03.02.2006 йилдаги 4-сон
Ҳужжат 24.11.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Суд буйруғи биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг алоҳида бир тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2382-моддасида кўрсатилган талаблар юзасидан суд муҳокамаси талаб қилинмайдиган ишлар бўйича чиқарилади ва у ижро ҳужжати кучига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 145-моддасида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига амал қилинган ҳолда судга берилади. Шу билан биргаликда вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 152-моддаси билан белгиланган даъво аризани қабул қилишни рад этишнинг умумий асослари билан бир қаторда, агарда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризада Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2382-моддасида белгиланган талаб билан биргаликда низоли бошқа талаб қуйилган бўлиб, ушбу талабларни алоҳида кўриш имкони бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2385-моддасига мувофиқ суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза қабул қилишдан рад қилиниши ва ундирувчига тегишли тартибда даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим.
9. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2382-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича ундирувчи суд буйруғи чиқариш ҳақидаги ариза билан ёки даъво талаби тартибида мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини қабул қилиш ва ишни даъво тартибида кўришни рад қилишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2382-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича фақатгина ушбу талаб ҳужжат асосида тасдиқланган ҳамда талаб юзасидан қарздор томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда суд буйруғи чиқариш мумкин. Шунга кўра, ундирувчи тарафлар ўртасида даъво тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўз талабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Судларнинг эътибори қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси ФПК 2382-моддасининг 3-бандига асосан, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи арз қилинган талаб оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаса чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Оила кодекси 136-моддасининг 3-қисми талабига кўра вояга етмаган болалар учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилишини эътиборга олиб, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш талабида ўтган давр учун ҳам алимент ундириш талаби қўйилган бўлса, ўтган давр учун алимент ундириш ҳақидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 136-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандагина қаноатлантирилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, суд талаб берилган кундан бошлаб алимент ундириш ҳақида суд буйруғи бериб, ўтган давр учун алимент ундириш қисми бўйича эса ундирувчига даъво тартибида судга мурожаат қилиши ҳуқуқини тушунтиради.
13. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2384-моддасига мувофиқ, суд буйруғи чиқариш тўғрисида ариза берилганда қонун ҳужжатларида даъво аризалар учун белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Агар ариза Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2383-моддаси талабларига жавоб бермаса ёки давлат божи тўланмаган бўлса, судья суд буйруғини чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилиб, ўз ажрими билан ундирувчига камчиликларни бартараф этиш ёхуд давлат божини тўлаш учун кўпи билан уч кун муҳлат бериши мумкин. Ундирувчи белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этса, давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган кундан қабул қилинган ҳисобланади. Акс ҳолда, судья қонун талабига мувофиқ аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Судлар, суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш асосларини суд буйруғи чиқаришни рад этиш асосларидан фарқлай билишлари лозим. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ФПК 2385-моддасида кўрсатилган суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш асосларидан фарқли равишда, суд буйруғи чиқаришни рад этиш учун ариза қабул қилинганидан кейин тарафлар ўртасида ҳуқуқ тўғрисидаги низо мавжудлиги, шунингдек, арз қилинган талабнинг ФПК 2382-моддасида назарда тутилмаганлиги асос бўлади. Суд буйруғи чиқаришни рад қилиш тўғрисида судья ажрим чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси ФПК 2388-моддасининг талабларига кўра, суд буйруғи ҳал қилув қароридан фарқ қилиб, унда баён ва асослантирувчи қисмлар мавжуд бўлмасдан, талабларни қаноатлантиришга асос бўлган моддий қонун нормасини кўрсатиш билан чегараланишига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар, суд буйруғини чиқариш ва уни ижрога қаратишда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 375-моддаси, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида»ги қўшма қарорининг 6—9 бандларида баён этилган талабларга асосланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2389-моддасида назарда тутилган суд буйруғининг нусхасини қарздорга дарҳол юбориш тартиби, шунингдек, ФПКнинг 23810-моддасида кўрсатилган суд буйруғини бекор қилиш асослари қарздор ҳуқуқларининг кафолатидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Судлар, суд буйруғи тартибидаги ишлар бўйича давлат божи миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 105-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорида баён этилган тушунтиришларга асосланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2389-моддасида кўрсатилган қарздор томонидан эътирозлар тақдим қилиниши мумкин бўлган ўн кунлик муддат процессуал муддатлар тоифасига киришлиги сабабли ушбу муддатларга нисбатан ФПКнинг 12-бобида кўрсатилган талаблар қўлланилиши, шу жумладан, ўтказилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги ажримга нисбатан ФПКнинг 130-моддасига мувофиқ хусусий шикоят келтириш мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.