01.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1961
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 01.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1961
Кучга кириш санаси
11.06.2009
Ҳужжат 11.06.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли «Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 12 майдаги 74-сонли «Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1373, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 291-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1996 йил, 9 - сон, 142 -модда) ва «Лизинг тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 108-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли «Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 197-модда) мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Молиявий ижара объектлари берилганда, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан молиявий ижара объектининг бошланғич (агар берилаётган объект олдин фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдиқ (агар объект берилгунга қадар фойдаланишда бўлган бўлса) қиймати ўртасидаги фарқ 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинадиган молиявий ижара объектларининг қайта баҳолаш натижаларини, яъни ушбу молиявий ижара объекти баҳосининг олдинги ўсиши суммасининг, ижара объекти баҳосининг олдинги пасайиши суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар қилингандан сўнг, кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловининг ҳисобланишига қараб бир маромда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига (бошқа операцион харажатларига) олиб борилади.
28. Мулкни кейинчалик қайта ижарага олиш (лизингга олиш) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) мулкини сотиш операциялари олди — сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181-сон, 2002 йил 23 октябрь — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.