Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашни ўтказиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторлар фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўзбекэнерго» ДАК фаолият кўрсатаётган, электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажараётган хусусий операторлар билан биргаликда 2009 йил 1 сентябргача бўлган муддатда уларнинг фаолияти ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқлаштирилишини ҳамда зарур даражада бажарилишини таъминласин.
3. «Ўзбекэнерго» ДАК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан биргаликда:
2010 йил 1 январгача хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторлар ўртасида танлов бўйича танлашнинг ўтказилишини, уларга электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари берилишини 3-иловадаги жадвалга мувофиқ таъминласин;
ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари хусусий операторларга берилиши таклиф қилинаётган қолган туманлар (шаҳарлар) рўйхатини, шунингдек тегишли танлов бўйича танлашларни ўтказиш жадвалларини уч ой муддатда тайёрласин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом инвесторларни танлов бўйича танлаш, кейинчалик улар томонидан электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бериладиган хусусий операторларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни бошқариш ва ҳисобга олишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
3. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқларга бевосита уланган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловни йиғиш функциялари хусусий операторларга берилмайди.
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — электр таъминоти шартномаси бўйича электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергиясидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
фаолият ҳудуди — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчиларнинг тармоқлари билан аниқ белгиланган бўлиниш чегараларига эга бўлган тегишли ҳудуддаги тақсимловчи электр тармоқлари участкаси;
инвестор — хусусий операторни ташкил этиш ва хусусий операторга юкланадиган вазифалар ва мажбуриятларга мувофиқ унинг фаолиятини таъминлаш учун техник ва молиявий имкониятга эга бўлган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти;
хусусий оператор — инвестор томонидан ташкил этиладиган ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларни бажарадиган юридик шахс— Ўзбекистон Республикаси резиденти.
5. «Ўзбекэнерго» ДАК инвесторларни танлов бўйича танлаш ўтказилгунга қадар ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан хусусий операторларга берилишини амалга ошириш мўлжалланаётган туманлар (шаҳарлар) рўйхатини тузади.
Рўйхатга биринчи навбатда улар бўйича электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишнинг паст даражаси шаклланган туманлар (шаҳарлар) киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Инвесторлар томонидан электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бериладиган хусусий операторлар ташкил этилиши учун инвесторлар ўртасида танлов бўйича танлашни ўтказиш рўйхати ва жадвали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
7. Танлов бўйича танлашнинг тасдиқланган жадвалига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан тегишли минтақаларда танлов комиссиялари тузилади.
Танлов комиссиясининг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов комиссияси таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Ўзбекэнерго» ДАК ва унинг корхоналари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари киритилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Танлов комиссиясига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади.
б) инвесторларнинг танлов таклифлари таркибини (форматини), танлов бўйича танлаш қатнашчиларига қўйиладиган малака талабларини ва бошқа талабларни тасдиқлайди;
в) танлов бўйича танлашни эълон қилиш санасини, танлов ҳужжатларини олиш жойини, инвесторлар томонидан танлов таклифлари бериш муддатини, танлов таклифларини очиш жойи, санаси ва вақтини белгилайди;
г) белгиланган муддатда инвесторларнинг танлов таклифлари билдирилган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини (ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилиши, расмийлаштирилиши ва ҳоказоларни) текширади ва буюртманомалар конвертларини очиш протоколини тасдиқлайди;
д) зарурият бўлганда танлов таклифларини баҳолаш учун мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб қилади;
е) танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ танлов таклифларини кўриб чиқади ва танлов бўйича танлаш ғолибини эълон қилади ёки танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ж) танлов комиссияси олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
9. Агар танлов комиссияси мажлисида унинг аъзоларидан камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссияси қарорлари ваколатли бўлади. Қарор танлов комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
10. Танлов комиссиясининг қарори протоколлар шаклида, ёзма равишда расмийлаштирилади ва беш иш куни мобайнида қатнашчиларга етказилади.
а) танлов комиссияси аъзолари чақирилишини, уларга иш хоналари, мажлисларни ўтказиш учун ташкилий-техника ва сарфлаш материаллари берилишини ташкил этади ҳамда танлов бўйича танлашни ўтказиш бўйича бошқа сарф-харажатларни қоплайди;
в) қатнашчиларнинг танлов таклифларини қабул қилади ва конвертлар очилгунга қадар танлов комиссияси белгилаган тартибда танлов таклифларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
г) танлов комиссияси томонидан жалб қилинадиган экспертлар ва маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек уларга ҳақ тўлаш харажатларини қоплайди.
13. «Ўзбекэнерго» ДАК инвесторларга қўйиладиган тасдиқланган малака талабларини ҳисобга олган ҳолда хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашга доир танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекэнерго» ДАК танлов ҳужжатларини улар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилгандан кейин тасдиқлайди.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
а) бўлажак хусусий операторнинг фаолияти доираси, шу жумладан ҳудудий доирасида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғиш функциялари хусусий операторга бериладиган электр тармоқлари жойлашган участка (туман, шаҳар) жойининг тавсифи;
б) фаолият ҳудудида танлов бўйича танлаш эълон қилинган санада амал қиладиган ёки кейинги йилга тасдиқланган электр энергияси нобудгарчилиги нормативлари;
в) тариф гуруҳлари бўйича фаолият ҳудудида истеъмолчилар сони ҳамда электр энергиясининг ойлик ва йиллик истеъмол қилиш ҳажми;
г) танлов бўйича танлашни ўтказиш шартлари, танлов таклифларини бериш ва кўриб чиқиш муддати ҳамда потенциал талабгорнинг танлаш қатнашчиларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар (маълумотлар);
ж) қайд этилган вақт даври мобайнида танлов бўйича танлаш қатнашчисининг таклифи қайтариб олинмаслигини таъминлайдиган танлов бўйича танлашда қатнашиш учун гаров суммаси миқдори ва уни тўлаш тартиби;
и) танлов бўйича танлашларни ўтказишга нисбатан «Ўзбекэнерго» ДАК вакилидан тушунтиришлар олиш учун манзил, телефонлар (факс) рақами ва электрон почта манзили;
15. «Ўзбекэнерго» ДАК хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашнинг тасдиқланган жадвалига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида танлов бўйича танлашни ўтказиш тўғрисида эълон беради. Эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
г) «Ўзбекэнерго» ДАК ва/ёки унинг корхоналари билан суд муҳокамаси ҳолатида бўлган инвесторлар танлов бўйича танлашда қатнашишга қўйилмайди.
17. Танлов ҳужжатларини олиш учун инвесторлар ўтказиладиган танлов бўйича танлаш доирасида олинадиган махфий ахборотни ошкор қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолайдилар ва «Ўзбекэнерго» ДАКнинг ҳисоб рақамига танлов ҳужжатлари учун тўлов ва гаров суммасини ўтказадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов ҳужжатлари учун тўлов танлов бўйича танлаш эълон қилинган пайтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров суммаси танлов бўйича танлаш эълон қилинган пайтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
18. Танлов бўйича танлаш қатнашчилари танлов ҳужжатларида кўрсатилган муддатдан кечикмай танлов комиссиясига ўз танлов таклифларини тақдим этишлари керак.
фаолияти мақсади электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш бўйича хусусий оператор функцияларини бажаришдан иборат бўлган юридик шахсни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши бўйича бизнес-режа;
инвесторнинг охирги ҳисобот йили учун йиллик молиявий ҳисоботи ва у бўйича миллий ёки халқаро стандартларга мувофиқ тузилган мустақил аудиторнинг хулосаси;
инвесторнинг хусусий оператор штатини электр энергетикаси, иқтисодиёт ва молия соҳасида иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларнинг зарур сони билан бутлаш мажбурияти;
инвесторнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзлари йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
20. Хусусий операторни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши бўйича бизнес-режа камида уч йилга тузилиши ва қуйидаги асосий параметрларни назарда тутиши керак:
инвестор томонидан хусусий операторнинг фаолият ҳудудида электр энергияси учун пул маблағлари ўтказиш бўйича мажбуриятлар унинг томонидан танлов бўйича танлаш эълон қилинган пайтда амал қилинган тарифлар бўйича фаолият ҳудудида берилган электр энергияси ўртача ойлик ҳажмининг уч баравар қийматига тенг бўлган сумма доирасида бажарилиши юзасидан банк кафолати берилиши;
танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ электр энергияси истеъмолчиларига зарур даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
бир киловатт-соат ҳисобига сўмлардаги мутлақ ифодада ёки хусусий оператор томонидан йиғилган тўловдан ҳисоблаб чиқариладиган истеъмолчилар учун электр энергиясига ўртача тарифга нисбатан фоизларда хусусий операторни мукофотлашнинг чекланган миқдори.
21. Танлов комиссияси тақдим этилган таклифларни уларнинг барча белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда таклифи бошқа таклифларга таққослаганда хусусий операторнинг мукофот суммаси чиқариб ташлангандан кейин электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни энг кўп ва самарали йиғишга эришиш имконини берадиган инвесторни танлайди.
22. Инвестор томонидан танлов таклифи тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда танлов таклифи танлов бўйича танлашда қатнашишга қўйилмайди ва инвесторга қайтарилади.
24. «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарининг мулки бўлган электр энергиясини бериш ва тақсимлаш электр тармоқлари берилиши, сотилиши ва хусусий операторнинг мулки сифатида беришнинг шаклларига, гаров предмети ёки уларнинг ўзгага берилиши ёки йўқотилишига олиб келиши мумкин бўлмаган бошқа ҳаракатларнинг предмети бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Инвестор, танлов комиссияси, «Ўзбекэнерго» ДАК ва танлов бўйича танлашнинг ташкилотчиси ўртасида пайдо бўладиган барча низоли масалалар қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тушаётган танлов таклифларининг зарур тарзда ҳисобга олиниши, уларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун — «Ўзбекэнерго» ДАК ва танлов бўйича танлаш ташкилотчисининг масъул шахслари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўтказиладиган танлов бўйича танлаш тўғрисидаги махфий ахборот ошкор қилинмаслиги, унинг қатнашчилари, комиссиянинг бошқа аъзолари билан олдиндан келишиб олишга йўл қўйилмаслиги учун— танлов комиссияси раиси ва аъзолари, «Ўзбекэнерго» ДАКнинг масъул шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган танлов бўйича танлаш ғолиби қонунчиликда ва тузилган шартномада назарда тутилган тартибда жавоб беради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Ушбу Низом электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бериладиган хусусий операторлар фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — электр таъминоти шартномаси бўйича электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергиясидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
фаолият ҳудуди — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчиларнинг тармоқлари билан аниқ белгиланган бўлиниш чегараларига эга бўлган тегишли ҳудуддаги тақсимловчи электр тармоқлари участкаси;
инвестор — хусусий операторни ташкил этиш ва хусусий операторга юкланадиган вазифалар ва мажбуриятларга мувофиқ унинг фаолиятини таъминлаш учун техник ва молиявий имкониятга эга бўлган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти;
хусусий оператор — инвестор томонидан ташкил этиладиган ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларни бажарадиган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти.
3. Хусусий оператор томонидан йиғилиши керак бўлган, мақсадли ҳажми ҳисобланган норматив нобудгарчиликлар (электр энергиясини беришдаги физик жараёнлар билан белгиланадиган) чегириб ташланган ҳолда хусусий оператор фаолияти ҳудудининг ҳисобга олиш нуқталари тармоғида бериладиган, пировард истеъмолчилар учун ўртача тарифга кўпайтирилган электр энергияси ҳажми сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Тегишли равишда, тушумнинг йиғилиши ушбу даражага зид равишда ҳисоблаб чиқарилади.
4. Танлов комиссияси томонидан танлов бўйича танлаш ғолиб инвестор аниқлангандан кейин бир ой муддатда, ғолиб инвестор танлов комиссияси томонидан тақдим этилган бизнес-режа параметрларига мувофиқ, белгиланган тартибда хусусий операторни ташкил этади ва рўйхатдан ўтказади.
5. Хусусий оператор давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий операторга:
хусусий оператор фаолияти ҳудудидаги истеъмолчиларнинг хатловдан ўтказилиши бўйича материалларни ва энергия таъминотига оид тузилган шартномаларни;
хусусий операторнинг фаолият ҳудудидаги электр-тармоқ хўжалиги объектларининг хатловдан ўтказилиши бўйича материалларни техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлар билан бирга беради.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий оператор хатловдан ўтказиш бўйича материаллар берилган кундан бошлаб уч кун муддатда топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолайдилар.
6. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий оператор фаолияти ҳудудидаги электр энергиясини ҳисобга олиш нуқталарини (етказиб бериш нуқталарини) биргаликда белгилайдилар.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларининг электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари хусусий операторга берилгунига қадар электр энергиясини ҳисобга олишнинг кўрсатилган нуқталарида ўрнатилишини таъминлайди.
Ҳисобга олишнинг келишилган нуқталарида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий операторнинг вакиллари томонидан пломбаланиши керак.
хусусий операторнинг жорий фаолиятини молиялаштириш учун асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда жорий ҳисоб рақами деб аталади);
хусусий операторнинг банк ҳисоб рақамлари реквизитлари очилган пайтдан бошлаб уч кун муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилади.
Хусусий оператор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишмасдан банк ҳисоб рақамлари реквизитларини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
8. Хусусий оператор давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан:
б) бухгалтерия ҳужжатлари, электр энергияси учун истеъмолчиларнинг қарзлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур маълумотларни хусусий операторга бериш муддатлари, шартлари ва регламентини белгилайдиган протоколни имзолайди.
9. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома хусусий оператор билан икки йил муддатга тузилади. Томонлар шартнома шартларини бажарган тақдирда унинг амал қилиши ҳар бир навбатдаги йилга узайтирилади.
Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома имзоланган пайтдан бошлаб ўн кундан кечикмай кучга киради.
Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома кучга кириши билан бир вақтда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий операторга:
а) истеъмолчиларда ва хусусий оператор фаолияти ҳудудининг электр энергияси етказиб бериш нуқталарида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича тузилган шартномага мувофиқ хусусий операторнинг фаолияти ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилар ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ҳисоб-китоб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда хусусий оператор орқали амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
а) хусусий операторнинг фаолияти ҳудудидаги етказиб бериш нуқталарида, шунингдек ҳар бир истеъмолчи бўйича ва истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби натура ва пул ифодасида;
б) хусусий оператор бўйича тўлаш учун ҳисоб рақамларини тақдим этиш ва тушган тўловларни ҳисобга олиш тартиби;
в) электр энергиясининг ҳар бир истеъмолчиси бўйича тўлаш учун ҳисоб рақамларини тақдим этиш ва тушган тўловларни ҳисобга олиш тартиби;
г) истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш ва хусусий операторга мукофот тўлаш тартиби;
д) эътироз-даъво ишлари юритилишида хусусий оператор ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси функциялари чегараланиши;
е) истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр энергиясининг узлуксизлиги, ўз вақтида етказиб берилиши ва сифати ҳамда унинг учун ҳисоб-китоб қилиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий операторнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини чегаралаш;
ж) электр энергиясини истеъмол қилувчиларда ва хусусий операторнинг фаолият ҳудудидаги электр энергиясини етказиб бериш нуқталарида ўрнатилган ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш тартиби;
и) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига истеъмолчилар томонидан электр энергияси учун тўлов бўйича ҳисоботлар ва маълумотларни тақдим этиш тартиби (ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай);
к) хусусий операторнинг буюртмаси бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ва тармоқлардан узиш тартиби;
л) истеъмолчиларнинг ва/ёки хусусий операторларнинг буюртманомалари бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12. Хусусий оператор электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома кучга киргандан кейин бир ой муддатда фаолият ҳудудидаги истеъмолчилар билан электр энергияси учун тўловни йиғиш бўйича шартнома тузади.
Электр энергияси истеъмолчилари билан шартномалар тузилгандан кейин хусусий операторнинг фаолият ҳудуди электр энергияси учун барча тўловлар фақат хусусий операторнинг транзит ҳисоб рақамига тушиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Электр энергияси учун тўлов йиғиш бўйича хусусий оператор билан электр энергияси истеъмолчилари ўртасида шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Хусусий операторнинг даромадлари ҳисобот даврида истеъмолчилар томонидан тўланиши керак бўлган сумманинг 90 фоизидан ортиқ тўлов йиғилишини таъминлаш шарти билан (яъни тушум 90 фоиздан ортиқ йиғилган тақдирда) истеъмолчиларга берилган электр энергияси учун йиғилган тўловдан унга қолдириладиган мукофот пули ҳисобига шакллантирилади.
15. Оператор томонидан йиғиш даражасининг 90 фоизидан ортиқ йиғилган электр энергияси учун тушум сифатида ҳисоблаб чиқариладиган, хусусий операторга мукофот пули сифатида берилиши керак бўлган сумма унинг тушуми ҳисобланади.
Хусусий операторнинг мукофот пули суммасини ҳисоблаб чиқариш тартиби танлов бўйича танлаш ўтказилгунга қадар «Ўзбекэнерго» ДАКнинг ҳисоб-китоблари асосида Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган формула бўйича аниқланади. Бунда мукофот пули сифатида хусусий операторга берилиши керак бўлган маблағлар улуши тушум йиғилиши кўрсаткичи ўсишига қараб ошиши мумкин.
Истеъмолчилар учун электр энергияси учун тарифлар ўзгарган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига хусусий операторга тўланиши керак бўлган сумма, амалга оширилган аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.
16. Хусусий оператор ташкил этилгунга қадар электр энергияси учун тушум йиғилиши даражаси 80 фоиздан ортиқ бўлмаган туманларда (шаҳарларда) хусусий оператор фаолият кўрсатиши даврининг дастлабки ойларида (бироқ 9 ойдан ортиқ эмас) ундан бошлаб операторнинг даромадлари шаклланадиган, босқичма-босқич 90 фоизгача оширган ҳолда тушум йиғилишининг пасайтирилган мақсадли энг кам даражаси белгиланишига йўл қўйилади. Ушбу ҳолатда хусусий оператор билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тушум йиғилишининг белгиланган мақсадли энг кам даражасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади, операторга мукофот пули сифатида қолдириладиган ушбу даражадан ортиқча йиғилган тушум улуши эса «Ўзбекэнерго» ДАКнинг ҳисоб-китоблари асосида Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган формула бўйича аниқланади.
Тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражасининг ҳар ойлик ошиши миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
УС2 - электр энергияси учун тўловни йиғиш функциялари хусусий операторга берилган пайтдан олдинги давр учун тушум йиғилиши даражаси.
Оператор ишлаган биринчи ойда тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси УС2+П сифатида аниқланади.
Туманлар (шаҳарлар) бўйича тушум йиғилишининг пасайтирилган мақсадли энг кам даражасини белгилаш муддатлари:
17. Агар хусусий оператор тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражасига эришмаса, тегишли давр учун унга мукофот пули ҳисобланмайди.
18. Хусусий оператор электр энергияси учун тўлов йиғиш функциялари хусусий операторга берилгунга қадар ҳосил бўлган истеъмолчиларнинг электр энергияси учун қарзларини юқорида кўрсатилган механизмга мувофиқ хусусий операторнинг даромадини шакллантирган ҳолда ундириб олиши мумкин.
19. Электр энергияси учун тўлов йиғилишини таъминлаш бўйича шартнома кучга киргунга қадар ва ушбу шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида инвестор қуйидаги ҳолларда тушум тушишини таъминлайдиган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига банк кафолатини қўяди:
хусусий оператор етказиб берилган электр энергияси учун маблағларнинг 90 фоизи даражасига эришмаганда;
ёки электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган даражада ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига тўловларни таъминламаса.
Банк кафолати амалдаги тарифлар бўйича хусусий операторнинг фаолият ҳудудида электр энергиясини сотиш ўртача ойлик ҳажмининг уч баравар қийматига тенг бўлган суммага қўйилади.
Инвестор қуйидаги ҳолларда банк кафолатини юқорида кўрсатиб ўтилган миқдорда қўйган ҳолда янгилаши шарт:
а) агар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси пул маблағларини кафолат бўйича унинг чекланган суммасининг 50 фоизидан ортиқ суммада ундириб олса;
20. Хусусий операторнинг фаолият ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилардан тушган барча пул маблағлари (пеня ва жарималар ҳам шу жумлага киради) тўлиқ ҳажмда унинг транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Пул маблағларини бошқа манбалардан транзит ҳисоб рақамига ўтказиш тақиқланади, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун инвестор томонидан операторнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ўтказиладиган маблағлар бундан мустасно.
а) электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғилишини таъминлаш бўйича шартномага мувофиқ электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига;
22. Истеъмолчилардан хусусий операторнинг транзит ҳисоб рақамига тушган тушумнинг камида 90 фоизи миқдоридаги пул маблағлари ҳар куни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ўтказилади.
23. Ҳисобот ойида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси оширилиши хусусий оператор томонидан таъминланган тақдирда транзит ҳисоб рақамида қолган суммада ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан келишув бўйича хусусий операторни тақдирлаш пули суммаси унинг жорий ҳисоб рақамига ўтказилади.
24. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган тўловлар ҳисобот ойи учун тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражасидан кам бўлган тақдирда хусусий оператор пул маблағлари қолдиғини транзит ҳисоб рақамидан ҳисобот ойи учун электр энергияси бўйича қарзларни қайтариш учун зарур бўлган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳисобот ойи учун электр энергияси бўйича қарзларни тўлаш учун транзит ҳисоб рақамидан ўтказилган пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий операторга қарзларни инвестор томонидан қўйилган банк кафолати ҳисобига тўлаш талабини қўяди. Кўрсатиб ўтилган қарзларни тўлаш акцептсиз тартибда амалга оширилади.
25. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тушган тўловлар ҳисоби хусусий оператор томонидан истеъмолчилардаги электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
Бу ҳолда истеъмолчиларда ўрнатиладиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакиллари ва хусусий оператор томонидан биргаликда пломбаланиши керак.
Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда хусусий оператор, кейинчалик амалда истеъмол қилинган электр энергиясига қайта ҳисоблаган ҳолда, истеъмолнинг шартнома миқдори бўйича ҳисоб-китоб қилади, унинг миқдори белгиланган тартибда хусусий оператор ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи томонидан белгиланади.
26. Мониторингни таъминлаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий оператор билан биргаликда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида хусусий оператор фаолияти ҳудудининг электр энергиясини ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олади.
27. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари хусусий операторга берилгандан кейин:
в) ўзининг электр-тармоқ хўжалиги объектларида электр энергияси сифатини давлат стандартлари томонидан белгиланган кўрсаткичлар даражасида сақлаши;
г) хусусий оператор фаолияти ҳудудида электр-тармоқ хўжалиги объектларидан фойдаланилиши, шу жумладан ушбу объектларни таъмирлаши ва реконструкция қилиши;
е) ўзининг электр-тармоқ хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчиликларини қисқартиришга доир ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) истеъмолчилар томонидан буюртма берилган электр энергияси ҳажмини беришнинг техник имкониятларини ва уларнинг тижорат ҳисоби тизимлари қонунчиликка мувофиқлигини баҳолаши;
(27-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
и) истеъмолчиларнинг электр тармоқлари ва қурилмаларини ўзининг ҳудудий электр тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар бериши;
к) электр энергияси истеъмолчиларига белгиланган тартибда ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараёни билан берилишини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўзининг айби билан электр таъминотидаги узилишлар ва белгиланган давлат стандартларига ва электр энергияси сифати кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилганлиги учун истеъмолчиларнинг эътирозлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда (шу жумладан моддий) жавоб беради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
а) бизнес-режанинг, электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғилишини таъминлаш бўйича шартнома шартларининг бажарилишини таъминлаши;
б) электр таъминоти шартномаси асосида электр энергияси учун тўловни йиғиш бўйича фаолиятнинг ўз ҳудуди истеъмолчилари билан белгиланган тартибда шартнома тузиши;
в) истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан рухсат берилмаган фойдаланишларни аниқлаш ишларини олиб бориши;
г) ўз фаолияти ҳудудида истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиши;
д) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ўз фаолияти ҳудудида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ёзиб олинган маълумотларни тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
30. Хусусий оператор ўзининг электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган тақдирда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) инвестор қонунчиликка мувофиқ хусусий операторнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан қарзларининг қайтарилишини амалга оширади;
(30-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
б) хусусий операторнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан қарзлари инвестор томонидан тўланмаган тақдирда электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартноманинг амал қилиши ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бир томонлама тартибда тўхтатилиши мумкин.
Бунда электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғиш функциялари бажарилиши даврида ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан ҳосил бўлган қарзларни қайтариш бўйича мажбуриятлар хусусий оператор ва инвестор зиммасида сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий оператор билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
32. Хусусий операторнинг фаолияти ҳудудига етказиб бериладиган электр энергияси ҳажмини ҳисобга олиш ҳисобот даврида электр энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
33. Электр энергияси истеъмолчиларига етказиб бериладиган электр энергияси ҳажмини ҳисобга олиш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва хусусий операторлар томонидан, ҳисоб-китоб даври учун истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
34. Истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ҳисобга олинишини таъминлаш учун хусусий оператор истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олади ва ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси истеъмоли ҳажмини қайд қилади.
Ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичлар ёзиб олинмаган ёки электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчилар томонидан тақдим этилмаган ҳолларда хусусий оператор ўзи истеъмолчи билан биргаликда аниқлаган амалда истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмини кейинчалик ҳисоб-китоб қилган ҳолда электр энергияси истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ҳисоб-китоб қилади.
