21.05.2004 йилдаги 4-сон
Ҳужжат 13.11.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Корхона, муассаса, ташкилот мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш (Жиноят кодексининг 167, 168, 169-моддалари) учун жиноий жавобгарлик фақат талон-торож суммаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган тақдирда келиб чиқади. Алоҳида квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахсни ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (ЖК 167-моддаси) айбдор деб топиш учун бу мулк айбдор томонидан ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига қаратилганлигини тасдиқловчи аниқ фактларга асосланмоқ зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг иккинчи қисми диспозициясида алоҳида квалификация белгиси сифатида назарда тутилганлиги сабабли, мансабдор шахснинг бундай хатти-ҳаракатлари, агар айбдорнинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилган бўлса, ЖК 19211 ёки 205-моддаси билан қўшимча квалификация қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Судлар шунга эътибор беригилари керакки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд бўлиб, унга кўра қуйидаги ҳолларда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилади:
ЖК 167, 168, 170, 180, 181, 1811, 184-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун — жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖК 173, 175-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун — жиноят оқибатида етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида кўрсатилган қоида тугалланмаган жиноятга ҳам, башарти зарар билан боғлиқ оқибатлар келиб чиққунга қадар жиноятнинг олди олинган бўлса, татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қонун моддий зарар қопланган ҳолларда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазо тайинланмаслиги ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларида назарда тутилган шартлар қўлланилиши имкониятини маҳкумнинг судланганлик ҳолати билан боғламайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Судлар шуни назарда тутиши керакки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг (ЖК 167, 168, 170, 173, 175, 180, 181, 184-моддалари) санкцияларига мувофиқ, судлар жазо тайинлашнинг умумий асосларига (ЖК 54-моддаси) риоя этган ҳолда моддий зарар умуман қопланмаган ёки қисман қопланган ҳолларда ҳам, ҳукмда бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.