06.06.2003 йилдаги 6-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ фуқаролар қонунда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашга мажбурдирлар.
1. Судларга тушунтирилсинки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 174-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш деганда, фойда (даромад)ни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан кўп бўлмаган, давлат томонидан белгиланган солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан ўзгача бўйин товлаш тушунилмоғи лозим.
Айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодекси 184-моддаси 2-қисмининг «б» банди ёки 3-қисми билан квалификация қилишда унинг муқаддам солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясида баён этилган «фойда», «даромад», «солиқ солинадиган бошқа объектлар», «солиқлар», «йиғимлар», «божлар», «бошқа мажбурий тўловлар» каби тушунчалар мазмунини аниқлашда Солиқ кодекси ва иқтисодиёт соҳасидаги бошқа қонунчилик нормаларидан келиб чиқиш лозим.
3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқишининг зарур шарти — солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлашга нисбатан қасднинг мавжудлиги бўлиб, у ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизликда намоён бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича айбдорнинг қилмишида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашнинг юқорида қайд этилган ёхуд бошқа бирор-бир белгиси мавжудлиги исботланган бўлиши шарт.
5. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича шуни эътиборга олиш керакки, агар солиқ тўловчи субъектларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси билан қамраб олинса, улар Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар (205—209, 227, 228-моддалари) учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча равишда квалификация қилинмайди.
6. Қонунга кўра (Солиқ кодексининг 133-моддаси), агар бир турдаги солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги мажбурий тўловлар учун қасддан тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қопласа, шахс жавобгарликка тортилмайди.
7. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти солиқ солинадиган тегишли молия йили (Солиқ кодексининг 123-моддаси) учун солиқ қонунчилигида белгиланган муддатда солиқ тўланмаслиги ҳолати келиб чиққан пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Тўланмаган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар миқдорини белгилашда, солиқ, тергов органлари ва суд, Солиқ кодексининг 6-боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини инобатга олишлари шарт. Унга кўра, солиқ солинадиган даромад (фойда)нинг миқдорини белгилашда, жами даромаддан ходимларга иш ҳақи тўлаш, асосий воситаларни таъмирлаш, ижара ҳақи билан боғлиқ ва бошқа харажатлар чегирилади.
10. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг субъекти 16 ёшга тўлган, солиқ солинадиган даромад (фойда)га эга бўлган ва қонунга мувофиқ давлат солиқ органларига даромадлари ҳақида декларация тақдим этишга мажбур бўлган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс) ҳисобланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддасида белгиланган жавобгарликка солиқ тўловчи ташкилотнинг бошлиғи ва бош (катта) бухгалтери ёки бошлиқ ва бош бухгалтер вазифаларини амалда бажараётган ходимлари, шунингдек, бухгалтерия, банк-молия ҳужжатларини тузиш, имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ва бухгалтерия ҳужжатларига даромад ёки харажатлар тўғрисида сохта маълумотлар киритган ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яширган ўзга хизматчилари тортилишлари мумкин.
Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятга раҳбарлик қилган ёки ушбу жиноятни содир этишга солиқ тўловчи ташкилот бошлиғи, бош (катта) бухгалтери, бошқа хизматчиларини ундаган ёхуд ўзининг маслаҳатлари, кўрсатмалари билан жиноятни содир этишга кўмаклашган шахслар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи сифатида Жиноят кодексининг 28-моддаси ва 184-моддасининг тегишли қисми бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга қасддан кўмаклашишга қаратилган ҳаракатлари жиноятда иштирокчилик сифатида Жиноят кодексининг 28-моддаси ҳамда 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилинади. Агар, айни пайтда улар ғараз ёки бошқа шахсий манфаатларни ҳам кўзлаган ёки шу мақсадларда жиноятни яширишга кўмаклашган бўлсалар, уларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар, шу жумладан пора олганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари (ЖК 205, 209, 210-моддалари) билан ҳам қўшимча равишда квалификация қилиниши лозим.
12. Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган қилмишни икки ва ундан ортиқ маротаба алоҳида қасд билан содир этган айбдорнинг ҳаракати солиқ тўлашдан такроран бўйин товлаш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда шахс жиноятни бажарувчи ёки унинг иштирокчиси эканлигининг, муқаддам содир этилган қилмиш тугалланган жиноят ёки жиноятга суиқасд бўлганлигининг аҳамияти йўқ.
13. Қилмишни солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодекси 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиш учун асос бўлган солиқ миқдорини пул суммасида белгилашда, жиноят тугалланган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиш лозим. Бунда Солиқ кодексининг 3-моддаси ва Жиноят кодексининг 13-моддаси талабларига риоя этилиши шарт.
14. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш айбдор томонидан солиқ қонунчилигининг муайян нормаси талабларини бажармаслик билан боғлиқ. Шу туфайли, Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятларга оид ишлар бўйича суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шахсни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорда, айблов хулосаси ва ҳукмда айбланувчи ёки маҳкум томонидан солиқ қонунчилигининг жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган айнан қайси нормаси талаблари бузилганлиги кўрсатилиши шартлигига қаратилсин.
15. Жиноят кодексининг 184-моддаси санкциясида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмаган бўлсада, ушбу жазо Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
16. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 184-моддасининг 4-қисмига кўра, қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқ ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
19. Тушунтирилсинки, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида кўрсатилган асосларга кўра тугатилган тақдирда, мазкур тўловлар тўланмаганлиги оқибатида етказилган зарарни ундириш масаласи фуқаролик судлов ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.