Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1997 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) ваколатларини ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг қарорлари устидан келтирилган шикоятларни (бундан кейинги ўринларда шикоятлар деб юритилади) кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Олий малака комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси (бундан кейинги ўринларда Адвокатлар палатаси деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб юритилади) қўшма қарорлари билан ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Олий малака комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март), Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
4. Олий малака комиссияси масалаларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилишда Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги, бошқа ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролардан мустақилдир.
5. Олий малака комиссиясининг моддий-техника ва молиявий таъминоти Адвокатлар палатаси томонидан амалга оширилади.
талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг шикоятларини кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;
мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда, талабгорлардан малака имтиҳонлари қабул қилади ва уларни топшириш натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида малака комиссияларининг мурожаатлари бўйича хулосалар беради;
адвокатларга малака даражалари бериш тўғрисида малака комиссиялари қарорлари бўйича хулосалар беради;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғига (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
Адвокатлар палатасига малака комиссиялари иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил этиш билан уларнинг фаолиятини ўрганиш тўғрисида мурожаат қилади ҳамда умумлаштириш ва таҳлил натижалари бўйича қарорлар қабул қилади.
Олий малака комиссиясининг мазкур Низомга мувофиқ қабул қилган қарорлари малака комиссиялари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Олий малака комиссиясига кўриб чиқиши учун киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва ҳимоясини, адвокатнинг дахлсизлигини, адвокатнинг фаолиятига аралашмасликни таъминлашга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Олий малака комиссиясининг таркиби Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлигининг қўшма қарорлари билан адвокатлар ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан 9 кишидан иборат таркибда икки йил муддатга тасдиқланади. Бунда комиссия аъзоларининг камида 5 нафари адвокат бўлиши лозим. Олий малака комиссияси таркибига келишув асосида суд, адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали ходимлари жалб этилади.
Олий малака комиссияси раиси ва ўринбосари комиссиянинг биринчи йиғилишида тўлиқ таркибда иштирок этган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали малака комиссияси аъзолари орасидан сайланади. Олий малака комиссияси раислиги ва ўринбосарлигига номзодлар овоз беришда қатнашмайдилар.
Олий малака комиссияси раисининг ўринбосари Олий малака комиссиясининг мажлисида раис ҳозир бўлмаган ҳолларда раислик қилади.
Олий малака комиссияси аъзолигига адвокатларнинг номзодлари адвокатлик фаолияти бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган адвокатлар орасидан тақдим этилади.
Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан бўшатилганда;
комиссия аъзоси комиссия йиғилишларида сурункали 3 марта узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда.
Ушбу банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича Олий малака комиссияси аъзосини комиссия таркибидан чиқариш масаласи комиссия раиси томонидан киритилади.
Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор комиссия аъзоларининг учдан икки қисми овозлари билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор ҳақида комиссия таркибидан чиқарилган комиссия аъзосига ёзма равишда маълум қилинади.
Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят келтирилиши мумкин.
Малака комиссияси аъзосини ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича комиссия таркибидан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Комиссия таркибидан чиқарилган аъзо ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда комиссия тасдиқланган муддат доирасида янги комиссия аъзоси киритилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғига (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлган адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш кўриб чиқилиши ёки Олий малака комиссияси аъзосининг малака имтиҳонини топшириши натижалари бўйича шикоят кўриб чиқилган ҳолларда, улар Олий малака комиссияси мажлисида қатнашишга ҳақли эмас.
комиссия мажлиси кўрилаётган масалалар бўйича талабгор, адвокат ва бошқа манфаатдор шахс малака комиссияси аъзосининг яқин қариндоши бўлса;
комиссия мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, комиссия мажлисида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши керак.
Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар у бундай қилмаса, айни шу асослар бўйича комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан, шунингдек масаласи кўрилаётган талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан рад этилиши мумкин.
Рад этиш билдирилган комиссия аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.
Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида комиссиянинг қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия аъзоси рад этилган ҳисобланади.
Олий малака комиссиясининг мажлиси, агар унда Олий малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Кворум бўлмаган ҳолда, Олий малака комиссиясининг мажлисига ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Олий малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади. Олий малака комиссияси раиси Олий малака комиссияси мажлиси ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
11. Олий малака комиссияси қарорлари унинг мажлисида қатнашаётган Олий малака комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Олий малака комиссиясининг қарорлари улар қайси мажлисда қабул қилинган бўлса, ўша мажлисда раислик қилувчи томонидан эълон қилинади.
12. Олий малака комиссиясининг ишини юритиш Адвокатлар палатаси раиси томонидан тайинланадиган Олий малака комиссиясининг масъул котиби (бундан кейинги ўринларда масъул котиб деб юритилади) зиммасига юклатилади. Масъул котиб Олий малака комиссиясининг ва малака комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Олий малака комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлашни амалга оширади ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
Олий малака комиссияси аъзоларини, шунингдек, шикоят берган шахсларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Олий малака комиссиясининг мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади;
Олий малака комиссияси аъзолари ва манфаатдор шахсларнинг мажлисда ҳозир бўлганлигини текширади, ҳозир бўлмаганлик сабабларини аниқлайди ва бу ҳақда Олий малака комиссиясига ахборот беради;
раислик қилувчининг Олий малака комиссияси мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
13. Адвокатлар палатасига шикоятни бевосита юбориш йўли билан Олий малака комиссиясига берилган шикоят келиб тушган кундан бошлаб уч кун мобайнида, Адвокатлар палатаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасидан шикоят билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материалларни талаб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Олий малака комиссиясининг мажлисларида баённома юритилади, у мажлисда қатнашган Олий малака комиссиясининг раислик этувчи ва масъул котиб томонидан имзоланади. Олий малака комиссиясининг қароридан рози бўлмаган Олий малака комиссиясининг аъзоси комиссия мажлисининг баённомасига киритиладиган ўзининг нуқтаи назарини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
мазкур Низомда назарда тутилган ҳолатларда, Олий малака комиссияси томонидан талабгордан қабул қилинган малака имтиҳони тўғрисидаги зарур маълумотлар;
шикоятда баён этилган важлар, Олий малака комиссияси аъзоларининг, манфаатдор шахсларнинг сўзга чиқишлари ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосий мазмуни;
16. Олий малака комиссияси мажлиси баённомасининг нусхалари бир ҳафталик муддатда Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига юборилади.
17. Олий малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирма қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай масъул котиб имзоси билан манфаатдор шахсларга юборилади ёки тилхат олинган ҳолда топширилади. Олий малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар Адвокатлар палатасининг муҳри билан тасдиқланади.
Олий малака комиссияси мажлиси баённомасидан кўчирмаларда Олий малака комиссиясининг мажлиси ўтказилган сана ва жой тўғрисидаги маълумотлар, Олий малака комиссияси мажлисининг кун тартибига киритилган қисмидаги, тегишли манфаатдор шахсларга тааллуқли бўлган масала бўйича қарор ва ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартиби баён этилади.
18. Малака комиссиялари қарорларининг устидан келтирилган шикоятлар манфаатдор шахслар томонидан комиссия мажлисининг баённомасидан кўчирма олинган кундан эътиборан Олий малака комиссиясига бир ой ичида берилиши мумкин.
Кўрсатилган муддатнинг ўтказиб юборилганлиги шикоятни қабул қилиш ва кўриб чиқишни рад этиш учун асос бўлмайди. Олий малака комиссияси муддат ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топиб, ана шу муддатни тиклаши ва шикоятни мазмунан кўриб чиқиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шикоятларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғига (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
19. Шикоят ўз ичига шикоят берган манфаатдор шахснинг важлари, унинг фикрича, малака комиссияси қарорининг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги ва унинг илтимоси мазмунини олиши керак.
