19.12.2003 йилдаги 18-сон
Ҳужжат 03.02.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Меҳнат, Фуқаролик процессуал кодекслари ва ушбу муносабатларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари» (бундан буён матнда Қоидалар), Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигини, бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 498-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом» билан тартибга солиниши судларга тушунтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) Қоидаларда назарда тутилган шартлар ва нормалар бўйича зарар тўлови миқдорини ҳисоблаб чиқиш ҳақидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 197-моддасига мувофиқ, зарарни ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим, у вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради.
4. Судларга тушунтирилсинки, майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 145, 241-моддалари талабларига мувофиқ, даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги суднинг ёхуд даъвогар яшаб турган жойдаги суднинг судловига тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддаси талабига мувофиқ, ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш вақтида уларга етказилган шикастлар ёки боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Судлар етказилган зарар суммасини аниқлашда Қоидаларнинг 50-бандида назарда тутилган қуйидаги тартибга амал қилишлари керак:
Жумладан, иш берувчининг етказилган зарарда айбдорлиги ва жавобгарлигини исботловчи далил сифатида қуйидаги ҳужжатлар ишга қўшилиши лозим: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнат-техника инспекторининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса; айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг қарорлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 194-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши туфайли, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда соғлиққа шикаст етказилиши ёки боқувчининг вафоти туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги низоларни кўришда суд жамоа шартномасини, бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувни талаб қилиб олиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ, махсус тиббий парваришга ҳамда уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига, уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларидан ташқари қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 191-моддаси талабига мувофиқ, агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқиши ёки кўпайишига сабаб бўлса, тўланиши лозим бўлган зарар миқдори жабрланувчининг айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, маънавий зарар (жисмоний ёки руҳий азоблар) пул шаклида ёки бошқа моддий шаклда ҳамда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда, ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда эса, иш берувчи ва вафот этган ходимнинг оила аъзолари ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда белгиланган миқдорда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.