21.05.2004 йилдаги 4-сон
Ҳужжат 21.05.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Корхона, муассаса, ташкилот мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш (Жиноят кодексининг 167, 168, 169-моддалари) учун жиноий жавобгарлик фақат талон-торож суммаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган тақдирда келиб чиқади. Алоҳида квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахсни ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (ЖК 167-моддаси) айбдор деб топиш учун бу мулк айбдор томонидан ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига қаратилганлигини тасдиқловчи аниқ фактларга асосланмоқ зарур.
7. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг иккинчи қисми диспозициясида алоҳида квалификация белгиси сифатида назарда тутилганлиги сабабли, мансабдор шахснинг бундай хатти-ҳаракатлари, агар айбдорнинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилган бўлса, ЖК 205-моддаси билан қўшимча квалификация қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Судлар шунга эътибор беришлари керакки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд бўлиб, унга кўра:
ЖК 167, 168, 170, 184-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун — жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда;
ЖК 173, 175, 180, 181-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун — жиноят оқибатида етказилган моддий зарар уч баравар қилиб қопланган тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида кўрсатилган қоида тугалланмаган жиноятга ҳам, башарти зарар билан боғлиқ оқибатлар келиб чиққунга қадар жиноятнинг олди олинган бўлса, татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қонун моддий зарар қопланган ҳолларда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмаслиги ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларида назарда тутилган шартлар қўлланилиши имкониятини маҳкумнинг судланганлик ҳолати билан боғламайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Судлар шуни назарда тутиши керакки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг (ЖК 167, 168, 170, 173, 175, 180, 181, 184-моддалари) санкцияларига мувофиқ, судлар жазо тайинлашнинг умумий асосларига (ЖК 54-моддаси) риоя этган ҳолда моддий зарар умуман қопланмаган ёки қисман қопланган ҳолларда ҳам, ҳукмда бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.