29.07.2009 йилдаги 216-сон
Ҳужжат 18.09.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оила бюджетлари даромадларини кўпайтиришнинг, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишнинг ва халқ ҳунармандчилигининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишнинг энг самарали воситаларидан бири сифатида оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

(алфавит тартибида)

Ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишиБуюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг асосий турлари
Гулли композициялар аранжировкасисунъий ва натурал материалдан икебанлар, гулдасталар, бўйи 70 сантиметргача бўлган етилган манзарали дарахтларни ўстириш (бонсай санъати)
Витраж ишларишиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар
Ганч ўймакорлиги (ганчга ўйма нақш солиш)люстралар, девор шамдонлари, кўзгулар, нақшлар, сталактитлар, фризлар, карнизлар, устунлар элементлари, панжаралар, ҳайкалчалар, панно, шип ва девор нақшлари ҳамда асослари, ганчдан тайёрланган архитектура-қурилиш элементлари, ганч техникаси воситасида бажарилган бошқа манзарали — амалий буюмлар
Кулолчилик ишларилойдан ясалган ошхона ва уй-рўзғор предметлари, ўйинчоқлар ва сувенирлар
Наққошлик ишлариметалл, пластмасса, керамика, чинни, тош, картондан тайёрланган буюмларга қўлда нақш солиш (рельефли ёзувлар ва тасвирлар)
Ёғоч меъморчилигиболалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар
Мебелларни безаш мебелларни газлама материаллар билан қўлда безаш
Тунука ишларитунукадан тайёрланган нақшли қувурлар ва сув ўтказгичлар, ошхона ва уй-рўзғор буюмлари, сувенирлар
Зардўзлик ишларизар ҳошияли техника воситасида (металли ипларни қўллаган ҳолда) тайёрланган буюмлар
Авторлик мебеллари тайёрлашдекоратив-амалий санъат буюмларига тааллуқли бўлган мебеллар (комплектлар ва алоҳида буюмлар)
Авторлик кийим-бошлар ва пойафзаллар тайёрлашишларнинг бутун комплексини бажарган ҳолда кийим-бошлар ва пойабзаллар, махсилар ва ковушлар, брезент, кирза ва кигиз этиклар, сандалетлар, шлепанцлар ҳамда туфлиларни қўлда якка тартибда тикиш
Бош кийимлар тайёрлашдўппилар, шапкалар, саллалар, шунингдек мўйна, қоракўл, чарм ва қўлда тўқилган материаллардан тайёрланган бошқа бош кийимлар
Сопол, чинни, фарфор буюмлар тайёрлашсопол, чинни ва фарфордан тайёрланган декоратив-амалий санъатнинг барча турлари, сопол, чинни ва фарфордан тайёрланган архитектура-манзара элементлари, сопол, чинни ва фарфор буюмларни орнамент ва трафарет билан безаклаш
Ёғочдан халқ ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлашёғоч ва фанердан тайёрланган ошхона буюмлари, ўйма нақшли буюмлар, бешиклар, болалар юритгичлари (уларга буюмлар), хонтахта, сандиқ, эшиклар, ромлар, декоратив рейкалар, картиналар учун ромлар, ёғочдан ишланган фигурали токарлик буюмлари (шахмат фигуралари ва бошқалар), қўлда ишланган бошқа ёғоч буюмлар
Бўёқли миниатюралар, расмлар, орнаментли ва эмалли безаклар тайёрлашлок миниатюраси техникаси воситасида тайёрланган буюмлар (қутичалар, картиналар), девор, қоғоз, холст, тери, газлама, папье-маше, ёғоч, қовоқ, картон, суяк ва эмалдаги расмлар ва орнаментлар
Мусиқа асбоблари тайёрлашфабрикадан ташқари шароитларда тайёрланадиган миллий мусиқа асбобларининг барча турлари
Халқ ўйинчоқлари тайёрлашфабрикадан ташқари шароитларда ёғоч, металл, гипс, картон, газлама, сопол ва бошқа материаллардан тайёрланган ўйинчоқлар
Миллий ширинликлар, нон-булка маҳсулотлари ва донали овқатларнинг айрим турларини тайёрлашМиллий қанд-шакар (новвот), донали қандолатчилик буюмлари, миллий нонлар ва бошқа нон-булка маҳсулотлари пишириш, миллий пишлоқ маҳсулотлари ва қурт ишлаб чиқариш
Чармдан утилитар ва бадиий буюмлар тайёрлашэгар-жабдуқлар ва уларга аксессуарлар, камар, белбоғ, сумкалар ва уларга аксессуарлар, натурал ва сунъий чармдан тайёрланган миллий нимчалар, чарм сувенирлар
Печка ва каминлар ясаштандирлар, печкалар, каминлар (шу жумладан улар учун ҳаво сўриш қурилмалари)
Тўр тўқиш, тикувчилик ва кашта тикишкашталар ва тўқима буюмлар ҳамда қўлда тайёрланган кийим-бошларга деталлар (кашталар машинада бажарилиши мумкин)
Темирчилик ишлари кетмонлар, чопқилар, хаскашлар, паншахалар, плуглар, миллий қиличлар, ханжарлар ва пичоқларнинг барча турлари (ҳунармандчилик фаолияти шароитларида тайёрлашга рухсат берилмаганлардан ташқари), кам миқдорда тайёрланадиган темирчилик буюмлари
Новдалардан буюмлар тўқишўсимлик материалларидан (қамиш, тол, похол, турли дарахтларнинг шох-шаббаларидан) тайёрланган тўқима буюмлар
Металлни таъмирлаш ишлариуй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш)
Мозаика ишларидевор ва шип мозаикалари, табиий ва сунъий материалдан мозаика паннолари тайёрлаш
Гулли ва чокли тикишлартурли газламалардан набойка техникасида тайёрланган буюмлар, «батик», миллий кийим-бошлар (халатлар, яктаклар, нимчалар), дўппилар, миллий одеяллар ва кўрпачалар, ёстиқлар, белбоғлар, тасмалар ва бошқалар
Муқовалаш ишларикитобларнинг муқоваларини тайёрлаш ва таъмирлаш, қоғоз варақларини муқовалаш ва тикиш
Дурадгорлик ишлариаҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш
Ёйиш ишларикўзгулар ва кўзгу сиртлари тайёрлаш
Ёғочга ўйма нақш солиш ишларитехника воситасида ёғочга ўйма нақшлар солиб бажариладиган декоратив-амалий санъатнинг барча турлари
Суякка ўйма нақш солишсувенир буюмлари, кичик пластикалар, нецке, қутичалар, қилич, ханжар ва пичоқлар учун соплар, инкрустацияни қўллаган ҳолда суякдан тайёрланган ва бошқа декоратив-амалий буюмлар
Тошга ўйма нақш солиштошдан тайёрланган сувенир буюмлар, кичик пластикалар, қутичалар, ёзув приборлари, шамдонлар, паннолар, рельефлар ва контррельефлар, барельефлар, геральдика ва рамзлар, тошни пардозлаш йўли билан тайёрланган безаклар ва бошқа декоратив-амалий буюмлар
Интерьернинг антиквар предметларини реставрация қилишантиквар предметларни таъмирлаш ва бошқа реставрация ишлари, катта маданий-тарихий аҳамиятга эга бўлган антиквар предметлардан ташқари
Газламаларга безак тикишгазламалар ва кийим-бош предметларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафарет босиш ва қўлда расм чизиш йўли билан расмлар чизиш
Қўлда гилам тўқишгиламлар ва гиламчалар, полослар, хуржунлар, кигиз буюмлари, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, жулдан тайёрланган буюмлар
Қўлда тўқиш ишларинатурал ипакдан, ип-газлама, жун ва синтетик иплардан қўлда тўқилган атлас, беқасам, адрас, салла, газламалар
Шиша пуфлаш ишларибадиий пуфлаш усулида воситасида тайёрланган кичик пластика, девор чироқчалари, сувенир буюмлар, безаклар
Бадиий усулда қуйишнатурал ва синтетик материаллардан тайёрланган ҳажмли ва фигурали шаклдаги қуйма буюмлар, шунингдек косиблик усулида (мураккаб машина ва механизмларни қўлламасдан) мис, бронза, чўян, алюминий ва пўлатдан қуйиш йўли билан тайёрланган буюмлар
Соат ишлари (соатларни таъмирлаш)соат механизмларини таъмирлаш ва тозалаш, эксклюзив девор, полга қўйиладиган, камин ва қўл соатларини тайёрлаш
Ўйиш ишлариўйиш усулида тайёрланган мис, латун, алюминий буюмлар (чойнаклар, қумғонлар, лаганлар, вазалар ва утилитар ҳамда декоратив-амалий мақсаддаги бошқа буюмлар)
Эмаллаш ишлариэмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш
Заргарлик ишларипробага эга бўлган ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда тамғаланиши керак бўлган, миллий усулда тайёрланган олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига мансуб металлардан тайёрланган буюмлар
Кейинги таҳрирга қаранг.