35. Хусусий оператор ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача:
истеъмолчилар бўйича тарифлар қўлланилиши тўғрисидаги (46-Э шакл бўйича) маълумотларни ёзма шаклда тақдим этиши шарт.
36. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома шартлари бажарилиши, шунингдек унинг шартлари бузилган тақдирда хусусий операторга моддий зарар ва бой берилган фойда қопланиши бўйича талаблар қўйиши шарт.
37. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, хусусий оператор ва электр энергияси истеъмолчиси ўзларининг реквизитлари, юридик манзили ва жойлашган жойи ўзгарганлиги тўғрисида бир-бирларига ўз вақтида маълум қилишлари шарт.
38. Ушбу Низомга ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш таъминланиши бўйича тузилган шартномага мувофиқ инвестор ва/ёки хусусий оператор томонидан ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси шартномада кўрсатилган амал қилиш муддати тамом бўлишини кутмасдан шартноманинг амал қилишини тўхтатишга ҳақлидир.
Билдиришнома шартноманинг амал қилиши тўхтатилиши санасидан 30 кун олдин хусусий операторга ёзма шаклда юборилади, у ушбу муддат мобайнида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини қайтариб бериши керак.
39. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғиш функциялари қайтариб берилганда хусусий оператор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда ўз фаолияти ҳудуди доирасида электр энергияси истеъмолчиларини ва уларнинг қарзларини тўлиқ хатловдан ўтказади.
Хусусий оператор (инвестор) ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қуйидаги формула бўйича аниқланадиган қарзларни тўлиқ тўлаши шарт:
Спо — электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бажарилиши даври учун хусусий оператор томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тўланиши керак бўлган сумма (электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси);
Со — электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бажарилиши даври учун хусусий оператор томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тўланган сумма;
40. Хусусий оператор электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома амал қилиши тамом бўлиши муддатигача ушбу Низомда назарда тутилган талабларга, шартнома шартларига ва ўз зиммасига олган мажбуриятларга риоя қилган тақдирда ўз функцияларини амалга оширишни рад этиши мумкин.
Бунда хусусий оператор электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини шартномага мувофиқ ушбу функциялар белгиланган тартибда тўлиқ қайтадан берилгунгача, бироқ 2 календарь ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширишни давом эттиради.
41. Хусусий оператор фаолияти ҳудудида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш устидан назорат белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Ўзбекэнерго» ДАК ва хусусий оператор томонидан амалга оширилади.
42. Хусусий оператор фаолияти ҳудудида норматив нобудгарчиликлар миқдори белгиланган тартибда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Электр энергиясини етказиб бериш ва тўловни амалга ошириш жараёнида истеъмолчи, хусусий оператор ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида келиб чиқадиган барча низоли масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
44. «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарининг мулки бўлган электр-тармоқ хўжалиги объектлари берилиши, сотилиши ва ўзгага беришнинг бошқа шакллари бўйича хусусий операторга мулк қилиб берилиши мумкин эмас, гаров предмети бўлолмайди.
45. Транзит ҳисоб рақамидан маблағларни ушбу Низомда ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартномада назарда тутилмаган мақсадлар учун ўтказиш ва вақтинча олиш тақиқланади. Хусусий операторнинг транзит ҳисоб рақамидаги маблағлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик ушбу Низомга ва шартномага мувофиқ хусусий операторга ва хизмат кўрсатувчи банкка юкланади.
Т/р | Минтақалар | ИСТЕЪМОЛЧИЛАР (СОНИ) | Танлов савдоларини ўтказиш муддатлари (2009 йил) | |
хўжалик юритувчи субъектлар | маиший истеъмолчилар | |||
1. | Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани | 624 | 52846 | сентябрь |
2. | Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри | 339 | 18789 | сентябрь |
3. | Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри | 1224 | 20661 | сентябрь |
4. | Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри | 2259 | 48386 | октябрь |
5. | Андижон вилоятининг Андижон шаҳри (шаҳарнинг эски қисми) | 1493 | 39926 | октябрь |
6. | Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри | 1666 | 27511 | ноябрь |
7. | Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри | 2251 | 24743 | ноябрь |
8. | Наманган вилоятининг Наманган шаҳри | 2621 | 52054 | декабрь |
9. | Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри | 1338 | 32627 | декабрь |