келгандагина қўлламаслик мумкин.
27. Жиноят ишининг амнистия акти асосида тугатилиши шахсни жиноий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатларни истисно этиши туфайли алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари (ЖК 96-моддаси) қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Жиноят содир этилгандан сўнг руҳий касалликка йўлиққан ва мажбурий даволанишга юборилган шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи суд томонидан шахс тузалгандан кейин ЖПК 579-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
28. Қонунга кўра, жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ёки иш бўйича бошқача қарор қабул қилиш масаласини (ЖПК 395—401-моддалари) судья якка тартибда, уни суд мажлисига киритмаган ҳолда ҳал қилади.
Бироқ, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисми ва ЖПК 84-моддаси иккинчи қисми талабларига мувофиқ, судланувчига нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган пайтда суд мажлисида прокурор, судланувчи, унинг қонуний вакили ва ҳимоячисининг (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно) иштироки мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Апелляция, кассация, назорат инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келганда ва бу модда шахсни жиноий жавобгарликдан, жазодан озод этишни ёки жазо қўлланилишини истисно этишни назарда тутувчи амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда, тегишли инстанция суди биринчи инстанция суди қилмишни тўғри квалификация қилганда қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак.
Кассация, назорат инстанцияси судида айблов ҳукми ўзгартирилган ҳолларда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисидаги қарор, муқаддам у жазони ижро этувчи органлар томонидан қўлланилганлигидан қатъи назар, ажрим (қарор)нинг қарор қисмида кўрсатилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Агар суд амнистия актини қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан қўллаган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси жабрланувчининг шикояти ёки прокурор протести бўлган тақдирда, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юбориши лозим.
Назорат инстанцияси суди эса суд раиси ёки прокурорнинг протести асосида суд қарорларининг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, жиноят ишини янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.
Бироқ агар апелляция, кассация, назорат инстанцияси амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда тайинланган жазо амнистия акти қўлланилмаган ҳолда ҳам маҳкум учун етарли деб топса, ишни янгидан кўриш учун юбормасдан, ҳукмни ўзгартиришга — ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда белгиланган муддат (миқдор) доирасида жазо тайинлашга ҳақли.
Шуни эътиборга олиш лозимки, ЖПК 500, 513-моддаларида белгиланган бир йиллик муддат амнистия акти қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан асоссиз қўлланилган ҳолларга ҳам тааллуқлидир. Бундай ҳолларда юқори инстанция суди ҳукмни ўзгартиришга — ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, ҳукмда амнистия акти қўлланилган ҳолда тайинланган жазони қолдиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Амнистия актига асосан жиноят иши тугатилган ҳолларда ашёвий далиллар тақдири тўғрисидаги масала суриштирув, тергов органи ёки суд томонидан ЖПК 211-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.