20. Шикоят Олий малака комиссияси томонидан у Адвокатлар палатасига келиб тушган кундан эътиборан кўпи билан бир ой ичида кўриб чиқилиши керак.
21. Олий малака комиссиясининг аъзолари, шунингдек, шикоят келтирган шахслар ва бошқа манфаатдор шахслар комиссия мажлиси ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Агар Олий малака комиссияси интизомий иш юритиш бўйича шикоятни кўриб чиқиш вақтида интизомий иш юритиш билан боғлиқ алоҳида масалаларни ўрганиш талаб этилади, деган хулосага келса, бундай ўрганишни ўтказиш вазифаси Олий малака комиссиясининг қарори билан ўз аъзоларидан бирининг ёки тегишли ҳудудий бошқарманинг зиммасига юклатилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
23. Олий малака комиссияси фақат истисно ҳолатларда, шу жумладан тегишли малака комиссиясининг холислиги ва беғаразлигига асосли шубҳалар мавжуд бўлган ҳолларда малака имтиҳони қабул қилади.
Малака имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Олий малака комиссияси томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Олий малака комиссиясининг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида малака комиссиясининг мурожаати бўйича хулосаси у тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма шаклда Адлия вазирлигига етказилади.
Адлия вазирлиги мазкур хулоса келиб тушган кундан етти кун ичида лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли маъмурий судга мурожаат қилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сонли бўйруғи (рўйхат рақами 1920-1, 09.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)
26. Олий малака комиссияси томонидан малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги қарор:
27. Олий малака комиссияси томонидан малака комиссиясининг қарорини ўзгартириш тўғрисидаги қарор ва янги қарор:
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом талаблари бузилган ҳолда, агар бундай қоидабузарлик малака комиссиясининг қарор қабул қилишига таъсир кўрсатган бўлса;
28. Олий малака комиссияси томонидан талабгор малака имтиҳони топшириши натижалари бўйича малака комиссиясининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарор:
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом талаблари бузилган ҳолда, агар бундай қоидабузарлик малака комиссиясининг қарор қабул қилишига таъсир кўрсатган бўлса;
талабгор томонидан малака имтиҳонида берилган жавобларни баҳолашда малака комиссияси томонидан холислик ва беғаразлик таъминланмаган ҳолларда қабул қилинади.
Олий малака комиссияси малака комиссиясининг талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириши натижалари бўйича қарорини бекор қилиш билан бир вақтда ўз қарори билан талабгорни малака имтиҳонини такрорий топшириш учун тегишли малака комиссиясига юборади ёки мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда талабгордан малака имтиҳонини қабул қилади ва унинг малака имтиҳонини такрорий топшириши натижалари бўйича тегишли қарор чиқаради.
29. Олий малака комиссияси томонидан малака комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор:
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом талаблари бузилган ҳолда, агар бундай қоидабузарлик малака комиссиясининг қарор қабул қилишига таъсир кўрсатган бўлса;
Олий малака комиссиясига шикоят берган шахснинг шикоятни кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризаси келиб тушса;
судда худди шу масала бўйича фуқаролик иши қўзғатилган ёки иш бўйича суднинг тегишли қарори қабул қилинган бўлса;
адвокат интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашувга эришган ҳолларда қабул қилинади.
31. Адвокатлар палатаси малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганади. Бундай ўрганишга Олий малака комиссиясининг аъзолари ҳам жалб қилиниши мумкин.
32. Малака комиссияларининг фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича малака комиссияларининг иш амалиёти умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари, шунингдек, хулосалар ва тавсияларни ўз ичига олган тафсилотнома тузилади.
33. Малака комиссияларининг фаолиятига доир тафсилотнома Олий малака комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
34. Олий малака комиссиясининг қарорига биноан тафсилотнома раҳбарлик ва ижро қилиш учун малака комиссияларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Мазкур Низомни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)