LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 232-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 70-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 1, 22-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
биринчи хатбошисидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Сенатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига» деган сўзлар «Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«16. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади»;
«18. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъатнинг миқдор таркиби ва шахсий таркиби, лавозимига кўра ҳайъат таркибига кирадиган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади»;
LexUZ шарҳи