LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари қатъиян ҳамда сўзсиз бажарилишини таъминлаш, миллий меъморий-маданий анъаналарни, республика аҳоли пунктларининг, айниқса қишлоқ жойларда, замонавий қиёфасини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари бош режаларини сифатли ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ҳудудий таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПҚ-1539-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 256-модда)
шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси мажмуаси Раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда, ушбу Қарордан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ташкилий-назорат хизмати раҳбари И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.