Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.12.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Битимлар тузиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ушбу тоифадаги ишлар ФКнинг 9-бобида назарда тутилган, яъни фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтирувчи битимлар ҳақидаги қоидалар ҳамда айрим битим турларини тартибга солувчи ФК ва махсус қонун нормалари асосида ҳал қилинади. Бунда:
а) ФКнинг 103-моддасига мувофиқ бир тарафлама битимларга нисбатан ҳам мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади;
б) ФКнинг 9-бобида назарда тутилган икки ва кўп томонлама битимлар (шартнома)га тааллуқли қоидалар ФКнинг 26, 27, 28-бобларида назарда тутилган шартномалар тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақидаги қоидалар билан тўлдирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 101-моддасига мувофиқ битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади. Битимларни ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъволарни кўришда судлар ҳақиқатан ҳам, тарафлар ўртасида битим тузиш ҳақида келишув бўлганлиги, битим шартларининг тўлиқ ёки қисман бажарилганлиги ва битимни нотариал тасдиқлашга монелик қилган сабабларни аниқлашлари лозим.
4. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 112-моддасига мувофиқ битимнинг қисман ёки тўлиқ бажарилганлиги ҳақидаги ёзма далиллар мавжуд бўлганда ёхуд жавобгар томонидан битим тузилганлиги тан олинганда судлар ҳар қандай битимларни эмас, фақатгина қонунда нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинадиган битимларни ҳақиқий деб топишлари мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
5. Башарти қонун ёки мажбуриятларнинг айрим турларини тартибга солувчи ФК нормаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблар бўйича умумий даъво муддати – уч йил.
Бунда ФКнинг 160-моддаси талабига мувофиқ даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши ҳақидаги ФКнинг 156, 157, 159-моддалари қоидалари, агарда қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мажбуриятларнинг айрим турларига ҳам тааллуқлидир.
6. Битимларга оид низоларни кўришда шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва шартномани бекор қилиш тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 9-боби 113-126- моддаларида кўзда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини тартибга солувчи нормаларда баён этилган асослар бўйича шартномаларни ҳақиқий эмас деб топилишига йўл қўйилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларни вужудга келтирмайди ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Шартномани бекор қилиш эса тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномани ва унинг оқибатида вужудга келган тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини келгусида бекор қилишга қаратилган ҳаракатдир.
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, бир томонлама битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ФКнинг 9-бобида белгиланган умумий қоидалар билан, уни бекор қилиш шартлари эса айнан шу туркумдаги битимларга оид қоидалар билан тартибга солинади (масалан, ишончнома ва васиятномани бекор қилиш ФК 141, 142, 1127-моддалари).
9. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 9- бобида қайд этилган қоидалар битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг қатъий асослари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси 2-қисмига мувофиқ, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилмаган бўлса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Судлар «битим бўйича олинган нарса»ни аниқлашда ҳақиқий эмас деб топилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, шуни назарда тутишлари лозимки, битим ҳақиқийлиги низолашилганда тарафларнинг битим шартлари доирасидан ташқаридаги муносабатлари ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
10. ФКнинг 122-123-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низоларни кўришда судлар янглишиш таъсирида, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битим тушунчаларини бир-биридан фарқлашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 126-моддасида белгиланган ваколат доирасидан четга чиқиб тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг асосий шарти — битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб фақат битимни чеклаш белгиланишидан манфаати бор бўлган шахс томонидан тақдим этилишидир.
14. ФКнинг 128-моддасида кўзда тутилган битимнинг бир қисми деганда, битимнинг мазмунига тааллуқли бир ёки бир неча шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ушбу битимни амалга ошириш имкониятини истисно қилмаслиги тушунилади. Қонун талабларига кўра, жиддий аҳамиятга эга бўлган ва улар мавжуд бўлмаганда битимнинг қолган шартлари битим иштирокчилари учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайдиган шартлар бундан мустасно.
ФКнинг 119—121-моддаларидаги асослар бўйича битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги низолашилганда бу унинг бутунлай ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
16. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддаси талабига асосланиб, гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга йўл қўйилмайди, чунки мазкур қонун мажбурий ижро давомида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади.
21. Судларга тушунтирилсинки, олди-сотди шартномаси юзасидан бир вақтнинг ўзида сотиб олувчининг ҳуқуқини ўтказиш ва олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилганда, судлар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 100-моддаси 1-бандига мувофиқ олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини иш юритишдан тугатиш масаласини муҳокама қилишлари лозим. Чунки умумий улушли мулкда бўлган мулкни сотишда олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўтказиш тўғрисидаги талаблар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бузилганлиги ёки бошқа асослар бўйича шартномани ҳақиқий эмас деб топишни истисно қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Судларга тушунтирилсинки, ФКнинг 224-моддаси 3-қисмида белгиланган, имтиёзли сотиб олувчи кўчмас мулкни сотиб олиш учун бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса ўн кун давомида мулкни сотиб олиш тўғрисидаги таклифни қабул қилиши мумкин, бу муддат унга, хабар қилинган кундан ҳисобланиб, ҳуқуқий моҳиятига кўра умумий даъво муддатидан фарқ қилиб, тўхтатилиши, узайтирилиши ва тикланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази