Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

1. Судларга тушунтирилсинки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир кишига шахсий эркинлик ва дахлсизлик таъминланишини кафолатловчи нормаларидан келиб чиқади.
Қонунга кўра (ЖПК 24, 64-моддалари), жиноят ишини юритишга масъул барча давлат органлари ва мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтиришлари ва ўзига тегишли ҳимоя ҳуқуқидан амалда фойдаланиши учун реал шароит яратиб беришлари шарт.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган далиллардангина фойдаланиш мумкин. Процессуал қонун талаблари бузилган ҳолда тўпланган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.
6. Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси талабларига, яъни ишлар суд мажлисида тарафларнинг ўзаро тортишуви принципи асосида кўрилиши шартлиги ҳақидаги қоидага сўзсиз амал қилинишини таъминлашлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади.
Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, шахс ЖПК 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи қонунда бу ҳақда тегишли баённома шахс ички ишлар органи ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилгандан сўнг расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи деб ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш, яқин қариндошларига ёхуд адвокатига телефон қилиш ёки хабар юбориш, кўрсатув беришдан бош тортиш, шунингдек ўзи берган кўрсатувлари жиноят иши бўйича унга қарши далил сифатида ишлатилиши мумкинлигини билиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини реал таъминлаш мақсадида, шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221, 227-моддаларида назарда тутилган тартибда ушланган ёки эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган (ЖПК 242-моддаси) ҳолларда жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари маҳбус сақланаётган жой ҳақида унинг яқин қариндошларига ёки унинг илтимосига кўра бошқа шахсларга, вояга етмаганлар тўғрисида эса, шунингдек, унинг қонуний вакилига ЖПК 217-моддасининг 1-қисмида белгиланган тартиб ва муддатда хабар беришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Иш бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган. Улар жумласига, хусусан, адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари киради. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндоши ёки қонуний вакили иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат берилган яқин қариндоши ёки қонуний вакилига суриштирув, дастлабки тергов органи, суд томонидан қарор, ажрим берилиб, унда ҳимоячининг ЖПК 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Қарор (ажрим) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд (судья) томонидан ҳимоячи сифатида танланган шахснинг қариндошлиги ёки вакиллик ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг дарҳол чиқарилиши ва унга берилиши лозим.
13. Қонунга мувофиқ, иш бўйича ЖПК 51-моддасида кўрсатилган ҳоллар мавжуд бўлганда, унда ҳимоячининг иштироки шарт эканлиги белгиланган бўлиб, бу талабга риоя этмаслик жиноят-процессуал қонуни нормаларини жиддий бузиш деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳимоячи қонунга кўра (ЖПК 53-моддаси) ўз ҳимояси остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун етарли ҳуқуқлар билан таъминланган бўлиб, унинг бу ҳуқуқларини жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари томонидан бирор бир тарзда чеклашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қонун талабига кўра (ЖПК 17, 88-моддалари) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) гумон қилинувчининг, айбланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳақли эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра «қийноқ» ҳар қандай тусдаги шундай ҳаракатни англатадики, у билан қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда у гумон қилинадиган ҳаракат учун жазолаш, шунингдек, уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки зўрлаш мақсадида ёки бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатдаги бошқа шахс ёки уларнинг гижгижлаши билан ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай розилиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади.
21. Қонунга мувофиқ (ЖПК 20, 51, 487-моддалари) қуйидаги ҳоллар гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилиши деб баҳоланади, агар:
23. Жиноят-процессуал кодекси 473-моддаси талабига кўра, ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Суд ишнинг апелляция, кассация ва назорат инстанциясида кўрилиши куни тўғрисида Жиноят-процессуал кодекси 53-моддаси талабига кўра, маҳкумнинг ҳимоячисини ва қонуний вакилини хабардор қилиши шарт. Ушбу талабга риоя этмаслик ишни кўриш бошқа кунга қолдирилишига сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддасида назарда тутилган ҳолларда апелляция, кассация, назорат инстанцияси суди мажлисида ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт.
Маҳкум ҳимоячидан воз кечган ҳолларда, агар бу суд томонидан ЖПК 52-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлса, апелляция, кассация, назорат инстанцияси судида ишни ҳимоячи иштирокисиз кўришга йўл қўйилади.
29. Маҳкумга (оқланган шахсга) берилган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишининг жиддий кафолати, бу қонунга кўра (ЖПК 494, 513-моддалари) юқори инстанция суди томонидан жазонинг кучайтирилишига, оғирроқ жиноятга доир қонун нормаси қўлланилишига, шунингдек, кассация ва назорат тартибида суд қарорларининг қайта кўриб чиқилишига, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашишига олиб келса, айблов (оқлов) ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим (қарор) қонуний кучга кирган кундан бошлаб, бир йил ўтгандан сўнг йўл қўйилмаслигидир.
30. Суд ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ЖПК 532, 542-моддалари тартибида ҳал қилишда ҳимоячининг иштирок этишига, агар бу ҳақда маҳкум, унинг қариндошлари ёки бошқа манфаатдор шахслар илтимос қилган бўлса, йўл қўйиши мумкин.
31. Жиноят-процессуал кодекси 50-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд (судья) гумон қилинувчини, айбланувчини юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖПК 50-моддасига асосан юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад ушбу масала кўрилаётган вақт учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир ярим бараваридан ортиқ бўлмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи озод қилинади. Ялпи ойлик даромад тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 2 декабрда 1878-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сонли қарори билан тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида белгиланган тартибда ҳал этилади.
33. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 41-сонли қарори ҳамда 1999 йил 24-сентябрдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 41-сонли «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 17-сонли қарори (унга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори билан киритилган қўшимча ва ўзгаришлар билан) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази